Ҳомила аускультацияси
Мақсад: ҳомила аҳволини баҳолаш
Бажариладиган босқичлар:
№
|
Тадбир
|
Бажармади
(0 балл)
|
Тўлиқ тўғри
бажарди
(20 балл)
|
1.
|
Ҳомила аускультацияси аёл қорнига стетоскоп қўйиб эшитиш орқали ўтказилади
|
0
|
20
|
2.
|
Ҳомила энса билан ётганда юрак уриши киндикдан пастда, чаноғи билан ётганда киндикдан юқорида, кўндаланг ётганда киндик соҳасида бошига яқин жойда эшитилади
|
0
|
20
|
3.
|
Ҳомила I- позициясида юрак уриши чапда, II- позициясида ўнгда, кучаниқ вақтида- қов устида эшитилади
|
0
|
20
|
4.
|
Аускультация пайтида стетоскоп перпендикуляр яъни тахминий ҳомила орқасига қараган тўғри бурчак бўйлаб бир учи аёл қорнига, иккинчи томони шифокор қулоғига қўйиб эшитилади. Эшитаётганда қўлни стетоскоп билан ушлаб турмаслик керак, чунки бу овоз эшитилишини қийинлаштиради
|
0
|
20
|
5
|
Одатда ҳомила юрак уриши 1 дақиқада 140 марта, ритмик аниқ эшитилади
|
0
|
20
|
|
Жами
|
0
|
100
|
Акушерлик комплексини тузилиши ва уларни ишлаши ЎзРес ССВ томонидан чиқарилган ҳамда жаҳон стандартларига мос келадиган 500 буйруғига асосан ишлайди.
Туғруқ комплекси қуйидаги бўлинмаларидан: стационар, даволаш – диагностик тузилма ва маъмурий-хўжалик қисмларидан ташкил топган.
Do'stlaringiz bilan baham: |