Машғулот мазмуни
Назарий қисм
Педагогик жараѐндаги муҳим ҳодисалардан бири – низо саналади. Низо –
қарама-қарши, бир-бирига тўғри келмайдиган кучлар тўқнашуви, икки ѐки
ундан кўп тарафлар орасида ўзаро келишувнинг йўқлигини, манфаатлар
тўқнашувини ифодаловчи зиддият Педагогик низо –педагог ва талаба, ота-
она, ҳамкасблар ѐки раҳбарият ўртасида педагогик жараѐнда юзага келган
манфаатлар тўқнашуви, ўзаро қарама-қаршилик Педагогик низо бир қатор
белгиларга эга. Унга хос бўлган асосий белгилар қуйидагилардир: Инқироз;
англашилмовчилик; кутилмаган ҳодиса; зўриқиш; ноқулайлик, ички ѐки
ташқи хавотир, бартараф этиш қийин бўлган қўрқув;
2.П
ЕДАГОГИК НИЗОЛАРНИ КЕЛТИРИБ ЧИҚАРУВЧИ ОМИЛЛАР ҚУЙИДАГИЛАР
Асосий омиллар:
Ахборот омили;Муносабат омили; Ҳулқ омили;
Давомийлигига кўра педагогик низолар бир неча турли бўлади. Уларнинг
асосий турлари қуйидагилардир :Педагогик низоларда адолатсизликларга,
ижтимоий муносабатлардаги яккаҳокимликка йўл қўйиб бўлмайди.
3.Педагогик низоларни ҳал этишда бир қатор йўл тутилади. Улар орасида энг
самарали йўллар қуйидагилар саналади: Педагогик низоларни ҳал этишда
бир қатор усуллар ҳам қўлланилади. Улар орасида энг самарали усуллар
қуйидагилар саналади :
1. Низонинг таъсир доирасини кенгайтирмаслик.
2. Қулай ечимларни таклиф қилиш.
3. Ман этилган усулларни қўлламаслик,
шакллардан фойдаланмаслик.
4. Шикоятлар сонини қисқартириш.
5. Иккинчи даражали масалаларни ҳам узвий равишда ҳал қилиб бориш.
6. Низога киришган субъектлар шахсини камситадиган сўзлардан
фойдаланмаслик
Ёрдам турлари :Маслаҳат бериш. Ташхислаш Ахборотли ѐрдам кўрсатиш.
Амалий тренинглар уюштириш.
Педагогик низо субъектларига кўрсатиладиган педагогик-психологик ѐрдам
турлари
4.педагог имиджи. Бугунги кунда ―имидж‖ тушунчаси ишлаб чиқариш,
савдо ва ўзаро муносабатлар жараѐнида фаол қўлланилмоқда.
Луғавий жиҳатдан ―имидж‖ (инг. ―image”) тушунчаси ―сиймо‖, ―тимсол‖,
―қиѐфа‖
ва
―образ‖
маъносини
билдирса,
мазмунан
―жозиба‖,
150
―мафтункорлик‖ маъносини англатишга хизмат қилади
Педагогларнинг имиджи уларнинг шахси тўғрисида атрофдагиларга
―маълумот‖ бериб қолмай, балки талабаларга самарали таъсир кўрсатиш
воситаларидан бири саналади.
151
Талабаларга самарали таъсир кўрсата олиш учун педагог қандай имиджга эга
бўлиши зарур. Педагогнинг имиджи унинг содда, озода, бежирим кийиниши,
таълим-тарбия жараѐнида талабанинг диққатини тез жалб этувчи турли
ялтироқ безаклар (олтин, кумуш тақинчоқлар)дан фойдаланмаслиги, фасл,
ѐш, гавда тузилиши, юз қиѐфаси, ҳатто, соч ранги ва турмагига мувофиқ
кийинишида акс этади. Соч турмаги унинг эркин ишлашига ҳалақит
қилмаслиги керак. Педагогнинг касбий фаолиятига мос иш кийимига эга
бўлиши талабаларга у томонидан кўрсатилаиган тарбиявий таъсир
самараорлигини оширади. Зеро, иш кийими, энг аввало, педагогни тартибга
ўргатади, қолаверса, унинг тартиблилиги талабалар ҳам намуна бўла олади.
