Люминесценцияланувчи индикаторлар
Индикатор
|
рН-ўтиши
|
Ранги
|
Салицил кислота
|
3,0-3.5
|
Рангсиз тўқ кўк
|
Флуорисцент
|
3,8-6,1
|
Рангсиз яшил
|
Дихлофлуоресцент
|
4.0-6,0
|
Рангсиз яшил
|
Акридин
|
4,8-5.0
|
Яшил оч пушти
|
Хроматроп кислота
|
6,0-7.0
|
Рангсиз кўк
|
Магний 8-оксихинолин
|
7.0-7,2
|
Рангсиз тилли сариқ
|
Кумар кислота
|
7,2-9.0
|
Рангсиз яшил
|
Акридин зарғалдоқ
|
8,4-10,4
|
Рангсиз сарғиш яшил
|
Люминесценцияланувчи индикаторларни қўллаб титрлаш
Люминесценцияланувчи индикаиторларнинг оддий индикаторлардан фарқи шундаки, улар хира ва рангли эритмалар таҳлилида ишлатилса нур таъсиридан ва рН-муҳит ўзгариши асосида ранги аниқланади. Бунда оддий индикатор ўтиш ранги сезилмаса ҳам, люминесценцияланувчи индикаторнинг нурланиши эса яққол кўзга ташланади. Люминесценцияланувчи индикаторлар нейтралланиш, комплекс ҳосил қилиш, оксидланиш -қайтарилиш реакцияларида ҳам ишлатилиши мумкин.
Люминесцент хроматография
Люминесцент хроматография хроматографик ва люминесцент усулларининг ўзаро бирга қўлланилишига асосланган. Бунда битта хроматограммада текширилувчи аралашмадаги қатор компонентларни бир универсал реагент қўллаб аниқлаш мумкин бўлади. Кўп моддалар тоза холда люминесценцияланмаса ҳам адсорбцияланган холатда хроматографик холатда люминесценцияланиши мумкин. Масалан: целлюлоза қоғозида аминокислоталар люминисценцияланиш хусусиятига эга.
Люминисценциянинг сўниши
Турли омиллар таъсирида модда чиқарадиган шуланинг интенсивлиги камяди. Бундай ходисага люминисценциянинг сўниши дейилади. Эритмалар концентрациялари ошганда люминисценция олдин ошади, муайян қийматдан сўнг тўғри чизиқли ошиш кузатилади, катта концентрацияларда эса у кескин камаяди. Бундай хол люминисценциянинг концентрацион сўниши дейилади. Люминисценция икки турга ажралади: люминисценция сўнишининг биринчи турига хатто молекулалар қўзғатилмаган холатда бўлганда ҳам унинг ички қайта гурухланиши киради. Бундай холда люминисценциянинг сўниши шулаланишининг давомийлиги билан боғлиқ бўлмасдан, у киёвий реакциялар натижасида шулаланувчи модданинг шулаланмайдиган моддага айланиши билан боғлиқ. Бунда ютилиш ва люминисценция спектрларининг ўзгаришини кўрилади. Люминисценциянинг иккинчи тур сўнишида ютилиш ва люминисценция спектрлари ўзгармайди. Иккинчи тур сўниш ташқи таъсирлар оқибатида янги модда ҳосил бўлиши билан юзага келади. Кўпчилик холларда люминесценция сўнишининг сабаблари маълум эмас. Люминесценциянинг сўниши концентрациядан ташқари, харорат, рН ва бошқалар таъсир қилиши мумкин.
Хемилюминесенция. Кимёвий реакция энергияси натижасида молекула ва атомларнинг шуланиш ходисасига хемилюминесценция дейилади. Кўпгина экзотермик реакцияларда иссиқлик энергияси билан бир қаторда ёруғлик энергияси ҳам ажралади. Бу ходисага хемилюминесцент аниқлашнинг негизига қўйилган. Ажраладиган энергия 170к Ж/мол дан бўлганда хемилюминесценция кузатилади. Хемилюминесцент реакцияни схематик тарзда қуйидагича тасвирлаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |