3 ёшли болалар билан машғулот:
3 ёшдан бошлаб сўзларни тушунишини ,равшан ва таосирчан фикрлашни ривожлантириш максадида куйидагилар зарур: янги ва мураккаб предметлар, хархаракат, суратлар, гап оркали тушунтириш билан уйғун холда кўрсатиш, бола таосуротини бойитиш , кўргазма образларсиз оғзаки нуткга ўргатиш, киска оғзаки хикояларни, шеорларни эшиттиш, фаол нуткни рағбатлантириш учун гаплар тузиб гапиришни, сўзларни тўғри талаффуз килишни ва сўзларни жумлаларга мослаб сўз охирларини ўзгартириш, болада товушларни ифодалашни ривожлантиришни давом эттириш, кўшикларга кўшилиб ашула айтишга ўргатиш, боланинг фикрини гапиришни , ўз таосуротларини сўз билан ифодалашни, саволларга жавоб беришни, катталар ва ёши каттарок болаларга таклидига асосланган сюжетли ўйинларни ривожлантириш боланинг ўйиндаги ташаббусини рахбатлантириш зарур. Сўз бойлиги 1200-1500тагача этади. Тавсия килинадиган ўйинчоклар ва кўлланмалар икки ёшдаги болалар учун бўлганидек, аммо мураккаброк- турли ўлчам ва шаклдаги курилиш материаллари, ўйинчок мебел ва идиш товоклари, кийим ашёлари- рўмолчалар, фартуклар,мураккаброк суратлар ва китоблар, накш тикиш буюмлари. Икки-уч ёшли болалик даврида куйидагаларга ахамияти бериш керак : 1.Катталарга халакит бермасдан, мустакил равишда машғулот билан шуғулланиш: ўйинчокларни тартибли саклаш, уларни эхтиётлаш, бир-бири билан ўйнаш кўникмаларини хосил килиш;
2.Ўз-ўзига хизмат килиш ва ўзаро ёрдам беришга ўргатиш; 3.Кизикувчанлик, жасурлик, катоийлик, тўсикларни энгиб ўтишга интилувчанлик, бошланган ишни охирига этказишни ривожлантириш.Хеч бир кўникма болада ўз- ўзидан хосил бўлмайди, кўп нарса атрофидаги шароитга, машкга, катталарнинг сезгирлигига, бамайлихотирлигига, муомаласига, чидам ва босиклигига боғлик.
Боланиг асаб фаолияти бузилишининг олдини олиш:
Бунинг учун муайян боланинг индивидуал хусусиятларини, унинг биоритмини хисобга олган холда ,окилона кун тартибига каттий риоя килиш, етарли харакат фаоллигини саклаш, очик туғилганда бўлиш, тўла конли уйку, рационал овкатланиш, гимнастика билан шуғулланиш, аклий ва жисмоний гигиеник коидаларга риоя килиш, оиладаги ва мактабгача таолим ташкилотида тинч, тотув мухит яратиш керак.Бола уни хурмат килишлари ва севишларини сезиши ва билиши керак, бутун тарбия жараёни ижобий рухда ўтиши зарур.
Тарбияда куйидаги "педагогик" таосирларга бутунлай йўл кўйиш мумкин эмас: катталарнинг хаддан зиёд тез-тез таокиклаши,зарурат бўлмаганда бола фикрини бўлиш, болани кун тартибини,шароитини бирдан тез тез алмаштириш, педагогик тарбияни зид усуллари (кўркитиш, конфет ёки мевани бировга бериш билан кўркитиш эвазига иштахани очишга харакат килиш ва х.к)мумкин эмас. Болалар ривожланишини ва хулкини назорат килиш. Бу бола одатланган кундалик шароитида,сайр килиб
ўйнаётганда,овкатланаётганда,ётаётганида,тозаликка караётганда ,ухлашга ётаётганда ўтказилади. Алохида бола хаётининг биринчи йилини кузатиб, унинг сенсор ривожланиши, харакат хажми ва характери, хиссиётлари, нуткгача ривожланиши, сўзлар сони, рухий харакат ривожи даражасининг ёшига мослиги: иккинчи, учинчи ёшида-нуткнинг кейинги ривожланишини, сўзлар захирасининг ошиши , жумла ва гапларни тузиш, кўникмалар, берилаётган саволлар характери , хулкининг адекватлиги сюжетли ўйинларни мустакил ўйнай оладими ва канча вакт, ўйинчоклардан фойдаланиши, унинг катталар ва болалар билан ўзаро муносабати, бошка болаларга ёрдам берадими, унинг индивидуал хусусиятлари кандай, бошланган ишни охирига этказадими, гигиеник кўникмаларга эгами, мустакил кийинишни билиши, овкатланиш, кайфиятнинг ўзгариши ва унинг сабаблари, характерини тузувчи белгиларни аниклаш зарур. Бундан ташкари гурухдаги умумий мухит ўрганилади: болалар кандай ўйинлар билан машғул ёки улар максадсиз юриб, зерикадиларми, йиғлаб, тўпалон киладиларми ёки ўзларини хотиржам тутадиларми,кандай мустакил кўникмаларга эга ва улар боланинг ёшига мослиги ўрганилади.
Билимларингизни текширинг ва мустахкамланг: Тестлар
1.Янги туғилган чаколокнинг уйғоклик вакти канча?
А.3соат
Б1.5 соат
В.5-6 соат
Г.5 минут
Д.40-60 минут
2.2ёшлик бола нечта сўз билади ?
300та оддий сўз
50 оддий сўз В.100 оддий сўз Г. 150 оддий сўз Д.120та оддий сўз
Асаб-рухий ривожланиш нима билан таомилланади?
Етарли овкатланиш билан
Хаётнинг гигиеник шароитлари билан В. Тўғри парвариш билан
Г. Тўғри тарбия билан
Д. Юкоридаги саналганларнинг хамма си билан
3 ёшли болани онаси шифокор хузурига болани яхши ривожланиши учун кандай ўйинчоклар бериш лозимлигини сўраб келди.Тавсия килинган ўйинчокларни кўрсатинг.
мебелли ўйинчоклар , идиш товоклар
Шикилдоклар В. Мазайкалар Г.Резина халкалар Д. Конструкторлар
3 ёшли боланинг онаси болани жужаям кам гапиришига шикоят килиб келди.Шу болани сўз бойлиги канча бўлиши керак.
1200-1500
1000-1200 В.1500-1800 Г. 1800-2000 Д. 2000-2100
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:
Боланинг мукаммал ривожланишида асаб - рухий тарбиянинг ахамияти.
Тарбия воситалари.
3.3 ёшгача бўлган болалар учун зарур ўйинчоклар тўплами.
Кун тартибининг болалар рухиятига ижобий таосири.
3 ёшгача бўлган болаларнинг тахминий ўйинлари
Болаларнинг асаб фаолияти бузилишининг олдини олиш чоралари.
5.Мавзу : Овкат хазм килиш касалликлари билан оғриган беморларни кузатиш ва парваришлаш. Сийдик чикариш йўллари касалликларида бемор болаларни назорат килиш ва парваришлаш. Буйрак ва сийдик чикариш йўллари касалликларида бемор болани парвариш килиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |