Фазаларга нисбатан қўзғалиш хусусиятига асосланган синфланиш Тўртта йўналиш мавжуд: элюент хроматографияси, франтал, сиқиб чиқарувчи ва умумлаштирилган хроматографик вариантлар.
Элюант хроматографияси Сорбент билан тўлдирилган шиша найни тоза ёки газсимон қўзғалувчан фаза В билан ювилади. Қўзғалувчи фазани оқимини тўхтатмасдан найнинг юқори қисмига суюқ ёки газсимон таҳлил қилинаётган аралашмага (А ва В моддалар) юборилади. Сорбентни устига тушиб моддалар шимила бошлайди ва қўзғалувчи фазанинг йўналиши бўйича харакатланади. Бу моддаларнинг ҳаракат тезлиги турличадир. Найда дастлаб қўзғалувчи фаза тоза холда чиқади. Сўнг қўзғалувчи фаза билан А моддаси чиқа бошлайди, у кўпая бориб, кейин нолга тушади. Кейин найдан яна тоза қўзғалувчи фаза чиқади ва нихоят В модда чиқади. Элюент усули хроматографиянинг энг кенг тарқалган усулидир. Унинг афзаллиги аралашмани компонентларга тўлиқ ажралишидир. Камчилиги эса аралашма моддаларни қўзғалувчи фаза моддаси билан анча суюлиши ва модданинг калонкадан чиқаётган концентрациясини пасайиши.
Франтал хроматография Сорбент билан тўлдирилган найни А ва В моддалар эритилган газ ёки суюқ эритувчи билан ювилади. Бунда А – моддаси В га нисбатан сорбентга шимилиш хусусияти пастроқдир. Аралашма сорбент қаватидан тинмай ўтказилади. Сорбентнинг устки қаватига тушаётган А ва В моддалар бориб Е эритувчини найдан сиқиб чиқаришади, бу аралашманинг харакат фронти камроқ шимилувчи А моддаси, сўнг дастлабки аралашма ҳаракатидан иборат. Шундай қилиб, сорбент аввал кам шимилувчи А моддаси билан тўйдирилади. Сўнг В моддаси билан. Бундай холларда хроматограмма поғона кўринишига эга бўлади. Поғоналарни сони тахлил қилинаётган аралашма компонентларига тенг бўлади. Элюент хроматографияси ва фронтал хроматографиялар иккинчисининг аралашмадан тоза холда фақат битта сорбентга кам шимилувчи моддани ажратиш хусусияти билан фарқ қилади.
Сиқиб чиқарувчи усул Сиқиб чиқарувчи усулда аралашма компонентларини сиқиб чиқарилув моддаси десорбцияси сиқиб чиқарувчи моддани эритма оқимига юбориш билан амалга оширилади. Сорбент билан тўлдирилган найни қўзғалиш фазаси билан олдиндан ювилади. Сўнг найдан сиқиб чиқарувчи модда сақловчи қўзғалувчи фазани оқим билан юборилади. Фронтал усулдан фарқи хроматограмманинг ҳар бир поғонаси аралашманинг компонентига таллуқлилиги билан фарқ қилади. Элюант хроматографиясида сиқиб чиқарувчи усулда эритма аралашма компонентларини суюлтирилмайди.