Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти



Download 164 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi164 Kb.
#222097
Bog'liq
маъруза 16

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ФАРМАЦЕВТИКА ИНСТИТУТИ

  • Маъруза 16
  • Мавзу: Кислота - асос усулида титрлаш хатоликлари. Уларни ҳисобга олиш ва бартараф этиш.

Маруза режаси: 1.Титрлаш хатолиги. 2.Индикатор хатолиги турлари

1. Титрлаш хатолиги.

  • Ҳар қандай тахлилда хатолик бўлади. Шу жумладан кислота –асосли титрлаш усулида ҳам. Амалий натижада аниқланган қиймат, унинг ҳақиқий қийматидан фарқ қилади. Бу хатоликлар тасодифий ёки систематик бўлиши мумкин.
  • 1. Эритма хажмини ўлчашдаги хатолик:
  • Титрлаш учун таҳлил этилувчи эритманинг аликвота ҳажми бюретка ёки пипетка билан ўлчаб олинади. Бюреткада эритма ҳажмини ўлчашдаги хатолик тақрибан ± (0,01-0,02) см3 ни ташкил этади. Ўлчаб олинган эритманинг ҳажми V бўлса, ҳажмни ўлгашдаги максимал тасодифий хатолик ε (фоизда) қуйидагича ҳисобланади.
  • ε = ± ν ∙100% / V

ν - бир томчини хажми ν = 0,04 мл V - титрланувчи эритма хажми Масалан: Титрлаш учун олинадиган ҳажм V=10 см3 бўлганда, бюреткада ўлчанган ҳажмнинг хатолиги ε = ± 0.04 ∙100%/10=0.4% агар V=20 см3 бўлса, бюреткада ўлчанган ҳажмнинг хатолиги ε = ± 0.04 ∙100%/20=0.2% бўлади. Титрлаш учун олинган хажмни ошириб ε қийматини камайтириш мумкин. Масалан, агар V=50 см3 бўлса, ε = ± 0,04 ∙100%50=0.08% бўлади.

Аксинча, титрлаш учун олинадиган ҳажм камайтирилганда, ҳажмни ўлчашдаги хатолик ортади. Масалан, бюреткадан V=2 см3 эритма ўлчаб олинганда   ε = ± 0,04 ∙100%/2=2% хатолик келиб чиқади. Шу сабабдан, бюреткада титрлаш учун камида 20-30 см3 эритма ўлчаб олингани маъқул. Агар эритма даражали пипеткада бир марта ўлчанса, ҳатолик икки марта камаяди. Баъзи холларда даражали пипеткада олинган эритма ҳажми пипетканинг юқори ва қуйи белгисига кўра ўлчанса, ҳажмий хатолик бюреткадаги каби бўлади. 2.Кислота-асосли титрлашнинг индикатор хатоликлари. Индикатор хатоликлари кислота-асосли титрлашнинг тизимли хатоликларига мансуб бўлиб, бу хатолик ЭН даги рН қийматни ТОН даги индикаторнинг рТ қийматига мос келмаслигидан келиб чиқади.

Индикатор хатолиги турлари: Водород (протон) хатолиги ТХ(н+)– ТОН да кучли кислотани ишқор эритмаси билан чала титрланганда ёки ишқор эритмасини кучли кислота эритмаси билан ўтказиб титрланиши натижасида титрланувчи эритмада ортиқча водород ионлари мавжудлигидан келиб чиқади. Биринчи холда хатолик манфий, иккинчисида мусбат хатолик бўлади. Гидроксид хатолиги ТХ(он-) - ТОН сида эритмада ортиқча гидроксил ионлари мавжудлигидан келиб чиқади: Кислота хатолиги ТХ(НА) - ТОН сида эритмада титрланмай қолган кучсиз кислота мавжудлигидан келиб чиқади. Асос хатолиги ТХасос - ТОН сида эритмада титрланмай қолган кучсиз асос мавжудлигидан келиб чиқади.

1.Водород (протон) хатолиги 1-масала. 0,1 N HCl ни 0,1 N NaOH билан метилоранж иштирокида титрлашда индикатор хатолигини хисобланг? Эквивалент нуқта рН=7 га тўғри келади. Метилоранж (рТ = 4) индикатори қўлланилганда титрлаш рН=4 да тугайди. Демак, титрлаш тугаганда эритмада ортиқча кучли кислота бўлади. Кислота кучли бўлгани учун у водород хатолигини келтириб чиқаради.

2-мисол: агар титрлаш кўрсаткичи эквивалент нуқтага яқин бўлган, масалан, метил қизил рТ=5 индикаторини қўлланса титрлаш хатолигини 10 марта камайтиради. 2.Гидроксил хатолиги 1-масала. 0,1 N хлорид кислотани фенолфталеин индикатори иштирокида, 0,1 N NaOH билан титрлашдаги индикатор хатолигини ҳисобланг.

рТф/ф = 9 демак титрлаш охирида ортиқча гидроксил ионлари бўлади. Шунинг учун гидроксил хатолиги вужудга келади.

Мисол 2. 0,01 N хлорид кислотани метилоранж индикатори иштирокида, 0,01 N NaOH билан титрлашдаги индикатор хатолигини ҳисобланг. 3. Кислота хатолиги 4. Асос хатоси

1.Кислота-асос титрлаш усулида индикаторни қандай танланади? 1. Индикаторни титрлаш кўрсаткичи (рТ) титрлаш сакрамаси оралиғида бўлиши керак. 2. Индикаторни титрлаш кўрсаткичи (рТ) титрлаш сакрамасидан четда бўлиши керак. 3. Индикаторни титрлаш кўрсаткичи (рТ) титрантни эквивалент нуктадаги рН қийматига моc келиши керак. 4. Индикаторни титрлаш кўрсаткичи (ТК) титрантни эквивалент нуктадаги рН қийматига мос келмаслиги керак. 5. Кислота-асос титрлаш усулида хохлаган индикатордан фойдаланиш мумкин. А. 1,4 В. 2 С. 1,3 Д. 4 Е. 3,5 2.Индикаторнинг водород (протон) хатолиги қайси холатда рўй беради? А. Кучсиз кислота титрланмасдан қолганда. В. Ишкор титрланмасдан қолганда. С. Кучли кислота чала титрланса ёки асоси ўтказиб титрланганда. Д. Кислотани ўтказиб титрланганда. Е. Кучсиз асосни титрланмасдан қолганда.

3.Эритмадаги Na2CO3ни аниқлашда қайси индикатордан фойдаланилади? Эквивалент нуқтада рН=4 1.Фенолфталеин pT=9 2. Метил оранж pT=4 3.Тимол кўки pT=8 4. Метил сарик pT=3,2 5.Кристаллик кўки pT=1,8 А. 2,4 В. 2,3,5 С. 1,5 Д.2,4,5 Е.1,2 4. Қайси холатда индикаторни асос хатолиги келиб чиқади? А. Кислотани тўлиқ титрланмаслигидан ёки асосни ўтказиб титрлашдан. В.Кислотани ўтказиб титрлашдан. С. Кучсиз кислотани тулик титрланмаслигидан. Д. Кучсиз асосни тўлиқ титрланмаслигидан. Е. Титрлашни хохлаган турида индикатор хатолиги содир бўлмайди. 5.Сирка кислотасини уювчи натрий эритмаси билан метилоранж (ТК=4) иштирокида титрланганда, индикаторнинг кандай хатолиги келиб чикади А.Водород протон хатолиги. В.Гидроксид хатолиги. С.Кислота хатолиги. Д.Асос хатолиги. Е.Хатолик булмайди


Download 164 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish