Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институти « Акушерлик ва гинекология, болалар гинекологияси кафедраси»
«Болалар ва ўсмир қизлар гинекологияси» мутахссислиги магистратура иши. «Балоғат ёшида гепатит В ўтказган қизларнинг жинсий ва жисмоний ривожланишини шаклланиши »
АННОТАЦИЯ
Магистр: Орипова М.Т.
Илмий раҳбар: т. ф.н. доцент. Зокирходжаева Д.А
Бажарилиш вакти: 2020-2023 йй.
Мавзунинг долзарблиги: Жинсий балоғатга етиш даври - бу репродуктив тизимнинг бешта ассосий даражасининг ўзаро таъсирини таъминлайдиган алоқалар пайдо бўлишинг мухим даври. Бу даврда аёл танасининг янада ўсиши ва ривожланиши содир бўлади. Репродуктив тизимнинг вояга етиш жараёнида периферик эндокрин безларнинг фаоллашиши содир бўлади, уларнинг роли марказий гипоталамус тузилмаларининг етилиши ёки функциясининг тезлашишини ва марказий асаб тизимидаги бир қатор жараёнларни белгилайди, натижада гонадолиберин импульслари гипофизга оқиб келади. Болалар ва ўспиринларнинг соғлиғи ҳолати турли хил омиллар таъсирида шаклланади, улар орасида юқумли касалликлар муҳим ўрин тутади. Жумладан вирусли гепатит В билан касалланишнинг тобора кўпайиб бориши ушбу патологияни, унинг ўсиш ва ривожланиш жараёнларига таъсирини батафсилроқ ўрганишни талаб қилади. Жинсий стероидлар алмашинувида , транспорт оқсиллари холестеринни синтез қилишда жигарнинг ўрни муҳим. Жигарнинг функционал фаоллиги балоғат ёшида ортади ва балоғат ёшидан кейин максимал даражага етади. Ушбу даврда ўтказилган гепатит В жигарнинг метаболик жараёнлардаги иштирокига сезиларли таъсир қилади, жисмоний ва жинсий ривожланиш жараёнларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Илмий ишнинг мақсади: Балоғат ёшида вирусли гепатит В билан касалланган қизларнинг репродуктив саломатлигининг асосий параметрларини ўрганиш ва ушбу қизларнинг контингентида репродуктив функция шаклланишининг патологиясини олдини олишга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш.
Қўйилган вазифалар:
1. Жигарнинг функционал ҳолатини ҳисобга олган ҳолда, балоғат ёшида вирусли гепатит В билан касалланган қизларнинг жисмоний ва жинсий ривожланиш хусусиятларини ўрганиш.
2. Жинсий балоғатга етишиш динамикасида жигар функционал фаоллиги кўрсаткичлари, АЛТ, АСТ, кўрсаткичлари, гормонал, иммунологик ҳолат, периферик қон, лейкоцитларининг цитокимёвий кўрсаткичлари, Вирусли гепатит В га чалинган қизларда қон таркибини ўрганиш.
3. Олинган натижалар асосида жигарнинг функционал фаоллигини тўғрилаш, жисмоний ва жинсий ривожланиш ва ҳайз кўриш патологиясининг учрашини камайтиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.
Тадқиқот обектлари: 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган 100 қиз текширилади. Улардан 30 та соғлом (таққослаш гуруҳи) ва 70 та вирусли гепатит В билан касалланган қизлар.
2 гурухга булиб урганилади:
1- Балогат ёшида гепатит В утказмаган кизлар
2- Балогат ёшида гепатит В утказган кизлар
Текшириш усуллари: Клиник анамнестик текширув, гинекологик текширув, коннинг биокимёвий таҳлили, жигарнинг УТТ.
Ишнинг илмий янгилиги: Жигар функционал фаоллигини ҳисобга олган ҳолда вирусли гепатит В билан касалланган қизларнинг жинсий ва жисмоний ривожланишини ўрганиш. Жигарнинг функцианал фаоллиги ва ҳайз цикли орасида богликлик бор йўқлигини аниқлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |