Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси урганч филиали


Экссудатив диатез билан оғриган болаларни парвариш килиш



Download 1,09 Mb.
bet51/52
Sana23.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#176045
TuriСеминар
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52
Bog'liq
2 5348043369459223176

Экссудатив диатез билан оғриган болаларни парвариш килишда гигиена алохида ўрин тутади. Бемор болани калий перманганатнинг сувдаги эритмасида, совунсиз чўмилтирилади. Хар бир пешобдан сўнг болани тахорат килдирилади. Болани кийимини ювиш учун болаларга мўлжалланган совун ишлатилади. Экссудатив диатезда болаларга яна шифобахш ванналар хам тавсия этилади.Улар умумий ва махалий ванна тарикасида кабул килинади.Буларга крахмал, кепак, сода, ромашка дамламаси, сачратки билан килинадиган ванналар мисол бўла олади. Аллергик холатларда болада кўпинча кичишиш кузатилади.
Болани кичимадан саклаш учун, унга кўлкопчалар, узун енгли тикилган кўйлакчалар кийгизилади. Терини турли хил эритмалар билан артилади. Спиртли, салицил кислотали ва х.к. Бунда хамшира пахтали ёки докали тампонни дори эритмасида намлаб, озгина сикиб беморнинг танасини енгил хархаракат билан артади, эмизикли болаларни эса секин сийпалаб артади.
Бичилиш ( Тери гиперемияси ва мацерацияси) экссудатив диатезда пайдо бўлади. Болаларни эркин кийинтирш керак, унинг кўйлаклари суноий матодан бўлмаслиги лозим. Терининг бичилишга мойил бўлган жойларига , бўйин терисидаги катламга, кўлтик ости, бутларининг орасига тез- тез стерилланган ўсимлик ёғи ёки болалар креми суртиб турилиши керак. Сувланиб турган жойларини секин-аста соллюкс лампасида куритилади. Инфекция тушмаслиги учун метил кўкининг 5 % ли сувдаги эритмаси ёки 1% ли бриллиант кўкиининг спиртли эритмаси билан артилади. Эрозия пайдо бўлганда терига ихтиол, линимент балзамлари ишлатилади.
Иссиклик. Иссиклик тошиши чакалоклар терисини нотўғри парвариш килиш ва терлаш окибатида пайдо бўлади. Буни олдини олиш учун болалар кийими доимо ташки мухит температурсига мос бўлиши керак. Хона харорати эса 220C бўлиши керак. Иссиклик пайдо бўлса терини 2% ли бор кислотаси билан артилади, калий пермаганатнинг 5% ли эритмасида ванна килинади. Иссиклик кўпайиб кеца чакалокларда пиодермия ривожланади.
Йирингли тошмалар. Агар терида йирингли тошмалар пайдо бўлса хеч качон кўл билан сикиб, йирингини чикариш ёки бирон нарса билан тешиш мумкин эмас. Акс холда бу тошмалар кўпайиб кетиб касални ахволини оғирлаштириши мумкин. Йирингли тошмаларни махаллий даволаш касалликни хусусиятига, унинг кай даражада таркалганлигига караб белгиланади. Терининг шикастланган ери атофидаги соғ жойларни 2% ли салицилбор ёки камфора спирти билан хўлланган тампонларни пинцет ёки ёғоч палкага ўраб артилади.
Йирингли сохани, эрозияларни 1% ли анилин бўёғи эритмаси билан артилади ёки дезинфекцияловчи мазлар (1-2% ли симоб, винилин, оксикорт) суртилади. Йирингли яра тушганда эса 1% ли эритромицин ёки 5% ли полимиксин мазлари ишлатилади. Яллиғланган инфилтрат пайдо бўлса Вишневский мази билан ёғли малхам бойламларидан фойдаланилади. Бунинг учун тозаланган салфеткага Вишневский мази сурилиб, уни шикастланган жойига кўйиб устидан пахта билан ёпилади. Пахтали катлам дока катламдан 2-3 см кенг ва узун бўлиши керак.Айрим холларда пахта устидан компресс коғози кўйиб , сўнгра бинт билан махкамланади. Псевдофурункулёз, абсессда (тери гиперемияси, йирингли инфилтрат) тузларнинг гипертоник эритмалари ишлатилади. Бунинг учун тозаланган докали салфетка гипертоник эритмалар билан хўлланади. (5-10%ли ош тузи, 25%ли магний сулфат эритмалари). Салфеткалар терининг жарохатланган жойига кўйилади, устидан пахта билан ёпиб бинт билан боғланади.

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish