2. Ўқув модулининг мақсади ва вазифалари
2.1. Модулнинг максади – талабаларда одам организмининг тузилиши, аъзо ва тўқималарининг функционал ва топографик анатомияси, ёшга қараб ўзгариши ҳақида билим, кўникма (уқувлар) ва малакани шакллантиришдир.
2.2. Модулнинг вазифалари: талабаларга организм тузилишининг индивидуал ва жинсий тафовутлари, ёшга қараб ўзгариши, тизим ва аъзоларнинг анатомо-топографик муносабатларини, уларнинг рентгеноанатомиясини, тизим ва аъзоларнинг тараққиётида учрайдиган нуқсонларини ўргатиш.
2.3. Модул бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар:
1 семестр бўйича
Талаба:
бошқа фундаментал ва клиник модулларни ўзлаштириши учун анатомия модулининг зарурлиги, барча касалликларнинг асосида аъзоларнинг анатомо-физиологик функцияларининг бузилиши;
организмнинг бир бутунлигини, организмни ташкил этган тизимларнинг (таянч-ҳаракат, ички аъзолар, қон томирлар,нерв ва сезги аъзолар системалари) аҳамияти;
организмнинг ўсиши, шаклланиши, ривожланишининг асосий қонуниятларининг моҳияти, уларнинг ташқи муҳит билан муносабатини таъминлаётган тизимлар ҳамда уларнинг ёшга нисбатан ўзгариши;
- таянч-харакат аппарати (суяк, бўғимлар ва мушаклар) тараққиётининг асосларини ҳамда кўп учрайдиган нуқсонлар, умумий тузилиши ва уларнинг фунционал анатомияси ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
VII бўйин умуртқасининг қиррали ўсимтасини муляж, препарат ва 3D форматдаги интерактив анатомик Пирогов столида (мавжуд бўлган ҳолда) кўрсата олишни;
умуртқаларни, қовурғаларни муляж, препарат ва 3D форматдаги интерактив анатомик Пирогов столида (мавжуд бўлган ҳолда) ҳисоблаб топишни;
бўйинтуруқ чуқурчасини тери орқали топа олишни;
елка суяги бошчасини муляж, препарат ва 3D форматдаги интерактив анатомик Пирогов столида (мавжуд бўлган ҳолда) топа олишни;
тирсак ўсимтасини муляж, препарат ва 3D форматдаги интерактив анатомик Пирогов столида (мавжуд бўлган ҳолда) кўрсата олишни;
тирсак ва билак суякларидаги бигизсимон ўсимталарни муляж, препарат ва 3D форматдаги интерактив анатомик Пирогов столида (мавжуд бўлган ҳолда) аниқлашни;
нўхотсимон суякни тери орқали, муляж, препарат ва 3D форматдаги интерактив анатомик Пирогов столида (мавжуд бўлган ҳолда) кўрсата олишни;
ёнбош қирраси ва олдинги юқориги ўсимтасини муляж, препарат ва 3D форматдаги интерактив анатомик Пирогов столида (мавжуд бўлган ҳолда) кўрсата олишни;
симфиз соҳасини, тизза қопқоғини муляж, препарат ва 3D форматдаги интерактив анатомик Пирогов столида (мавжуд бўлган ҳолда) кўрсата олишни;
катта болдир суягининг олдинги қиррасини, тўпиқларни муляж, препарат ва 3D форматдаги интерактив анатомик Пирогов столида (мавжуд бўлган ҳолда) кўрсата олишни;
найсимон суякларининг ўнг ёки чап тарафга мансуб эканлигини;
пешона дўмбоқларини калла суяги муляжи, препарат ва 3D форматдаги интерактив анатомик Пирогов столида (мавжуд бўлган ҳолда) аниқлашни;
кўз косасининг устки, остки ва энгак тешикларини калла суяги муляжи ва 3D форматдаги интерактив анатомик Пирогов столида (мавжуд бўлган ҳолда) топиш ва кўрсата олишни;
калла суяги асосидаги тешиклар, каналлар ва ёриқларни кўрсата олишни;
тана ҳар бир бўғимидаги ҳаракат ўқларини кўрсата олишни;
- орқа, кўкрак, қорин ва қўл-оёқ мушаклар қисқариши натижасида ҳосил бўладиган ҳаракатларини, бош ва бўйин соҳасидаги мушкаларнинг ўзига хос ҳаракат хусусиятларини кўрсата билиши ва улардан фойдалана олиши;
VII бўйин умуртқасининг қиррали ўсимтасини, умуртқаларни, қовурғаларни санаш ва тери орқали аниқлаш;
бўйинтуруқ ўймаси, елка суяги бошчаси, тирсак ўсимтаси, тирсак ва билак суякларида бигизсимон ўсимталар, нўхотсимон суяк, ёнбош қирраси ва олдинги юқориги ўсимта, симфиз соҳаси, тизза қопқоғини, катта болдир суягининг олдинги қиррасини, тўпиқлар, суякларининг ўнг ёки чап тарафга мансуб эканлиги, пешона дўмбоқлари, кўз косасининг юқориги ўймаси, кўз косасининг остки тешиги, энгак тешиги, сўрғичсимон ўсимта соҳаси, юз соҳасидаги контрофорсларни тери орқали, рентген ва КТ таъсвирида аниқ кўрсата олиш;
бўғим бўшлиқлари ва шаклларини рентгент ва КТ суратида аниқ кўрсата олиш;
қўл, оёқ, орқа, кўкрак ва қорин соҳаларининг асосий йирик мушакларнинг тери орқали аниқ жойлашув проекциясини кўрсата олиш;
қўлтиқ ости ва тирсак чуқурчалари, чов канали, сон учбурчаги ва канали, тақим ости чуқурча, болдир соҳасидаги каналларнинг проекциясини тери орқали топа олиш малакаларига (шу жумладан амалий кўникмаларига) эга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |