Спектрал чизиқлар тўлқин узунликларини ўлчаш
Спектрал таҳлил учун зарур бўлган мос тўлқин узунликларини ўлчашда қуйидаги уч усулдан бири қўлланилади :
1.Дисперсион чизмани қўллаш усулида, яъни спектрал асбоб шкаласи кўрсатгичлари ва спектордаги тўлқин узунлик чизиқлари орасидаги боғлиқлик чизмаси асосида . Бу усулда ақиқланаётган тўлқин узунлигига яқин, аниқ маълумотлар олинади .
Интерполяция усулида спетр чизиқлари тўлқин узунлигини анақлаш.
2.Олинган спектр аниқ спектр билан солиштирилади .Бу усулда кўп- роқ темирли спектрдан фойдаланилади, чунки бу спектрда кўп сонли яхши ўрганилган спектр чизиқлари мавжуд. Спектрал чизиқлар атласи бўлиб, унда темир спектрини бош элементлар энг хорактерли чизиқлари билан холатлари белгиланган .
3. Намуна спектрини эталон спектри билан солиштириш эталон сифатида тоза элемент спектри қўлланади. Аналитик чизиқлар спектрлари эталон спектрга мос келса, намунада шу элемент бор деб хисобланади .
Спектрал миқдор таҳлили
Спектрал миқдор таҳлили элементлар спектр чизиқлари энтенсивлиги (J) аниқланувчи намунадаги элемент концентрациясига (С) боғлиқлигига асосланган. Бу катталиклар эмперик аниқланган тенглик (Ломакин формула) билан қуйдагича ифодаланилади .
J= a . Cв
Бунда а - спектр чизиқларини умумлаш кўрсатгичи катталиги(учқунли ёғ , кичик ва катта каби) ,буғланиш тезлиги ва диффузия тезлиги .
В - тегишли қисм оқмаси “ўсиш оқмаси”
Ломакин формуласи қийматлари логарифмлаб, чизиқли боғлиқлиги олинади.
lgJ = lga + в lgC
Аммо спетрал чизиқлар интенсивлиги фақат аниқланувчи намунадаги элемент миқдоригагина боғлиқ бўлмасдан, у қўзғатувчи шароит ва буғланишга ҳам боғлиқ (буғланиш тезлиги сатхига, ёнишнинг ўзгарувчанлигига). Шунинг учун абсалют спектр чизиқлари интенсевлигига асосланган миқдорий таҳлили, етарли аниқ эмас ва таҳлил спектр чизиқларнинг нисбий интенсивлигига асосланиб бажарилади. Спектр чизиқлар нисбий интенсивлиги деганда ҳосил қилинган спектрал интенсивлиги бошқа тенглаштирилувчи деб номланувчи, спектрал чизиқлар интенсивлигига нисбатини тушунилади .
Тенглаштирувчи спектр чизиқлари танлашда элемент спектрлариги монанд намуна таркибида доимий ўзгармас спектрлар олинади.
Кўпинча тенглаштирилувчи элемент сифатида намунадаги асосий ёки қўшимча элемент танланади ва ҳар бир текширилувчи намунага бир хил миқдорда қўшилади, ҳамда ички стандарт деб номланади(ёки этолан) .
Нисбий интенсивликни ўлчашга яроқли спектр чизиқларига қуйдаги талаблар қўйилади .
Ҳар иккаласи солиштирилувчи спектр чизиқлари бир хил келиб чиқишга (электр ёйи ёки чақмақ учқунли ), яқин потенциал қиймат ва тўлқин узунликларига эга бўлиши керак . Визуаль текширилганда бир хил рангда ва окулярди бир вақтда кўриниши керак. Таҳлил учун танланган чизиқлар бошқа элементлар спектр чизиқлари устига тушмаслиги керак . Бундай чизиқларни гомологик жуфтлик деб номланади .
Do'stlaringiz bilan baham: |