ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ
ТЕРМИЗ ФИЛИАЛИ
АНАТОМИЯ ВА КЛИНИК АНАТОМИЯ КАФЕДРАСИ
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича
директор ўринбосари
___________т.ф.н Гулямов Ё.Б.
« » ____________ 2021 йил
АНАТОМИЯ
МОДУЛИНИНГ ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУРИ
Билим соҳаси:
|
500000
|
Соғлиқни сақлаш
|
Таълим соҳаси:
|
510000
|
Соғлиқни сақлаш
|
Таълим йўналишлари:
|
5510100
|
Даволаш иши
|
ТЕРМИЗ- 2021
Модулнинг ишчи ўқув дастури Ўзбекистан Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020 йил “08” сентябрдаги 236-сонли буйруғи билан тасдиқланган (модул номи) модул дастури асосида тайёрланган.
Тузувчилар:
Латипов Д.А.
|
ТТА ТФ Анатомия ва клиник анатомия кафедраси мудири
|
Хайтмуратова Г.П.
|
ТТА ТФ Анатомия ва клиник анатомия кафедраси ассистенти
|
Чориева З.Ю.
|
ТТА ТФ Анатомия ва клиник анатомия кафедраси ассистенти
|
Тақризчилар:
Ички такризчи:
|
Каримова З.Х.
|
ТТА ТФ Анатомия ва клиник анатомия кафедраси, т.ф.н., доцент.
|
Ташки такризчи:
|
Миршарапов У.М.
|
ТТА Анатомия ва клиник анатомия кафедраси, т.ф.д., профессор.
|
Модулнинг ишчи ўқув дастури ТТА Термиз филиали Кенгашида мухокама этилган ва тасдиқланган (20___ йил _____________даги
_____-сонли баённома)
Кафедра мудири Д.Латипов
Факультет декани Ё.Кенжаев
Ўқув-услубий бўлим бошлиғи М.Бозорова
1.Ўқув модулининг долзарблиги ва олий таълимдаги ўрни
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг асосий мақсадларидан бири тиббиётда ҳар томонлама камол топган юксак маънавиятли шахсни тарбиялаб етиштириш, унинг илмий дунёқарашини шакллантиришдир. Мазкур модул дастури Ўзбекистон Республикаси Давлат таълим стандарти ва бакалавриат таълим йўналиши малака талабларига асосланган ҳолда тузилган.
Анатомия модул дастури замонавий тиббий ва педагогик технологияларни ўқитиш жараёнига тадбиқ этган ҳолда, соғлом инсон танаси, аъзо ва тўқималарининг тузилиш қонуниятлари, одам организмининг индивидуал тузилиши, ёшга қараб ўзгариши, жинсий хусусиятлари, ҳомила даврида бўладиган ўзгаришлар (онтогенез), топографик муносабатлари, рентгенологик анатомияси, туғма нуқсон – аномалия ҳолатлари, ташқи муҳит ва меҳнатнинг организмга таъсирини эътиборга олган холда комплекс ўргатишга қаратилган.
Анатомия модули тиббиётнинг фундаментал (клиник олди) модулларидан бири ҳисобланиб, патологик физиология, патологик анатомия ва барча мутахасислик модулларини ўрганишда катта аҳамиятга эга ва назарий билимларни амалиёт билан боғлайди. Анатомия модули дастурида одам организми ва аъзоларининг соғлом шароитдаги тузилишини тизимли (систематик) ўрганиш ва уларнинг вазифаси билан узвий боғлиқлигини (функционал анатомия) кўзда тутади, бу талабада клиник фикр юритишни ривожланишини таъминлайди. Клиник модулларнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда анатомия модулини ўрганишда уларнинг талабларига алоҳида эътибор берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |