Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиет академияси



Download 157,52 Kb.
bet33/37
Sana25.02.2022
Hajmi157,52 Kb.
#276726
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37
Bog'liq
1-мавзу

АЁЛЛАР ЧАНОҒИ
Чаноқ тана ҳолатини нормал сақлабгина қолмай, балки туғруқ вақтида бола ўтадиган йўл сифатида ҳам аҳамияти каттадир.
Аёллар чаноғи тўртта суякдан, яъни иккита номсиз, битта думғаза ва битта дум суягидан иборат бўлиб, улар ўзаро тоғайлар ва бойламлар ёрдамида бириккан бўлади.
Номсиз суяк ёки чаноқ суяги (os innominata seu coxae) учта суякдан, яъни ёнбош, қуймич ва қов суяги бирикишидан ҳосил бўлади. Бу учта суяк тепасининг қўшилган ерида, ташқи томонида катта чуқур бўлиб, у қуймич думғазаси (acetabulum) деб аталади.
Ёнбош суяк билан қов суяги таналари қўшилган жойда кўтарма жой пайдо бўлиб, у эгилиб ёнбош суякни кўндалангига кесиб ўтади. У linea arcuata деб аталади, бу чизиқ катта ва кичик чаноқ бўшлиқларини чегараловчи умумий чизиқни (linea terminalis seu linea innomita) ҳосил қилишда иштирок этади. Ёнбош суяк қанотининг устки чети қалинлашган бўлиб, у ёнбош суяк қирраси (crista iliaca) деб аталади. Бу қирра ички ва ташқи қисмдан ва учта чизиқдан иборат бўлиб, улар мускулларнинг пайлари ёпишуви учун хизмат қилади.
Қирра — олд томонидан олдинги устки ёнбош ўсиғи (spina iliaca anterior superior) ва орқа томондан худди шундай ўсиқ (spina iliaca posterior superior) билан тугайди.
Олдинги ва орқадаги бу устки ўсиқлар остида шу номдаги остки ўсиқлар бор. Орқадаги пастки ўсиқ тагидан катта қуймич кемтиги (incisura oishadica major) бошланиб, у қуймич ўсиғи (spina ischiadica) билан тугайди. Бу ўсиқ остида эса кичик қуймич кемтиги (incisura ishiadica minor) туради. Бу кемтик қуймич дўмбоғи (tuber ischiadicum) билан тугайди.
Ёнбош суяк қанотининг ички томондаги катта чуқури орқасида қулоқ супраси шаклидаги бўғим юзаси бўлиб, бу юза ёрдамида ёнбош суяги думғаза суяги билан бирикади. Қуймич дўнги олдинга томон ингичкалаша бориб, қуймич суягининг шохи (ramus ossis ischii) га айланади ва қов суягининг пастки шохи (ramus inferior ossis pubis) билан қўшилади. Қуймич суяги би­лан қов суягининг пастки ва устки шохлари ўртасида катта ёпилувчи тешик (foramen obturatum) ҳосил бўлади.
Ўнг ва чап қов суяклари ўрта чизиқда бир-бири билан қўшилиб, қов бирлашмасини (symphysis) ҳосил қилади.
Думғаза суяги (os sacrum) ўзаро битишиб кетган бешта умуртқадан иборат бўлиб, улар турли катталикда бўлади, умуртқалар пастга томон кичрайиб ва энсизланиб боради, шунинг учун думғаза суяги пастга томон торайган узунчоқ учбурчак шаклида бўлади. Биринчи думғаза умуртқасининг усти (думғазанинг асоси) кенг текисликдан иборат бўлиб, бу текислик ёрдамида думғаза бешинчи бел умуртқаси билан қўшилади.Бу иккита умуртқа туташган жойда чаноқ ичига қараган дўнг (promontorium) пайдо бўлади. Думғаза суягининг энсиз жойи (чўққиси) пастга қараган бўлади ва дум суяги билан қўшилади.
Думғаза суягининг олдинги юзаси чуқурлашган, орқа юзаси эса узунасига ва кўндалангига дўппайган, эгри, ғадир-будур бўлади: унинг орқа юзасида умуртқаларнинг орқа кўндаланг ва бўғим ўсимталарининг қўшилуви туфайли бешта бир-бирига параллел турган бўйлама қирралар ҳосил бўлади. Думғаза суяги­нинг икки ён томонида қулоқ супраси шаклидаги бўғим юзаси бор. Бу юзалар ёрдамида думғаза суяги чаноқ суяги билан бўғим ҳосил қилади. Думғаза суягининг олд ва орқа томонидан тўрт жуфтдан тешиклар (foramina sacralia) бўлиб, бу тешиклар думғаза канали билан туташгандир.
Дум суяги (os coccygium) бешта кичик умуртқадан иборатдир. Дум суягининг биринчи умуртқаси бошқаларига нисбатан бирмунча ривожланган бўлади. Дум суяги учини ташкил этадиган охирги умуртқа энг кам ривожланган.
Чаноқ суяклари турли бўғимлар орқали бир-бири билан бирикади.

  1. Қов бирикмаси (symphysis pubica) иккита қов суягининг бўғим юзаси ёрдамида ҳосил бўлади. Бу юзалар орасида тоғай пластинка бўлиб, унинг ичида торгина бўшлиқ бор. Шунинг учун бу бирикма ярим бўғим деб аталади. Унинг ҳаракати жуда чегараланган бўлади.

  2. Думғаза билан ёнбош суяк бўғими (articulatio sacriliaca) ярим бўғим (аморпартроз) — бу думғаза суяги ва ёнбош суякдаги қулоқсимон юзаларнинг қўшилишидан ҳосил бўлади. Унда ҳаракат деярли бўлмайди.

3. Думғаза билан дум бирикмаси (synchondrosis sacrgcoccygea) қимирламайдиган бирикмалар қаторига кирса-да, лекин икки суякни қўшиб турувчи фиброз тоғайнинг чўзилувчанлиги ҳисобига дум суяги ҳомила бошини туғилиш жараёнида орқага силжитади. Бундай силжиш туғиш вақтида жуда муҳимдир.
Чаноқ икки қисмдан — катта ва кичик чаноқлардан иборат бўлиб, уларни бир-биридан чегара чизиғи деб аталадиган чизиқ (lin. terminalis) ажратиб туради.



Download 157,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish