Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Тошкент фармацевтика институти Педагогик технологиялар ва педагогик



Download 2,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/107
Sana24.02.2022
Hajmi2,03 Mb.
#225165
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   107
Bog'liq
2 5204201130849996241

Мақбуллик меъёри педагог ва талабанинг натижага эришиш учун 
сарфланган куч ва воситаларини билдиради. 
Натижалилик педагог фаолиятидаги муайян муҳим ижобий 
натижаларни билдиради. 
Педагогик янгилик ўз моҳиятига кўра оммавий тажрибалар мулки 
бўлиб қолиши лозим. Педагогика янгиликни дастлаб айрим педагогларнинг 
фаолиятига олиб кирилади. Кейинги босқичда - синалгандан ва объектив 
баҳо олгандан сўнг педагогик янгилик оммавий татбиқ этишга тавсия 
этилади. 
В.А.Сластенин ўтказган тадқиқотлар педагогнинг инновацион фаолиятга 
касбий тайѐргарлигини аниқлаш имкониятларини беради. Улар қуйидаги 
тавсифлардан иборат: 

мўлжалланган янгиликни ялпи ва унинг алоҳида босқичлари 
муваффақиятини башорат қилиш; 

келгусида қайта ишлаш мақсадида янгиликнинг ўзидаги ва уни 
татбиқ қилишдаги камчиликларни аниқлаш;  

янгиликни 
бошқа 
инновациялар билан 
қиѐслаш, 
улардан 
самарадорларини танлаб олиш, уларнинг энг аҳамиятли ва пишиқлик 
даражасини аниқлаш; 


145 

янгиликни татбиқ этишнинг муваффақиятлилик даражасини 
текшириш; 

янгиликни татбиқ этадиган ташкилотнинг инновация қобилиятига 
баҳо бериш. 
Педагогнинг инновацион фаолияти ўз ичига янгиликни таҳлил 
қилиш ва унга баҳо бериш, келгусидаги ҳаракатларнинг мақсади ва 
концепциясини шакллантириш, ушбу режани амалга ошириш ва таҳрир 
қилиш, самарадорликка баҳо беришни қамраб олади. 
3.Инновацион фаолиятнинг самарадорлиги педагог шахсияти билан 
белгиланади.
В.А.Сластенин тадқиқотларида педагогнинг инновацион фаолиятга 
бўлган қобилиятларининг асосий хислатлари белгилаб берилган. Унга 
қуйидаги хислатлар тааллуқли: 

шахснинг ижодий-мотивацион йўналганлиги. Бу - қизиқувчанлик, 
ижодий қизиқиш; ижодий ютуқларга интил иш; пешқадамликка интилиш; 
ўз камолотига интилиш ва бошқалар; 

креативлик. Бу – ҳаѐлот (фантастлик), фараз; қолиплардан ҳоли 
бўлиш, таваккал қилиш, танқидий фикрлаш, баҳо бера олиш қобилияти, 
ўзича мушоҳада юритиш, рефлексия; 

касбий фаолиятни баҳолаш. Бу - ижодий фаолият методологиясини 
эгаллаш қобилияти; педагогик тадқи қот методларини эгаллаш қобилияти; 
муаллифлик концепцияси фаолият технологиясини яратиш қобилияти, 
зиддиятни ижодий бартараф қилиш қобилияти; ижодий фаолиятда ҳамкорлик 
ва ўзаро ѐрдам бериш қобилияти ва бошқалар; 

педагогнинг индивидуал қобилияти. Бу - ижодий фаолият суръати; 
шахснинг ижодий фаолиятдаги иш қобилияти; қатъиятлик, ўзига ишонч; 
масъулиятлилик, ҳалоллик, ҳақиқатгўйлик, ўзини тута билиш ва бошқалар. 
Инновацион фаолият тадқиқотлари педагогнинг инновацион фаолиятга 
ҳозирлиги меъѐрларини белгилашга имкон берди (В.А. Сластенин): 

инновацион фолиятга бўлган заруриятни англаш; 

ижодий фаолиятга жалб қилинишига шайлик; 

шахсий мақсадларни инновацион фаолият билан мослаштириш

ижодий муваффақиятсизликларни енгишга шайлик; 

инновацион фаолиятни ижро этиш учун технологик шайлик 
даражаси; 

инновацион фаолиятнинг касбий мустақилликка таъсири; 

касбий рефлексияга бўлган қобилият. 
Олий мактабдаги инновация жараѐнлари характери киритилган янгиликлар 
хусусиятлари, педагогларнинг касбий имкониятлари, янгилик киритиш 
ташаббускорлари ва иштирокчиларининг инновацион фаолиятлари 
хусусиятлари билан белгиланади.
Инновацион фаолиятда энг муҳим масалалардан бири-педагог 
шахсидир. 
Педагог-новатор сермаҳсул ижодий шахс бўлиши, креативликни, кенг 


146 
қамровли қизиқиш ва машғулликни, ички дунѐси бой, педагогик 
янгиликларга ўч бўлиши лозим. 
Педагогни инновацион фаолиятга тайѐрлаш икки йўналишда амалга 
оширилиши лозим: 

янгиликни идрок қилишга инновацион шайликни шакллантириш; 

янгича ҳаракат қила олишга ўргатиш. 
Инновацион фаолиятни ташкил этишда талабаларнинг ўқув-билиш 
фаолияти ва уни бошқариш алоҳида аҳамиятга эга. 
Инновация 
жараѐнлари, 
уларнинг 
функциялари, 
ривожланиш 
қонуниятлари, механизмлари ва уни амалга ошириш технологиялари
бошқариш тамойилларининг педагогик асосларини ўрганиш олий мактаб 
ўқув жараѐнини замонавий педагогика ҳамда психология фанлари ютуқлари 
асосида жаҳон стандартлари даражасида ташкил этиш имконини беради.

Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish