Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиет академияси


ЕТИЛГАН ҲОМИЛА БОШИНИНГ ЎЛЧАМЛАРИ



Download 157,52 Kb.
bet32/37
Sana25.02.2022
Hajmi157,52 Kb.
#276726
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37
Bog'liq
1-мавзу

ЕТИЛГАН ҲОМИЛА БОШИНИНГ ЎЛЧАМЛАРИ
Етилган ҳомиланинг боши унинг энг катта қисми хисобланади. Одатда она қорнидалигида ҳомиланинг боши ва жигари тоза қон билан таъминланади, шунга кўра бошининг ҳажми бирмунча катта, шунинг учун туғиш йўлларида қаршиликларга кўпроқ учрайди. Демак, етилган ҳомила боши, ўлчови ҳамда унинг чаноққа кириш қисмида туриши ва тузилишини билиш муҳим.
Чақалоқ бош суякларининг қирғоқлари (четлари) бир-бирига тегиб турса ҳам, улар четида чоклари яхши тараққий этмаган ва бир-бирининг орасига маҳкам кирмаган бўлади. Чокларнинг бундай мустаҳкам эмаслиги туғиш вақтида суякларнинг бир-бири устига мингашиб, бошнинг бирмунча кичрайиб, чаноқ ўлчовига мослашишига имкон беради. Мия қисми суяклари чақалоқ туғилишига қадар тўла суякланиб бўлмайди, бир-бири билан қўшилувчи суяклар бурчагида 2 та оралиқ қолади. Бу лиқилдоқ – Fontiulus деб аталади. Кичик ва катта лиқилдоқ бўлади.
Акушерлик тажрибасида қуйидаги чоклар амалий аҳамиятга эгадир:

  1. Иккита пешона суягини бириктирувчи пешона чоки (sutura frontalis).

  2. Иккита бош тепа суягини кушиб олдиндан катта лиқилдоққача, орқадан кичкина лиқилдоққача етадиган ўқсимон чок (sutura sagitallis).

  3. Бошнинг ҳар икки томонида пешона ва тепа суякларни бириктирувчи чок (sutura cornalis).

  4. Энса ва тепа суякларни бириктирувчи энса чоки (sutura lаmboidea).

  5. Бошнинг ҳар икки томонида чакка ва тепа суякларини бирлаштирувчи чок, чакка чоки (sutura temporalis).

Катта лиқилдоқ пешона чоки билан ўқсимон чокнинг бирлашган жойида ҳосил бўлади. Бу лиқилдоқлар фақат фиброз пардадан иборат. Катта лиқилдоқ (fonticulus magnus) ўткир бурчаги билан пешонага, тўмтоқ бурчаги энсага қараган ромб шаклида бўлади. Катта лиқилдоқ томон келадиган 4 та чокнинг ҳар бири лиқилдоқнинг шу чок томонидаги бурчагининг давоми бўлади.
Етилган ҳомила боши қуйидаги тўғри, кўндаланг ва айланма ўлчовлар билан ўлчанади .

  1. Пешона суягидаги икки қош оралиғидан энса дўмбоғигача бўлган оралиқ тўғри масофа (diametr fronto occipitalis) дейилади. Бу 12 см га тенг. Шу икки ўлчов нуқталари бўйича бош айланаси 34 см келади.

  2. Энгакдан энса суягининг энг узоқ нуқтасигача бўлган оралиқни катта қийшиқ масофа (diametr mento occipitalis) дейилади. 13-13,5 га тенг. Шу нуқталар бўйича ўлчанган бош айланаси 39-42 см келади.

  3. Энса чуқурчасидан (энса дўмбоғидан) пастда катта лиқилдоқ ўртасигача бўлган оралиқ кичик қийшиқ масофа (diametr subocsirpita bragmaticus) дейилади. Бунинг узунлиги 9,5 см бўлиб, шу ўлчов нуқталари бўйича бош айланаси 32 см келади.

  4. Тепа суяклар думбоғининг энг узоқ оралиғи катта кўндаланг масофа (diametr bipatietalis) дейилиб, бу 9,5 см га тенг келади.

  5. Чакка суяклари энг узоқ нуқталарининг ораси кичик кўндаланг масофа (diametr bitemporalis) бўлиб, 8 см га тенг бўлади.

  6. Тил ости суяги соҳасидан катта лиқилдоққача бўлган тик оралиқ (sublingva bragmaticus) 9,5 см га тенг бўлиб, шу ўлчов нуқталари бўйича бош айланаси 32 см келади.

Ҳомила бошининг ўлчовларидан ташқари, туғиш жараёнида тана ўлчовлари ҳам аҳамиятга эга. Икки елканинг кўндаланг оралиғи (diametr biacromialis) 12 см га тенг бўлиб, елканинг шу ўлчов бўйича айланаси 35 см келади. Думбаларнинг кўндаланг оралиғи (diameter biliacus) 9-9,5 см га тенг бўлиб, шу ўлчов бўйича думбаларнинг айланаси 27-28 см келади.
Туғруқ йулларини юмшоқ ва қаттиқ тўқималар ҳосил қилади. Юмшоқ туғруқ йулларига қин, оралиқ туби мушаклари ва бачадон бўйни кирса, қаттиқ туғруқ йулларига чаноқ суяги киради.


Download 157,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish