Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти


Пастдан юқорига кўтарилувчи хроматографик жараён



Download 0,83 Mb.
bet32/146
Sana23.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#157940
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   146
Bog'liq
Fizik usullar

Пастдан юқорига кўтарилувчи хроматографик жараён.
Зарур кенглик ва узунликда қирқиб олинган хроматографик қоғозни бир учидан старт чизиўи белгиланиб, у ерга нуқта холида (ёки чизиқли холда) аниқланувчи намуна аралашмаси капилляр найча ёрдамида шимдирилади ва нуқта доғи қуригунча кутилади. Сўнг қоғоз тасмаси старт чизиғи томони билан олдиндан тайёрлаб қўйилган, органик эритувчи системаси қўйилиб, унинг буғи билан 20-30 дақиқа тўйинтирилган камерага туширилади ва махсус мослама ёрдамида осиб қўйилади. Қоғозга шимдирилган нуқта ёки чизиқ эритувчилар системасидан ташқарида қолиши зарур. Эритувчи системасини сақлаган идиш герметик беркитилади ва қўзғалувчи фаза зарур баландликка кўтарилгунча қолдирилади. Бу вақт бир неча соат ёки суткага чўзилиши мумкин.
Қоғоз толаларининг капилляр қуввати ҳисобига қўзғалувчи эритувчи системаси қоғоз тасмаси бўйлаб секин аста шимилиб юқорига кўтарилади ва у ўзи билан старт нуқтасига қўйилган аниқланувчи аралашма компонентларини ҳам харакатлантиради.
Ҳар бир холатда модда компонентлари аралашмаси қўзғалувчи органик эритувчи фазаси ва қоғоз толаларидаги целлюлозанинг гидрофиллик хусусияти туфайли унда сақланувчи қўзғалмс фаза (сув) орасида тақсимланиш жараёни содир бўлади. Бу тақсимланиш моддани сув ва органик бритувчи орасидаги тақсимланишига деярли мос холда амалга ошади. Бундай тақсимланиш жараёнига моддаларнинг целлюлоза толалари бўйлаб адсорбцияланиш жараёни ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Натижада аралашма компонентларидан бири қоғоз бўйлаб шимилаётган эритувчи билан бирга тезроқ харакатланса, бошқаси секинроқ харакатланади. Айрим моддалар умуман харакатланмасдан стартда қолиши мумкин.
Қўзғалувчи фаза маълум масофага кўтарилгач, қоғоз тасмаси идишдан чиқариб олинади, қуритилади ва хроматограмма натижалари аниқланади.
Юқоридан пастга тамон (восходящая) хроматографияси.
Қирқиб олинган хроматографик қоғоз тасмаси старт чизиғига томонига текширилувчи аралашма эритмаси микропипетка (ёки капилляр) ёрдамида томизилади, қуритилади ва герметик идиш юқори қисмига ўрнатилган суюқлик солишга мўлжалланган махсус мосламага осилади.  Мосламали идишга эритувчи аралашмани қўйилади, эритувчи сорбент вазифасини бажарувчи қоғоз толалари бўйлаб шимилиб харакатланади ва қўзғалувчи фаза вазифасини ўтайди. Хроматографик қоғознинг модда шимдирилган қисми эритувчи аралашмаси солинган идишга туширилади, иккинчи учи эса эркин осилтирилиб қўйилади. Герметик идишда доимий бир хил харорат бўлиши, зарур холларда эса инерт газ билан тўлдирилиши таъминланади. Идиш ҳавоси қўзғолувчи фаза (эритувчи) буғлари билан тўйинтирилганлиги туфайли хроматографик тасма қўриб қолмайди. Қўзғолувчи фаза хроматографик қоғоз тасмаси бўйлаб шимилиши ва пастга харакатланиши давомида старт чизиғига (нуқтага) шимдирилган модда аралашмасини ювади. Бунда модда аралашмаси қоғоз тасма бўйлаб турли тезликда яъни қўзғолувчи ва қўзғалмас фаза орасида тақсимланиши коэффицентига мос холда харакатланади.
Қоғоз тасмаси бўйлаб турли масофаларда жойлашган ноаниқ шаклдаги доғлар эса хроматограмма деб аталади. Рангсиз доғлар оддий холда қоғозда кўри нмаслиги мумкин.
Маълум вақт ўтган қўзғолувчи фазадан холис бўлган қоғоз тасмаси рангли бирикмалар ҳосил қилувчи реактивлдар билан пуркалади ёки УФ-лампа нурида кўриладива кўринмаган доғлар рангли доғлар айланади. Қоғоз хроматографиясини мураккаб аралашмаларни ажратиш учун қўллаш мумкин. Ажралишни мувофақиятли бўлиши қўлланувчи реагентларга боғлиқ бўлади.
Хроматограммада айрим доимий бир хил шароитлар таъминланганда модда компоненти учун характерли бўлган Rf катталигини аниқлаш мумкин.

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish