Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси



Download 1,2 Mb.
bet6/163
Sana30.04.2022
Hajmi1,2 Mb.
#596861
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   163
Bog'liq
2 5318927446857221665

4. Кутилаётган натижалар.
Амалий машғулотдан сўнг талаба қуйидагиларни билиши керак:

  • Касаллик тарихи хақида тушунча,

  • Беморларни текшириш усулларини билиш.

  • Беморлар шикоятларини тўғри йиғиш, уларни асосий ва иккиламчи даражали шикоятларга ажратишни билиш

  • Ушбу касаллик тарихи, беморнинг хаёт анамнезини тўғри йиғишни билиш



5. Машғулотнинг мазмуни.
Касаллик тарихи юридик хужжат бўлиб, беморни касалхонага келган кундан то касалхонадан чиққан кунигача ёки вафот этган кунигача тўлдирилади. Бу хужжат клиника архивларида 20 йил сақланади.
Касаллик тарихи қуйидаги қисмлардан иборат:
A. Паспорт қисми:

  1. Ф.И.О.

  2. Ёши.

  3. Жинси.

  4. Турар жойи.

  5. Иш жойи.

6. Ким томонидан юборилган.
7. Келгандаги илк ташхиси.
B. Беморнинг келгандаги шикоятлари. Аввал асосий шикоятлари, сўнг иккиламчи даражали шикоятлари ёзилади. Хар бир аъзо ва тизимга хос шикоятлар сўраб суриштирилади.
Шикоятлари тўлиқ сўралгандан сўнг ушбу касалликнинг ривожланиш тарихи (anamnesis morbi) сўралади. Бемордан қанча вақтдан бери касаллиги, бу касалликни бошланиши нима билан боғлиқлиги, касалликнинг илк белгилари қандай пайдо бўлганлиги, бемор қандай даволанганлиги, қандай текширувлар ўтказганлиги, бу сафар ахволининг ёмонлашганлиги сабаблари сўралади.
Anamnesis vitae (хаёт анамнези).
Қуйидагиларга эътибор берилади:
1. Туғилган вақти, жойи, болалик, ўсмирлик даври, болаликда ўтказган касалликлар.

  1. Мехнат анамнези.

  2. Яшаш шароити.

4. Оилавий шароити: уйланган ёки турмушга чиққанлиги, фарзандлари, аёлларда хайз цикли ва бошқалар.

  1. Ўтказилган касалликлари.

  1. Зарарли одатлари: ичиш, чекиш, наркотиклар қабул қилиш, кўп туз истеъмол қилиш.

  1. Ирсий касалликларга мойиллик, ота-она авлодидаги касалликлар сўраб суриштирилади. Масалан, венерик касалликлар, сил, гепатит ва х.к.

  2. Аллергологик анамнез. Аллергенлар кўрсатилади.

9. Экспертик анамнез. Йиллар давомида мехнатга яроқсизлик варақаси олганми, йўқлиги сўралади.
Сўраб суриштиришни қатъий режа бўйича олиб борилади, хар қандай савол ва беморнинг жавоби ташхиз қўйишда ахамиятга эга бўлиши мумкин. Шикоятлар сўралганда ташхис қўйишда ахамиятга эга булган асосий шикоятлардан иккинчи даражали шикоятларни ажратиб ола билиш керак.
Ушбу касалликнинг ривожланиш тарихини, касаллик белгилари пайдо бўлиши билан боғлиқ холда баён қилиши керак.
Беморнинг хаёт тарихини сўраб-суриштирилганда касалликни юзага келтирадиган ва ривожлантирадиган салбий омилларга (оилада, рўзғорда, касб билан боғлиқ, овқатланиш тарзи, зарарли одатлар ва хоказолар) диққатни қаратмоқ керак.
Шикоятларни тўғри йиғиш учун беморга умумий «сизни нима безовта киляпти?» ёки «шикоятингиз нима?» деган саволлар берилади ва қандай дард беморни шифокорга олиб келгани тўғрисида тахмин қилса бўлади. Бунда беморга фақат кенгроқ ва аниқ маълумот олиш учунгина бошқа саволлар бериш мумкин. Беморни бемалол баён қилишига имкон яратиш катта ахамиятга эга. Бу шифокорни беморга бўлган диққат эътиборини, бу беморни шифокорга бўлган ишончнинг боши ва бу улар ўртасидаги яхши муносабатнинг юзага келишидир.

Download 1,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish