151
Талабаларга самарали таъсир кўрсата олиш учун педагог қандай имиджга эга
бўлиши зарур. Педагогнинг имиджи унинг содда, озода, бежирим кийиниши,
таълим-тарбия жараѐнида талабанинг диққатини тез жалб этувчи турли
ялтироқ безаклар (олтин, кумуш тақинчоқлар)дан фойдаланмаслиги, фасл,
ѐш,
гавда тузилиши, юз қиѐфаси, ҳатто, соч ранги ва турмагига мувофиқ
кийинишида акс этади. Соч турмаги унинг эркин ишлашига ҳалақит
қилмаслиги керак. Педагогнинг касбий фаолиятига мос иш кийимига эга
бўлиши талабаларга у томонидан кўрсатилаиган тарбиявий таъсир
самараорлигини оширади. Зеро, иш кийими, энг аввало, педагогни тартибга
ўргатади, қолаверса, унинг тартиблилиги талабалар ҳам намуна бўла олади.
Касбий фаолият педагогнинг пардоз мақсадларида турли ѐрқин ранглар
(қизил, қора, кўк, яшил, зарғалдоқ ва б. рангли тирноқ ва соч бўѐқларидан)
фойдаланмаслигини тақозо этади. Шунингдек, педагог
таълим муассасасига
ўта ҳашамдор, очиқ, ялтироқ либосларда келмаслиги зарур. Чунки ѐрқин
ранглар, ҳашамдор, очиқ, ялтироқ либослар талабаларнинг эътиборини
таълим олишдан четга тортади. Бу эса ўз-ўзидан таълим сифати ва
самарадорлигига зиѐн етказади.
Демак, ―педагогик маҳорат‖ тушунчаси ўтган асрнинг 80-90-йилларида
илмий-педагогик жиҳатдан асосланган. Педагог кадрларни қайта тайѐрлаш ва
уларнинг
малакасини
ошириш
тизимида
―Инновацион
таълим
технологиялари
ва
педагогик
компетентлик‖
модули
негизида
тингловчиларни педагогик маҳорат асослар билан таништириш мақсадга
мувофиқдир. Педагогик маҳоратнинг таркибий элементлари билан танишиш
улар томонидан педагогик техника, нутқ маданияти, педагогик деонтология,
коммуникатив комптентлик каби сифатларни самарали ўзлаштириш,
педагогик низоларга оқилона ѐндашиш имкониятини беради.
Моҳиятига кўра педагогик маҳорат яхлит тизим бўлиб, унинг таркибида
педагогик
билимдонлик, одоб, қобилият, мулоқот маданияти, релаксация,
такт, техника, ижокорлик,
тажриба ва маданият, коммуникатив таъсир
кўрсатиш маанияти ҳамда нутқ техникаси малакасига эгалик кўзга ташланиб,
педагог маҳорати бевосита касбий-педагогик фаолиятда кўринади. Шу
сабабли у педагогик жараѐннинг умумий моҳиятини чуқур англаши, бу
жараѐнда устувор аҳамият касб этадиган қонуниятлардан хабардор бўлиши,
педагогик фаолиятни самарали ташкил этиш механизмларини пухта эгаллай
билиши лозим.
Педагогик мулоқот руҳий-психологик таъсир кучига эга. Шу сабабли уни
ташкил этишда мулоқот жараѐнининг ижобий бўлишини таъминлаш
педагогнинг зиммасига катта масъулиятни юклайди. Касбий фаолиятда
мулоқотни ташкил
этишда педагоглар авторитар, либерал ва демократик
услублардан фойдаланади. Улар орасида либерал услуб педагог шахсида
намоѐн бўлмаслиги зарур. Мулоқот жараѐнида педагоглар эҳтиѐтсизлик,
шахсиятпарастлик, суҳбатдошни ортиқча мажбурлаш; сусткашлик, ўзини
жуда юқори ѐки паст қўйиш; ҳаддан ташқари жонбозлик кўрсатиш каби
камчиликларга йўл қўймасликка эътиборни қаратишлари керак.
Педагогик жараѐндаги муҳим ҳодисалардан бири низо бўлиб,
улар юзага