Касбий фаолият педагогнинг пардоз мақсадларида турли ѐрқин ранглар
(қизил, қора, кўк, яшил, зарғалдоқ ва б. рангли тирноқ ва соч бўѐқларидан)
фойдаланмаслигини тақозо этади. Шунингдек, педагог таълим муассасасига
ўта ҳашамдор, очиқ, ялтироқ либосларда келмаслиги зарур. Чунки ѐрқин
ранглар, ҳашамдор, очиқ, ялтироқ либослар талабаларнинг эътиборини
таълим олишдан четга тортади. Бу эса ўз-ўзидан таълим сифати ва
самарадорлигига зиѐн етказади.
Демак, ―педагогик маҳорат‖ тушунчаси ўтган асрнинг 80-90-йилларида
илмий-педагогик жиҳатдан асосланган. Педагог кадрларни қайта тайѐрлаш ва
уларнинг
малакасини
ошириш
тизимида
―Инновацион
таълим
технологиялари
ва
педагогик
компетентлик‖
модули
негизида
тингловчиларни педагогик маҳорат асослар билан таништириш мақсадга
мувофиқдир. Педагогик маҳоратнинг таркибий элементлари билан танишиш
улар томонидан педагогик техника, нутқ маданияти, педагогик деонтология,
коммуникатив комптентлик каби сифатларни самарали ўзлаштириш,
педагогик низоларга оқилона ѐндашиш имкониятини беради.
Моҳиятига кўра педагогик маҳорат яхлит тизим бўлиб, унинг таркибида
педагогик билимдонлик, одоб, қобилият, мулоқот маданияти, релаксация,
такт, техника, ижокорлик, тажриба ва маданият, коммуникатив таъсир
кўрсатиш маанияти ҳамда нутқ техникаси малакасига эгалик кўзга ташланиб,
педагог маҳорати бевосита касбий-педагогик фаолиятда кўринади. Шу
сабабли у педагогик жараѐннинг умумий моҳиятини чуқур англаши, бу
жараѐнда устувор аҳамият касб этадиган қонуниятлардан хабардор бўлиши,
педагогик фаолиятни самарали ташкил этиш механизмларини пухта эгаллай
билиши лозим.
Педагогик мулоқот руҳий-психологик таъсир кучига эга. Шу сабабли уни
ташкил этишда мулоқот жараѐнининг ижобий бўлишини таъминлаш
педагогнинг зиммасига катта масъулиятни юклайди. Касбий фаолиятда
мулоқотни ташкил этишда педагоглар авторитар, либерал ва демократик
услублардан фойдаланади. Улар орасида либерал услуб педагог шахсида
намоѐн бўлмаслиги зарур. Мулоқот жараѐнида педагоглар эҳтиѐтсизлик,
шахсиятпарастлик, суҳбатдошни ортиқча мажбурлаш; сусткашлик, ўзини
жуда юқори ѐки паст қўйиш; ҳаддан ташқари жонбозлик кўрсатиш каби
камчиликларга йўл қўймасликка эътиборни қаратишлари керак.
Педагогик жараѐндаги муҳим ҳодисалардан бири низо бўлиб, улар юзага
152
келган вазиятларда ижтимоий муносабатлардаги яккаҳокимликка йўл қўйиб
бўлмайди. Одатда педагогик низолар икки усул: 1) педагогик усул; 2)
маъмурий усул билан ҳал қилинади.
Педагогнинг имиджи атрофдагиларга унинг шахси тўғрисида ―маълумот‖
бериш билан бирга талабаларга самарали таъсир кўрсатади.
153
Шу сабабли педагогнинг имиджида соддалик, тартиблилик, бежиримлик акс
этиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |