Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиет академияси


Ҳомиладорлик даврида моддалар алмашинуви



Download 157,52 Kb.
bet15/37
Sana25.02.2022
Hajmi157,52 Kb.
#276726
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   37
Bog'liq
1-мавзу

Ҳомиладорлик даврида моддалар алмашинуви
Бy даврда аёллар организмида аъзо ва тизимлар функцияси ўзгариши билан бирга моддалар алмашинуви ҳам ўзгаради.
Ҳаво алмашинуви. Хорион киприклари оралиғида, киприк капиллярлари деворининг жуда юпқа пардаси ва уларни қоплаб турган эпителийлар ёрдамида она билан ҳомила қони ўртасида яқин алоқа боғланади.Аммо она қони билан ҳомила қони аралашмайди, чунки ҳар бирининг ўзига хос қон айланиш тизими мавжуд.Ҳаво алмашинуви асосан кислород алмашувидан иборат. Она организмидаги кислороднинг бир қисмини ҳомила ўзлаштиради, шу туфайли ҳомиладор аёл организмининг кислородга бўлган эҳтиёжи жуда ортади.
Оқси л алмашинуви. Ҳомиладор аёл организмидаги оқсил моддалар ҳомиладорлик даврида (айниқса биринчи ярмида ) бачадоннинг ўсиши ва сут безларининг ривожланиши учун зарур бўлган махсус оқсил моддаларни ишлаб чиқаришга, кейинчалик эса ҳомиладор организмида ҳомила тўқимаси ва аъзоларнинг шаклланишига сарфланади.
Бундан ташқари, туғиш ва чақалоқни эмизиш вақтида (туққандан кейинги 1—1,5 йил давомида) она организмидан сарф бўладиган оқсилни тиклаш учун оқсил моддаларнинг бир қисми сарфланади. Одатда ҳомиладорлик даврида оқсил алмашинуви сусаяди, шунга кўра у оқсилга бой ҳайвонот маҳсулотларини кўп тановул қилиши ярамайди, чунки ҳомиладор организмида оқсил кўпайса зарарли таъсир кўрсатадиган оралиқ маҳсулотлар (тўла парчаланмаган оқсиллар) тўпланиши мумкин. Шунга кўра бошқа турдаги оқсиллардан фойдаланиш керак.
Минера тузлар алмашнуви.Ҳомиладор аёл организмидаги тўқималарда, айниқса ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида сув ва хлоридлар кўпаяди. Бy иккала омил тўқималарнинг қайишқоқлик хусусиятини оширади ва туғруқ вақтида ҳомиланинг туғиш йўлларидан ўтиши осонлашади.
Ҳомиладор ва ҳомила учун кальций, натрий, кальций, фосфор, магний ва темир тузлари керак бўлади. Кальций тузлари ҳомила скелетининг суякланишига сарфланади. Агар она организмига калций тузи етарли миқдорда тушмаса, ҳомила скелети турли ўзгаришларга учрайди. Организмда кальций тузининг етишмаслиги ҳомиладор тишларининг емирилишига, чириб бузилишига, тирноқларининг мўрт бўлиб қолишига олиб келади. Оғир ҳолатларда суяклар юмшаб мўрт бўлиб қолади. Ҳомиладор организмидаги фосфор асосан кальций тузи билан бирга ҳомила суяк тизимининг ривожланишида иштирок этади. Бундан ташқари, фосфор нерв тизимининг тузилиши учун ҳам сарфланади. Агар шу ҳар хил тузлар организмда етарли бўлмаса, тетания, остеомаляция вужудга келиши мумкин. Фосфор ва кальций тузлари етишмаса, чаноқ суяги юмшаб шакли ўзгариши мумкин. Аммо бу патологик ҳолат ҳозирги вақтда деярли учрамайди, чунки ҳамма аёллар оилавий поликлиникада аёллар шифокор текширувидан ўтадилар ва уларга вақтида керакли маслаҳатлар берилади.
Teмир тузлари ҳомила организмида қон элементлари ташкил топиши учун зарурдир. Бу тузлар асосан ҳомиланинг жигари ва талоғида йиғилади. Она сутида темир тузлари кам бўлганлиги сабабли чақалоқ туғилгандан сўнг дастлабки биринчи ой мобайнида ўз организмида йиғилган шу тузларни сарфлайди. Кўп муаллифларнинг фикрича, ҳомиланинг тараққиёти учун ўрта ҳисобда 450 мг темир тузлари сарфланади. Ҳомиладор аёл таркибида темир тузлари бўладиган овқатлардан еб турмаса, организмида темир моддаси камайиб кетади. Бу ҳолат кўпинча ҳомиладорликнниг 20-28- ҳафталарида намоён бўла бошлайди. Агар аёл организмида темир моддаси жуда ҳам камайиб кетса, ҳомила чала туғилиб, нобуд бўлиши мумкин.
Темир моддасииинг етишмаслиги кўпинча камқонлик касаллиги (гипохром анемия)га олиб келади. Бундай анемия Ўзбекис­тонда 60%—80% ҳолларда учрайди. Шунга кўра бу борада аёллар ўртасида санитария-профилактика ишларини олиб бориш зарур.
Карбонсув (углевод) алмашинуви. Ҳомиладорлик даврида аёл организмида карбонсув алмашинуви бирмунча кўпаяди. Бунда организм карбонсувни гликоген сифатида ўзлаштиради ва у жигарда тўпланади. Вақт-вақти билан аёлда физио­логик глюкозурия кузатилади, бу ҳолатга буйрак эпителийларининг қанд ўтказиш хусусияти ошиши сабаб бўлади, деб ҳисобланади. Қонда эса қанд миқдори ошмайди, ҳомиладорлик даврининг охирроғида бир оз ошиши мумкин, аммо нормал чегарадан чиқмайди. Бу ҳолат вегетатив нерв системаси фаолиятига боғлиқдир.
Карбонсув организмга қувват берувчи модда ҳисобланади.
С у в а л м а ш и н у в и. Ҳомиладорлик давомида аёл орга­низмида, айниқса тўқималар ичида сув йиғилади, бу баъзан ҳомиладор танаси шишиб кетишига сабаб бўлади.
Ҳомиладорлик даврида она организми ва ўсаётган ҳомила­нинг сувга бўлган талаби ортади, шунга кўра аёл илгаридан кўра кўпроқ сув ичишга мажбур бўлади. Аммо агар аёлда шиш пайдо бўла бошлаган бўлса, сув ичишни камайтириш мумкин. Шиш ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида кузатиладиган гипертензия ҳолатларида учрайдиган симптомлардан бири бўлиб ҳисобланади.
Витаминлар а л м а ш и н у в и. Ҳомиладор аёл организ­мида витаминлар етишмаса гиповитаминоз, оғир ҳолатларда авитаминоз касаллиги вужудга келади. Бу ҳолат ҳомиланинг муддатидан олдин туғилишига, яхши ўсмай қолишига сабаб бўлади.
Ҳомиладор аёл организмида витаминлар камайиб кетса, токсикозларнинг авж олишига қулай шароит яратилади. Аёл организмининг айниқса витамин A, D, В, Е, С витаминларига бўлган талаби катта бўлади.
С витамини сперматозоид билан тухум ҳужайранинг қўшилиш жараёнининг тўғри кечиши, шунингдек фолликуллаларнинг ўсиши, бачадон децидуал пардасининг ривожланиши учун ҳам зарур. Организмнинг С ви­таминига талаби ҳомила ўсган сари орта боради. Агар орга­низмнинг С витаминига бўлган талаби 50 мг бўлса, ҳомиладор организми 120—125 мг, ҳатто 224 мг ни талаб қилади (Г. А. Бакшт). Йўлдош С витамини учун депо ҳисобланиб, ҳомиланииг талабини вақти-вақти билан қондириб туради. Баъзи олимларнинг кўрсатишича, ҳомила организмида тўпланган С витамини она организмидаги миқдордан кўп.
Ҳомиладор аёл организмининг D витаминига бўлган эҳтиёжи ҳам катта. Маълумки, D витамини кальций ва фосфор алмашинувини бошқариб, тартибга солиб туради. Агар организмда D вита­мини етишмаса, онада остеомаляция, ҳомилада эса рахит касаллиги вужудга келиши мумкин.
Ҳомиладорликнинг нормал кечиши учун Е ва А витаминлари ҳам зарур. Агар Е, А витамини етишмаса, ҳомила чала туғилиши мумкин.
Ёғ алмашинуви. Ҳомиладорлик даврида аёл қонида липоид каби нейтрал ёғлар ва холестерин ҳам кўпаяди. Булар ҳомила танасининг тузилиши, тери ости ёғ қатламининг ташкил топиши, айниқса ҳомиланинг тараққиёти, бундан ташқари, сут безларида сут ишланиб чиқиши учун зарур бўлади.
Ёғларнинг парчаланиши организмда ацетон вужудга келишига сабаб бўлади. Ҳомиладорликнинг биринчи ярмида учрайдиган токсикозларда тўхтовсиз қусганда сийдикдан ацетон таналари топилади, агар бу ҳолат давом этаверса ҳомиладорликни тўхтатиш лозим бўлади.
Ҳомиладорлик даврида аёл ўтида холестерин кам бўлади, аммо чилла даврида кўпайиб, баъзан ўт пуфагида тош йиғилишига мойиллик пайдо бўлади. Ёғ ҳомиладор аёлнинг юрак мускуллари орасида, сут безларида, йўлдошда ҳам кўп тўпланади.
Ҳомиладор аёл ёғли овқатларни кўп истеъмол қилса, организ­мида ёғнинг парчаланиши издан чиқади ва натижада унда тўла ёнмаган ёғнинг зарарли маҳсулотлари тўпланади ва улар сийдикка ўтади. Оқсил ва карбонсувларнинг тўла ёнмаган маҳсулотлари физиологик ацидозга ва сув алмашинувининг бузилишига сабаб бўлади.

Download 157,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish