Қиндан йирингли ажралмалар келмоқда.
Аёл туғруқхонани қайси бўлимига ётқизилади?
Жавоб: Туғруқ бўлимига ётқизилади.
Оилавий поликлиникага ҳомиладорлик 37 хафталик муддатида мурожаат қилиб келди. Ҳомиладорлик сабабли ҳисобда турмаган. Эпигастрал сохада оғриқ бир марталик қусиш бош оғришига .ҚБ 150/100 мм.сим.уст.
Оилавий поликлиника шифокорининг тактикаси? Жавоб:Магнезиал терапия ва зудлик билан туғруқхонага ётқизилади.
Биринчисига ҳомиладор. Ҳомиладорлик муддати 12 хафта. Қорин пастидаги ва бел сохасидаги оғриқларга жинсий йуллардан қон келиш симптоми қўшилиб мурожаат қилиб келди.
Беморни қайси бўлимга ётқизилади?
Жавоб: Гинекология бўлимига ётқизилади.
Ҳомиладор 16 ёшда туғруқхонага туғдириш усулини ҳал қилиш учун келиб тушди. Ҳомиладорлик биринчи асоратсиз кечди. Ҳомиладорлик муддати 41-42 ҳафта. Объектив текширувда: ҳомиланнг тахминий вазни 4200г чаноқ ўлчамлари 23-26-29-18см олдинда ётган қисми боши. Қин орқали кўрилганда: бачадон бўйни узунлиги 2.5см қаттиқ орқага қайрилган бачадон ташқи бўғизи ёпиқ.
Диагноз?
№
Тадбир
Бажармади
(0 балл)
Тўлиқ тўғри
бажарди
(20 балл)
1.
Сантиметрли тасма ёрдамида қорин айланаси билан бачадон туби баландлиги ўлчанади
0
20
2.
Сантиметрли тасма билан аёлни олдиндан киндик соҳасида, орқадан бел соҳасини ўртасидан айлантириб қорин айланаси ўлчанади. Ҳомиладорлик охирида бу ўлчам 100 см.га тенг
0
20
3.
Бачадон туби баландлигини ўлчаш учун, тасма бир учини қов равоғи юқори қиррасини ўртасига қўл билан қўйиб, бачадон туби юқори чегарасигача аниқланади, бачадон туби иккинчи қўлни кафт қирраси билан аниқланади. Ҳомиладорлик охирида бу ўлчам 32 см.га тенг
0
20
4.
Одатда бачадон туби баландлигига қараб ҳомиладорлик муддатини ҳам аниқлаш мумкин
0
20
5.
Қорин айланаси ўлчамини бачадон туби баландлигига кўпайтириб ҳомиланинг тахминий вазнини аниқлаймиз.
Масалан : ҚА -100 см, БТБ – 32 см .100 х 32 =3200 гр ХТВ=3200 .
0
20
Жами
0
100
Жавоб: Ҳомиладорлик I 41-42 хафта 16 ёшда 1-туғруқ. Катта ҳомила.Умумийторайган тор чаноқ
II даражаси.
Туғруқ бўлимига ётқизиб туғруқ кесар кесиш жаррохлиги билан олиб борилади.