Хроматография - кимёвий таҳлилнинг замонавий усулларига таллуқлидир. Бу усулнинг ахамияти жуда катта. Хроматография табиатда моддаларни ўзгаришларини ўрганишга, атмосферада ва табиий сув хавзаларида ифлосликларни аниқлашга ёрдам беради. Дори турларини ишлаб чиқариш, тадбиқ қилишда ҳамда одам аъзосида моддаларни парчаланиши аниқлашда қўлланилади. Хроматографияни ривожланиши аналитик кимёнинг услубларни ишлаб чиқиш билан боғлиқ. Хроматография ўзининг соддалиги, тезкор ва оддийлиги туфайли токсикологик кимё ва биологик кимёда қўлланилидиган аналитик усуллардан энг кўп тарқалган усулдир. Фармацевтик препаратларни тахлил қилишда, синтезнинг оралиқ ва охирги хосил бўлган махсулотини тадбиқ этишда, дориларни барқарорлигини аниқлашда ва табиий моддаларни тахлил қилишда бу усул бошқа усуллардан устундир.
Хроматографияга 1903 йили рус ботаниги М.С.Цвет чоп этган “Адсорбцион холатларнинг янги илмий тушунчалари ва уларни биокимёвий тахлилда қўллаш” номли тадқиқотлари асос бўлди. Шунинг учун 1903 йил хроматография усулининг ташкил топишининг боши деб хисобланади. Ўзи тавсия этган хроматографик усулнинг асосларини таъкидлар экан, Цвет “Аралашган эритмаларни адсорбент устунидан фильтрларда пигментлар хар хил рангдаги алохида зоналарга ажраладилар. Спектрдаги ёруғлик нурлари каби мураккаб пигментнинг таркибий қисмлари (компонентлари) адсорбент устунида қонуниятга биноан бирин – кетин ажралади ва сифатини аниқлашга қулай холатга ўтади. Ушбу рангли препаратни “Мен хроматограмма деб номладим, бу усулни эса тахлилининг хроматографик усули, деб атадим” деб ёзган эди. Бу жумлади М.С.Цвет тахлил қилинаётган компонентларнинг танланган адсорбентга нисбатан хусусиятларига асосланган адсорбцион хроматографик усулнинг аниқ ва равшан ифодасини берди.
М.С. Цвет кашф этган усул кўпинча бундай холларда бўлгани каби, унинг замондошлари томонидан қабул қилинмади ва узоқ йиллар қўлланилмади. Аммо шу йиллар адсорбция сохасида Н.Д.Зеленский, Н.А. Шилова, М.М.Дубинина, Л.К. Лепинь, К.В.Чмутова ва М.Л.Чепелевский томонидан олиб борилган илмий изланишлар хроматографияни ривожланишига асос яратди. 1931 йилда Р.Кун, А.Винтерштейн, Е.Ледерлар Цвет усули билан каротиндан ва - каротинларни ажратиб олиб, бу усулни қанчалик қимматли эканлигини намойиш этишди. М.С.Цвет текширилаётган моддалар эритмасини ва қўзғалувчи фаза найчага жойлашган адсорбент устунидан ўтказган. Шу сабабли бу усул устунли хроматография номини олган (колонкали хроматогра-фия).
1938 йилда Н.А.Измайлов ва М.С. Шрайбу Цвет таклиф этган усул шаклини ўзгартиришни, яни моддалар аралашмасини юпқа сорбент қатлами билан қопланган пластинкада ажратишни таклиф қилишди. Шундай қилиб, моддаларни микромиқдорини тахлил қилиш имконини берувчи юпқа қатламли хроматография усули вужудга келди.
1941 йилда Мартин ва Синджлар моддаларни бўлинишини асосига тахлил қилинаётган моддаларни иккита ўзаро аралашмайдиган суюқликларга нисбатан тақсимланиш коэффеценти хар хиллиги асосида тақсимланиш хроматографиясини кашф этишлари хроматографияни кенг ривожланишига туртки бўлди. Қўзғалмас фазани ушлаб турувчи сифатида қоғоз қўлланма бошлангандан сўнг тақсимловчи хроматография кенг қўлланиладиган бўлди, айниқса оқсил моддаларни тадбиқ этишга унинг аҳамияти катта бўлди.
1947 йилда Т.В.Гапон, Е.Н. Шемякин илк бор эритмада ионлар аралашмасини хромамтографик усул билан ажратди ва буни сорбент ва эритмадаги ионларнинг роасидаги алмашинув реакцияси деб изохлади. Шундай қилиб, хроматографиянинг яна бир йўналиши ион алмашинув хроматографияси кашф этилди.
1948 йилда Е.Н. Гапон ва Т.В.Гапонлар М.С.Цвет томонидан қийин эрийдиган чўкмаларни эрувчанлик хусусиятларига асосланган холда моддалар аралашмсини хроматографик усул билан ажратиш мумкинлиги хақидаги қилинган башоратини рўёбга чиқаришди. Шундай қилиб, чўктирилувчи хроматография кашф этилди.
1951 йилда А.А.Жуховицкий ўз ҳамкасблари билан газлар аралашмсини ажратиш учун қўзғалувчи фаза газ билан бирга сорбентга ва ажратилаётган аралашмага харорат майдони маълум бир меёрда таъсир қилишни таклиф қилдилар. Ушбу усул газхроматографияси деб номланди.
Хроматография усули А.Мартин ва А.Жеймс томонидан газ суюқлик тақсимланиш хроматографияси ишлаб чиқишгач янги суюқ қўзғалмас фаза ва қўзғалмас газ фазаси орасида тахлил қилинаётган аралашманинг компонентларини тақсимланиш коэффиценти ҳар хиллигига асосланганлиги исботлангандан кейин яна ҳам равнақ топди. Хроматографиянинг ана шу йўналиши ўзининг универсаллиги, сезгирлиги ва селективлиги туфайли жуда ҳам кенг қўлланилади.
1957 йилда М.Голей сорбентни ингичка найнинг ички қаватига ўтказишни, яни копилляр хроматографияни таклиф қилди. Бу вариант кўп компонентли аралашмани микромиқдорда тахлил қилиш имконини беради.
60 йилларда аниқ ўлчамли ғовакчаларга эга бўлган ионоген, шунингдек, зарядланмаган гелларни синтез қилиш имкони туғилди. Бу вазият гел – хроматогрфияни, яни моддалар аралашмасини уларнинг гелларга ҳар хил сингиш хусуситларига асосланиб ажратиш усули – хроматографиянинг янги йўналиш вужудга келишига туртки бўлди. Бу усул ҳар хил молекуляр оғирликка эга бўлган моддалар аралашмасини ажратишга имкон берди ва молекуляр хроматография деб номланди.
Аммо бу йўналишлар ташқи кўринишда қанчалик бир-биридан йироқ бўлмасин М.С.Цвет изохдаган умумий қонунга асосланади. Бу ажратилаётган аралашманинг компонентлари икки фаза орасида бири устки қавати ривожланган қўзғалмас, иккинчиси эса оқим бўйлаб қўзғалмас қаватдан фильтрланиб тақсимланиши қоидасидир.