Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Тошкент фармацевтика институти Педагогик технологиялар ва педагогик


Муаммоли таълимни қўллаш технологияси



Download 2,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/107
Sana24.02.2022
Hajmi2,03 Mb.
#225165
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   107
Bog'liq
2 5204201130849996241

 Муаммоли таълимни қўллаш технологияси
Муаммоли таълим мураккаблигига кўра турли даражада бўлиши, яъни 
ташкил этилиши мумкин. Бу талабаларнинг тайѐргарлик даражасига, билим 
даражасига ва фикрлаш қобилиятининг ривожланганлик даражасига боғлиқ 
ҳолда танланади. 
Муаммоли таълимнинг биринчи даражаси – ўз ҳолича вужудга келиб 
қолган муаммолар бўлиб, турли дарс типларида ва турли вазиятларда 
сурункали ҳолда вужудга келади ва ўз ечимини кутади. 
Муаммоли таълимнинг иккинчи даражасида – педагог томонидан 
муаммо вужудга келтирилади ва талабалар томонидан ечилади. Бу ҳолда 
талабалар муаммони ечиш усулини кузатадилар ва пассив ҳолатда 
бўладилар. Улар муаммони ечиш малакаси билан танишадилар. 
Муаммоли таълимнинг учинчи даражасида – талаба томонидан 
муаммоли вазият ташкил этилади ва муаммо ўртага ташланади. Талабалар 
томонидан мустақил равишда ечим топилади. Бунда талабалар фаол 
иштирок этадилар ва уларда мустақил ва ижодий фикрлаш рефлекси 
ривожланади. 
Муаммоли таълимнинг тўртинчи даражасида - муаммоли вазиятни ҳам, 
муаммонинг ечимини ҳам талабалар ўзлари ташкил қиладилар. Улар 
мавзудаги мавжуд муаммони кўра олишга ва унинг ечимини мустақил 
равишда топа олишга ўрганадилар. Бу муаммоли таълимнинг энг юқори 
даражаси ҳисобланади. Чунки талабалар ижодий фикрлашга ўрганадилар. 
Бу ҳолда талабалар ўта фаол ҳолатда бўладилар. Педагог эса кузатувчи ва 
баъзан йўналтирувчи сифатида майдонга чиқадилар. 
Муаммоли таълимни ташкил этишга кўпгина омиллар таъсир кўрсатади. 
Шунинг учун педагог хоҳлаган вақтида уни ташкил этиш имконига эга 


46 
бўлмайди. Муаммоли таълимни ташкил этиш учун, айниқса учинчи, 
тўртинчи даражасида алоҳида шароит талаб этилади. Муаммоли таълимни 
ташкил этиш учун шарт–шароитлар қуйидагилардан иборат: 
1. Талабалар маълум билимлар билан қуролланган бўлиши ва ана шу 
билимлардан фойдалана билиши лозим. 
2. Талабалар муаммони ечиш малакасига эга бўлиши талаб этилади. 
3. Танланган мавзу муаммоли характерга эга бўлиши талаб этилади. 
4. Педагогдан мавзуни тўла ўрганиш ва муаммоли вазиятларни ишлаб 
чиқиш талаб этилади. 
5. Талабалар сони чегараланган бўлиши лозим. 
Муаммоли вазиятлар мазмунига кўра қуйидагича тавсифланади: 
1. Мақсад номаълум – уни аниқлаш керак. 
2. Фаолият объекти номаълум – уни аниқлаш керак. 
3. Фаолият усули номаълум – уни аниқлаш керак. 
4. Фаолиятни бажариш шартлари номаълум – уни аниқлаш керак. 
Ўқув жараѐнида педагог муаммоли вазиятларни вужудга келтириш учун 
уларни ташкил этиш технологияси билан таниш бўлиши керак. Албатта бу 
вазифа мавзунинг характеридан келиб чиққан ҳолда бажарилади. Муаммоли 
вазиятларни қуйидаги турлари бор: 
1. Кутилмаган фавқулодда – ҳайратланарли вазият. 
2. Низо вазияти. 
3. Фараз қилиш вазияти. 
4. Инкор қилиш вазияти. 
5. Номуттаносиблик вазияти. (амалий ва назарий билимларнинг бир-бирига 
тугри келмаслиги, ѐки эски билимларнинг янги билимларга тўғри 
келмаслиги. 
6. Танлаш вазияти. 
7. Изланувчи ва тадқиқот ишлари ўтказиш ҳам муаммоли вазиятларидан 
бўлиб ҳисобланади. 

Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish