Фотометрия усуллари.
Фотометриянинг назарий асослари.
Фотометрия усули моддалар сифати ва миқдорини аниқлашда, моддалар эритмаларини нур ютиш қобилятларига асосланади.
Ҳар қандай модда эритмалари ўзига нур ютиш ва қайтариш хусусиятга эга.
Нурлар маълум тўлқин узунлигидаги тебранишларга эга бўлади. Тўлқин тебранишининг ҳар бир частотасини масофаси тўлқин узунлиги дейилади.
Узунлик км, м, см, мм, ммк ўлчамлари билан қуйидагича белгиланади (миллимикрон ёки нм 1нм=10-9м).
10-5 – 6.10-3 ммк – гамма нурлар
6.10-3 – 2 ммк – ренген нурлари
2ммк – 18 ммк – УБ вакуум нурлари
185 – 275 – УБ нурланишнинг узоқ диапазони
275 – 320 ммк - УБ нурланишнинг ўртача диапазони
320 – 400 ммк - УБ нурланишнинг яқин диапазони
400 - 760 ммк – кўринадиган ёруғлик нурлари
760 ммк – 1 мм – инфрақизил нурлар
1 мм – 10 м – ультра қисқа радиотўлқинлар
10 м – 100м – қисқа радиотўлқинлар
100 м – 1000м - ўртача радиотўлқинлар
1000м- 10.000 - узун радиотўлқинлар
10.000 - ўта узун радиотўлқинлар
Бу усул абсорбциометрия, фотометрия, спектрофотометрия, спектроколориметрия, баъзи холларда колориметрия деб ҳам аталади.
Усулнинг қўлланилиш доираси ва унинг афзалликлари
Асосий афзалликлари.
1. Ишлатилиш доираси жуда кенг. Агар текширилувчи модда ёруғликни, кучсиз ютса, уни тегишли реактив қўшиб, ёруғликни кучли ютадиган моддага айлантириш мумкин.
2. Турли реагентларни қўллаш билан унинг сезгирлигини ошириш мумкин. Айниқса бу усул билан турли моддаларни (қолдиқ) юқларини аниқлаш мумкин.
3. Бу усул билан аниқлаш жуда тез олиб борилади, чунки бу усул титрланган эритмадан қўшмасдан бажарилади ва энг охирги ўлчаш операцияси жуда ҳам содда. Бундан ташқари ўтказиладиган ажратиш сонини қисқартириш ёки олдини олиш мумкин, чунки халақит қилувчи ионларни йўқотиш учун аналитик кимёда ишлатиладиган барча мрддалардан (реактив танлаш, оксидланиш-қайтарилиш, рН-мухитини зарур шароитга келтириш, комплекслар ҳосил қилиш, органик эритувчиларни ишлатиш) фойдаланиш мумкин
4. Текширилувчи эритма барча халақит қилувчи моддалар сақлаган эритма билан (назорат тажрибаси) солиштириш мумкин, бундан ташқари, кўпинча керакли аниқлашни бошқа нур ютувчи моддалар иштирокида олиб бориш мумкин.
Моддаларнинг нур ютиши ва нур ўтказишининг характери ва қиймати текширилувчи модданинг табиатига ва эритмадаги концентрациясига боғлиқ бўлади.
Мураккаб таркибдаги молекулаларни эритмаларини аниқ бир тўлқин узунлигида нур ютиш хусусиятини кўрсаткичи маълум қийинчиликлар келтиради. Шунинг учун амалий олиб бориладиган натижалар ёрдамида бирор бир натижаларга эга бўлиши мумкин. Маълум тўлқин узунлигида мураккаб модда эритмасини нур .тиши унинг кимёвий тузилишига боғлиқдир, унда ташқи электрон орбиталарини кимёвий боғларни ҳосил қилишига асосланган. Шундан кўриниб турибдики органик молекулаларнинг спектрал хусусияти таркибидаги қуйидаги электрон боғларни ҳосил бўлишига бир хил боғларни ҳосил қилиши, - электрон боғларни, қўш боғларни ҳосил қилиши - - электрон боғларни ва молекулаларда азот, кислород элементини сақлаганлар эркин электрон парларини ёки n – электронлари иштирокида бўлиши кузатилади. Бундай ҳар хил электронларнинг ўзгариши натижасида, ҳар хил спектрал хусусиятга эга бўлган холатларни кузатиш мумкин. Улардан ташқари спектрларнинг ҳосил бўлишида қўлланилган органик эритувчиларнинг хусусиятларига ҳам боғлиқдир.
Модда эритмаларининг маълум спектрда нур ютиши модда молекуласида аниқ атомларнинг мавжудлигига боғлиқдир.
Ранг ҳосил қилувчи гурух моддаларини нур ютиши еўзга кўринадиган спектр оралиғида бўлиб, уларни хромофермлар деб юритилади. Қуйидаги жадвалда хромафор ҳосил қулувчи гурух, уларни нур ютиш оралиғи ва шу гурухга тўғри келадиган юқори нур этиш оралиғи тўғрисида маълумотлар келтирилган.
Хромофор гурухи
|
формуласи
|
Модда
|
Эритувчи
|
max,нм
|
|
карбонил
|
>С=О
|
ацетон
|
спирт
|
270,0
|
15,8
|
карбонил
|
>С=О
|
ацетальдегат
|
спирт
|
293,4
|
11,8
|
карбоксил
|
-СООН
|
Сирка кис-си
|
Тоза сув
|
204,0
|
60,0
|
этилен
|
-С=С-
|
Этилен
|
Тоза сув
|
193,0
|
10.103
|
азометин
|
>С=N-
|
ацетоксим
|
Тоза сув
|
190,0
|
5.103
|
нитроза
|
- N=О
|
Нитрозо-бутан
|
эфир
|
665,0
|
20
|
нитрит
|
-О- N=О
|
Октилнитрит
|
гексан
|
230,0
|
2,2.103
|
бензол
|
С6Н6
|
октилнитрит
|
гексан
|
255,0
|
230
|
нитрат
|
-О-NO2
|
этилнитрат
|
диоксан
|
270,0
|
12
|
Юқорида келтирилган жадвалдаги маълумотлар модда молекуласидаги гурухлар ёрдмида маълум аниқликдаги спектрал нур ютиш хусусияти тадиқлаб олишга ёрдам беради. Айрим холатларда бундай хромоформ гурухи билан бир қаторда унинг тасркибида бўлган актив атомлар иштирокида ўзи хеч қандай нур ютиш хусусиятига эга бўлмаган, лекин хромоформ гурухи иштирокидаги ранг ҳосил бўлиши ва нурнинг интенсивлигини оширишда хизмат қилади.
СН3
Бундай гурухларга (-NН2; N ; -ОН; -О-СН3)
СН3
Do'stlaringiz bilan baham: |