4. Мустакил таълим ва мустакил ишлар
4.1. Мустакил таълим мавзулари
№
|
Мустакил таълим мавзулари
|
Соатлар хажми
|
Компетенциялар
|
1-семестр
|
1
|
Скелет суякларининг рентгенанатомияси. Скелетнинг ривожланиш аномалиялари.
|
4
|
УК 4, УК 5, УКК 1, УКК2, УКК3.
|
2
|
Қўл суякларининг вариантли анатомияси, ривожланиш нуқсонлари, қўл суякларининг ривожланишига ички ва ташқи факторларнинг таъсири.
|
4
|
УК 4, УК 5, УКК 1, УКК2, УКК3.
|
3
|
Чаноқ ва оёқ суякларининг ёшга нисбатан хусусиятлари.
|
4
|
УК 4, УК 5, УКК 1, УКК2, УКК3.
|
4
|
Спорт ва меҳнат фаолиятини чаноқ ва оёқ суякларига таъсири, ривожланиш нуқсонлари.
|
4
|
УК 4, УК 5, УКК 1, УКК2, УКК3.
|
5
|
Калла суякларининг рентгенанатомияси. Калла суягининг ёши ва жинсий тафовутлари.
|
4
|
УК 4, УК 5, УКК 1, УКК2, УКК3.
|
6
|
Бўғимлар тузилишига ташқи ва ички факторларни таъсири.
|
4
|
УК 4, УК 5, УКК 1, УКК2, УКК3.
|
7
|
Бўғимларнинг биомеханикаси. Бирлашмаларнинг рентгенанатомияси.
|
4
|
УК 4, УК 5, УКК 1, УКК2, УКК3.
|
8
|
Рентген нурларини ўрганиш тарихи, суяк ва бўғимлар ривожланишини рентген нурлари ёрдамида ўрганиш. Рентгеноанатомияда янги технологиялар
|
4
|
УК 4, УК 5, УКК 1, УКК2, УКК3.
|
9
|
Мушакларнинг иши ва биомеханикаси. Лесгафт мушаклар тўғрисида таълимоти.
|
4
|
УК 4, УК 5, УКК 1, УКК2, УКК3.
|
2-семестр
|
1
|
Ҳазм аъзоларининг рентгенанатомияси ва ривожланиш нуқсонлари.
|
4
|
УК 4, УК 5, УКК 1, УКК2, УКК3.
|
2
|
Тишларнинг рентген анатомияси. Прикус ва тиш тараккиётида учрайдиган анғўшамалиялар.
|
4
|
УК 4, УК 5, УКК 1, УКК2, УКК3.
|
3
|
Нафас олиш жараёни. Нафас аъзоларининг рентгенанатомияси ва ривожланиш нуқсонлари.
|
4
|
УК 4, УК 5, УКК 1, УКК2, УКК3.
|
4
|
Овоз пайдо бўлиши механизми.
|
4
|
УК 4, УК 5, УКК 1, УКК2, УКК3.
|
5
|
Сийдик айирув аъзоларининг ривожланиш нуқсонлари.
|
4
|
УК 4, УК 5, УКК 1, УКК2, УКК3.
|
6
|
Моякнинг ёрғоққа тушиш жараёни ва жинсий аъзоларнинг ривожланиш нуқсонлари.
|
4
|
УК 4, УК 5, УКК 1, УКК2, УКК3.
|
7
|
Суяк илиги: тараккиёти, тузилиши, вазифаси. Кизил илик, сарик илик.
|
4
|
УК 4, УК 5, УКК 1, УКК2, УКК3.
|
8
|
Лимфа томирларининг тараккиётига ва тузилишига ижтимоий ва биологик мухитларнинг таъсири. Тимус тузилиши,тараккиёти ва вазифаси.
|
4
|
УК 4, УК 5, УКК 1, УКК2, УКК3.
|
9
|
Юракнинг ривожланиш нуқсонлари. Юрак ва қон томирлар рентгенанатомияси, ангиография.
|
4
|
УК 4, УК 5, УКК 1, УКК2, УКК3.
|
|
Жами:
|
72
|
|
Мустақил таълим мавзулари талабалар томонидан аудиториядан ташқари ўзлаштирилади ва мавзуга оид жорий баҳолашда инобатга олинади.
4.2. Модул бўйича мустақил таълим шакллари ва ишлар турлари руйҳати:
Анатомия модули фани бўйича бўйича тавсия этилаётган мустақил ишлар модул тизимида
“Контур карталари” топшириқлари
мавзу бўйича рефератлар ва презентациялар тайёрлаш
турли хил кейс, вазиятли масалалар
кроссвордлар ва тест саволари тузиш
анатомик музей препартларини реставрация қилиш жараёнида қатнашиш
4.3. Модул бўйича мустақил таълимни ташкил этиш учун тавсия этиладиган ўқув-услубий таъминот: қўлланмалар, адабиёт, макро- ёки микропрепаратлар, фотосуратлар, фантом, муляж, симуляторлар, асбоб- анжом, жадваллар, ўргатувчи ва назорат қилувчи тестлар, компьютер дастурлари ва д.к.
Модул буйича курс иши кузда тутилмаган
5. Модул бўйича талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш мезонлари
5.1. Модул бўйича талабаларда назарий билимини назорат қилиш ва баҳолаш мезонлари (шакллари ва назорат турлари бўйича ЖН, ОН, ЯН)
Анатомия модули бўйича назорат турлари ва баҳолаш мезонлари ҳақидаги маълумот модул бўйича биринчи машғулотда талабаларга эълон қилинади.
Талабаларнинг модул бўйича ўзлаштириш даражасининг Давлат таълим стандартларига мувофиқлигини таъминлаш учун қуйидаги назорат турлари ўтказилади:
- жорий назорат (ЖН);
- оралиқ назорат(ОН);
- якуний назорат (ЯН).
Модулга ажратилган 8,5 кредитни талаба ЖН давомида йиғади.
ЖОРИЙ НАЗОРАТ (ЖН)
Жорий назоратда талабанинг модул мавзулари бўйича билим, амалий кўникма ва компетенцияларни эгаллаш даражасини аниқлаш ва баҳолаб бориш кўзда тутилади. Анатомия модули бўйича ЖН оғзаки, ўргатувчи-назорат тестлари, тарқатма материаллари билан ишлаш, вазиятли масалалар, муляж, препарат ва фантомларда ишлашини ўрганиш, 3D интерактив анатомик Пирогов столида ишлаш (мавжуд бўлган ҳолда), уйга берилган вазифаларни текшириш ва шу каби бошқа шаклларда ўтказилиши мумкин.
Баҳолашда талабанинг билим даражаси, амалий машғулот материалларини ўзлаштириши, назарий материал муҳокамасида ва таълимнинг интерактив усулларида иштирокининг фаоллик даражаси, шунингдек, амалий билим ва кўникмаларни ўзлаштириш даражаси, компетенцияларни эгаллаш (яъни назарий, аналитик ва амалий ёндошувлар) ҳисобга олинади.
Ҳар бир машғулотда барча талабалар баҳоланиши шарт. Максимал балл 100, ўтиш бали 55 балл.
Do'stlaringiz bilan baham: |