Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Тошкент фармацевтика институти Педагогик технологиялар ва педагогик



Download 2,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/107
Sana24.02.2022
Hajmi2,03 Mb.
#225165
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   107
Bog'liq
2 5204201130849996241

Ранг-барангликТалабаларнинг фикрлаш жараѐнида турли фикрлар ва 
ғоялар пайдо бўлади. 
Ранг-баранг фикр ва ғоялар яккаю-ягона жавоб мавжудлиги ҳақидаги 
тасаввур бартараф қилинган чоғдагина юзага келади. Фикрларни ифода 
қилиш чегараланганда талабаларнинг фикрлашига чек қўйилади. Фақат 
биргина жавоб мавжуд бўлган тақдирда хилма-хил восита ва жараѐнлардан 
фойдаланиш жоизки, унинг ѐрдамида талабалар ана шу жавобни топа олсин. 
Фаоллик. Танқидий фикрлаш талабаларнинг фаоллиги билан бевосита 
боғланган. Одатда, талабалар сусткаш тингловчилар бўлишади, чунки уларда 
педагог билимли ѐки матнда унинг бу билимлари акс этган, шу туфайли 
уларнинг билимлари педагог масъул деган ишонч шаклланиб қолган. Ўқув 
жараѐнидаги талабаларнинг фаол иштироки ва ўқишларига ўзларининг 
масъул эканлигига тайѐрлиги танқидий фикрлашда кутилган натижаларни 
беради. Талабаларни фикр юритишга, ўз ғоялари ва фикрлари билан ўзаро 
ўртоқлашишга даъват этиш каби педагогик ѐндошув уларнинг фаоллигини 
ўстиради.Михали Чикжентмихалий (1975) таъкидлайдики, талабалар ўша 
мураккаб даражадаги ўкув жараѐнида фаол иштирок этишса, билиш 
жараѐнида қатнашганлигидан катта баҳра оладилар ва ўзларида чуқур 
қониқиш ҳиссини сезадилар. 
Таваккалчилик  Эркин фикрлилик таваккалчиликка асосланади. Унинг 
билим фаолиятида қўрқмай таваккал қилувчи инсонларни рағбатлантириб 
туриш жоиздир. Фикрлаш жараѐнида «аҳмоқона ғоялар» ақл билан 
тузилмаган бирикма ва тушунчалар илгари сурилган ҳолатлар ҳам бўлиши 
мумкин. Педагог уни ўқув жараѐнини табиий ҳолати сифатида талабаларга 
тушунтириши лозим. 
Талабаларни таваккалдан ҳоли бўлган, яъни ғоялар қадрланган, 
талабаларнинг фикрлаш фаолиятида фаол иштирокини юқори мотивациялаш 
имкони бўлган муҳитда ўйлаш лозимлигини уларда ишонч ҳосил қилиш 


52 
зарур.Қадрлаш. Танқидий фикрлашнинг омилларидан бири талабаларнинг 
фикрлаш жараѐнини қадрлашдир. Ташкил этилган фикрлаш жараѐнида 
талабалар 
ўз 
ғоялари, 
тасаввурларининг 
педагог 
томонидан 
қадрланаѐтганини тушунган чоғдагина чуқур масъулият ва эътиборга яраша 
жавоб қайтарадилар. Талабалар ўз фикрлаш жараѐнини қадрлашни намойиш 
қилишга ҳаракат қиладилар, унга ва унинг оқибатларига нисбатан жиддий 
муносабатда бўла бошлайдилар.Қимматлилик. Фикрлаш жараѐнини ташкил 
этиш давомида талаба уларнинг фикрлари, ўз танқидий таҳлили натижалари 
қимматли эканлигини уларнинг онгига сингдириш зарур. Педагог 
талабалардан муайян материални шунчаки қайта ишлашни талаб қилганда 
тайѐр қолиплардан, андозалардан ҳоли бўлиши лозим. Бу эса талабаларда 
ўзгалар ғояларини механик тарзда қайта ишлаб чиқиш энг муҳим ва 
қимматли эканлигига ишонч ҳосил қилишга олиб келади. Аслида талабаларга 
ўз фикри, ўзига тааллуқли бўлган ғоя ва тасаввурлар қимматли эканлигини 
кўрсата олиш зарур. Талабаларнинг ўзлари ҳам ўз фикрларининг қимматбаҳо 
эканлигига ишонч ҳосил қила олишлари зарур. Улар ўз фикрининг тушунча 
ва масалани муҳокама қилиш жараѐнида ўта муҳим, шунингдек, катта ҳисса 
бўлиб ҳисобланишини тан олишлари керак.Ўзаро фикр олишув. Фикрлаш 
жараѐни талабаларнинг ўзаро фикр олишувини кўзда тутади. Талабаларнинг 
ўзаро фикр олишиши уларнинг бир-биридан ўрганишдаги ўртоқчилигига 
асос солади. Талабалардан фикрловчи сифатида ўзларида бўлган йирик фикр 
ва оддий хатога бўлган қобилиятларини бошқаларга очиб бериш талаб 
этилади.Ўзаро фикр олишишда талабалардан диққат билан тинглаш, ўзининг 
қарашлар тизимини сўзловчига зўрлаб ўтказиш ва бошқа сўзловчиларни 
тузатиб туришдан ўзини тийиб туриши ҳам талаб этилади. Бунга жавобан 
талабалар бошқаларнинг ялпи фикрларидан фойдаланиш имкониятига эга 
бўлади. Кенг доирадаги мунозара оқибати ўлароқ талабалар ўзларига 
тегишли бўлган ғояларни таҳлил қилиш ва уни аниқлашга янада қобилияти 
орта боради ҳамда уларни ўз билимлари ва ҳаѐтий тажрибаларида яратган 
ғоялари тизимига тиркаб боради. Фикрлаш жараѐнини ташкил этишда уни 
ўтказишнинг бир неча моделлари мавжуд. Улар: 

ўзига ишонч ҳосил қилиш; 

ишда фаол иштирок этиш; 

ўртоқлар ва педагог билан фикр олишиш; 

ўзгалар фикрини тинглай олиш. 

Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish