Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти



Download 0,83 Mb.
bet97/146
Sana23.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#157940
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   146
Bog'liq
Fizik usullar

Сх = Сст ---------
ст
Эмиссион спектроскопия.
Усул хақида қисқача маълумотлар.
Умумий маълумотлар. Эмиссион спекторал таҳлил, моддаларни кимёвий таркибий қисмини, сифат ва миқдорини аниқлашда, атом ва молекулаларни спектрал нурланишга асосланган.
Атомларнинг спектрал нурланиши махсус оптик асбобларда текширилувчи намунани юқори хароратда куйдириш билан олинади. Юқори харорат манбаи сифатида доимий ёки ўзгарувчан қувватли электр ёйи, юқори вольт қувватли чақмоқ учқундан фойдаланиб ёндирилган текширилувчи намуна буғланади.
Атом ва ионларни диссоцияланиш натижасида қўзғалган холатга ўтиб, спектр нурланиш ҳосил қилади .
Ҳар бир элемент характерли чизиқлардан иборат аниқ тўлқин узунликларида хусусий спектр нурларини ҳосил қилади . Текширилувчи намунада хосил бўлган спектр чизиқлар тартиби бўйича модда сифатини, яъни спектрал сифат таҳлили олиб бориш мумкин. Намунадан олинган спектрал чизиқлар интенсивлигини таҳлил миқдорини эталан (стандарт) спектр интенвлиги билан солиштириб, намунадаги элемент миқдори аниқланади .
Эмиссион спектрал таҳлил турлари .
 
Қуйдагича эмиссион спектрал таҳлил  турлари бўлиши мумкин:
Визуал таҳлил. Текширилувчи намуна спектрлари таркибий қисмлари сифати миқдарини кўринадиган ранг спектрлари хисобига тўғридан- тўғри ёки кўринмайдиган ранг спектрларини турли аниқловчи усуллар ёрдамида аниқлашга асосланган .
Фотографик таҳлилТекширилувчи намуна спектрлари фототасмага расми олинади, сўнг уни сифат таҳлили учун спектропроекторда кузатилади. Миқдорини аниқлаш учун эса махсус микрофотометрлардан фойдаланилади, яъни спектр чизиқлар интенсивлигига асосланиб намунадаги элемент миқдари аниқланади .
Моддани таркиби икки қабул қилувчи фототокларни ҳосил қилган спектрал чизиқларини солиштириш яъни аналитик жуфтлик асосида аниқланади. Бунда таҳлил натижаси ўлчов асбобларини шкаласига қараб ёки махсус ўзи ёзиб олувчи қурилма тасмасидан олинади.
Эмиссион спектрларни ҳосил бўлиши. Барча элементлар атомлари ва ионлари нормал ва қўзғалган ҳолатларда бўлиши мумкин. Нормал холатда атомлар минимал энергиясига ( Ео ) эга бўлади ва бу холда нур чиқармайди. Ташқи таъсир – тез харакатли заррача ионлари ва электронлар билан урулиши натижасида атомларнинг валент электронлари нормал поғонадан (Ео) бошқа юқори поғонага Е1, Е2 ва хаказо силжийди.
Маълум вақт ўтгач (10 -8сек) хар бир қўзғалган атомлар электронлари ўз нормал холатига ёки оралиқ энергетик поғонасига қайтади. Бунда бўшаган энергия квант нури hy холида нурланади ва улар маълум тўлқин узунликларида спектр чизиқлари (2 гам) ҳосил қилади. Бу ўзгаришни фарқи формулада қуйдагича бўлади .

Е=Е1 - Ео = hy = -----------

Е1 ва Ео – қўзғалган ва нормал холдаги атом энергияси .
h – пленк барқарорлиги
С – нур тезлиги
y – нурланиш частотаси
 – спектр нур тўлқин узунлиги .
Энергиянинг ўтиш сони ва бунга монанд, спектрда ҳосил бўлган спектрал чизиқлар хар бир элемент атомининг электрон қатламлари тузилиши ва динамикаси билан аниқланади.Чунки кўп атомлар турлича бошланғич энергия билан қатнашади, ҳамда спектр нурланишида шу элементга хос борча энергетик ўзгариш чизиқлари борлиги кўрилади. Спектр нурлари уларнинг тўлқин узунликлари ва интенсивлиги билан характерланади. Спектрал чизиқлар интенсивлиги эса атомнинг мумкин бўлган энергетик ўзгаришлар сони, ҳамда уларнинг ҳосил бўлиши билан боғлиқ. Уни қуйидаги формулада ифодаланади.
gm Em 
Jmn= hVmn -------- Noc -------------
gn rT
Бунда Jmn – спектрал чизиқ интенсивлиги
Amn – энергиянинг m қатламдаги n қатламига ўтиш имконияти
gm–gn–юқори ва пастги холатдаги энергия статистик миқдори
Noc – атомларнинг умумий сони
Em – энергиянинг юқори қўзғалган холати
r – Больцман константаси
Т – қўзғалувчи энергия харорати формулага биноан
1. Қўзғалиш харорат имконияти қанча катта бўлса, спектрал чизиқ ҳам шунча кўп интенсивликка эга бўлади
2. Юқори энергетик қўзғалиш холатига ўтганда атомларни қўзғалиш сони камаяди
3. Харорат манъбаи, айрим йўналиш интенсивлиги нисбати ва спектр бутунлиги билан аниқланади
4. Атомнинг юқори энергия тенлиги, спектрал интенсивлик йўналишини аниқлашда асосий фактор ҳисобланади.
Энергетик қават ядродан қанча узоқ бўлса, атомни қўзғатиш учун шунча кам энергия зарур бўлади. Ҳар бир элемент учун уларга резонанс спектр чизиқлари энг юқори интенсивликни намоён қилиб , кам қўзғалиш энергиясига эга ва ҳосил бўлиш инконияти юқори .
Резонанс спектрлар жуда кичик концентратциядаги элементларни аниқлашда қўлланилади ва кўпинча “аналитик чизиқлар” деб номланади .
Нейтрал атомлар билан бирга, бир ва кўп қайта ионланган атомлар чизиқли спектрларни беради .
Ионларнинг нурланиш механизми атомларнинг нурланиш механизмига ўхшаш. Элемент атомлари спектрлари турли ионланиш даражасига монанд холда фарқланади .
Атомлардан ташқари, кўпчилик икки ва уч атомли малекулалар ўз спектр нурланишларига эга. Молекулаларнинг нурланиши уларнинг электрон қувватини ўзгаришидан ҳам содир бўлади. Бунда молекулаларнинг тебранма ва айланма қуввати ўзгаради ва бирламчи ҳамда қўзғалган қатлам электрон қуввати унга яқин қатор холатича тақсимланади.
Электронларнинг ўтиши натижасида спектрдаги бир чизиқ ўрнида унга яқин жойлашган чизиқлар пайдо бўлади ва спектр йўлини ҳосил қилади . Шунинг учун молекулаларнинг спектр нурланиши йўл-йўл нурланиш дейилади .
Атомларнинг спектр нурланиш чизиқлари каби ,уларни хам кант тўлқин узунликлари спектр йўллари интенсивлиги билан белгиланади (кант деб ўткир ва юқори интенсив молекуляр спектр нурланиш чегараларига айтилади). Кўп молекулалар спектр нурланишлари уларни спектрал таҳлили учун қўлланилади.
Масалан: CN радикалининг спектр нурланиши углеродни аниқлаш учун қўлланилади. CaF – факторни аниқлашда изотопларнинг ядро массасидаги фарқ катталиги таъсиридан ўта нозик структурали спектрал йўллар хосил бўлишига сезиларли таъсир этади. Бу хусусият изатоплар спектрал таҳлили асосланади .

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish