Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент тиббиёт академияси



Download 9,9 Mb.
bet14/22
Sana29.05.2022
Hajmi9,9 Mb.
#618611
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22
Bog'liq
9. Мушак тўқимаси

Скелет мушаги орган сифатида: анатомик жихатдан хар бир мушак ташқи томондан олдидаги бошка вазифани бажарувчи мушакдан эпимизий деб номланувчи бириктирувчи тўқимали қобиқ(фасция) ердамида ажралади.Хар бир мушак қалин дағал бириктирувчи тўқима(перимизий) билан ўралган бир қанча йирик мушак ҳужайралар группасидан иборат
Алохида майда ҳужайралар орасида юпка катламли дагал бириктирувчи тўқима(эндомизий) жойлашади.
Юракнинг кўндаланг-тарғил мушак тўқимаси.
Миокард - юракнинг мушакли қобиғини хосил қилади.У бир бири билан қўшилувчи ва анастомоз хосил қилувчи ингичка ҳужайралардан иборат.Бу ҳужайралар эндомизий билан,ҳужайралар тугуни эса перимизий билан чегараланган.
Скелет мушакдан фарқли равишда ҳужайралар бир бири билан оралиқ пластинкалар орқали боғланган кардиомиоцитлардан ташкил топган.Юрак мушаги миоэпикардиал пластинкадан ривожланади.Уч хил кардиомиоцит фарқланади:
Эмбриогенез пайтида даставвал қисқарувчи сўнгра секретор кардиомиоцитлар ривожланади. Кейинчалик ўтказувчи система кардиомиоцитлари-атипик ривожланади.
Хамма тип кардиомиоцитларнинг дифференцировкаси умумий тўкима системасига интеграцияси томон боради. Морфологик эквивалентини қуйидаги кўриш мумкин: кардиомиоцитларнинг учида 2-3 та ўсимталарни бўлиши,2- та аралаш кардиомиоцитларнинг анастомоз хосил қилиши ,контакт сохада оралиқ дискларнинг хосил бўлиши .Юкори ихтисослашган ҳужайралааро контактлар нексуслар ,десмосомалар ва fascia adhaerentes хамма тип кардиомиоцитларни ягона тўқима тизимига бирлаштиради ва юракнинг қоринча ва бўлмачасини синхрон қисқариши ва бўшашишини таьминлаб беради.
Қисқарувчи кардиомиоцитлар:
Юқори ихтисослашган ҳужайраларнинг узунлиги 100-150 мкм, диаметри 10-20 мкм. Шакли цилиндрсимон. Сарколемма плазмолемма ва базал мембранадан иборат бўлиб қалинлиги10-40 нм. Базал мембрана ўз таркибида асосий модда билан бир қаторда Са ионларини боғловчи эластик ва коллаген толаларни тутади.
Қискарувчи кардиомиоцитларнинг марказида 1 та баьзида 2 та (10-13%)овал ядро жойлашади. Ядро қутби томонда митохондрия, Гольжи комплекси, донадор эндоплазматик тўр жойлашган.
Цитоплазманинг кўп қисмини миофибрилла эгаллайди. Улар кўндаланг тарғил мушак тузилишига эга.Миофибриллалар орасида кристалари яхши ривожланган кўп микдорда митохондриялар жойлашган Қискарувчи кардиомиоцит цитоплазмасининг 35-38%ини митохондриялар эгаллайди.
Z-чизик олдида Т система жойлашган бўлиб, силлик эндоплазматик тўр билан алоқада диад ва триадлар хосил қилади.
Атипик, импульс ўтказувчи кардиомиоцитлар:
Юракнинг ўтказувчи системасини ташкил қилиб, унинг ритмик қисқаришини, қисқариш ва бўшашиш синхронлигини таьминлаб беради Уларнинг уч хили фаркланади:

  1. Пейсмекер (импульсни генерация қилувчи) кардиомиоцитлар.

  2. Оралиқ

  3. Пуркинье миоцитлари.

1.Пейсмекер (Р-ҳужайралар) бу ҳужайра гурухи кам ҳужайралараро контактдаги юракнинг чап қулоғи эпикард остидаги ҳужайралар булиб, улар 1 мин.да 70-80 частотада импульсларни генерация килади.
Шакли: юмалок еки кўп бурчакли, диаметри 10 мкм. Сарколемма кенг ва чуқур инвагинациялар хосил қилади диаметри 1-2 мкм. Т система йук.
Миофибриллалар кам сонли бўлиб тартибсиз жойлашган. Z-чизик яхши кўринмайди.Митохондриялар кам сонли бўлиб, майда ва кам учровчи кристалари бор. Силлик эндоплазматик тўр, Гольджи комплекс кам лекин Са+2 миқдори кўп.
2. Ўтказувчи кардиомиоцитлар:
Шакли-елпигичсимон, ўлчами Р ҳужайрага нисбатан каттарок (12 мкм атрофида), Т-система баьзи ҳужайраларда калта найча кўринишда. Миофибриллалар кўп, перпендикуляр равишда бир бири билан бурчак хосил қилиб жойлашади. Митохондриялар, Гольжи комплекси, силлиқ эндоплазматик тўр яхши ривожланган. Ҳужайралараро контакт кўп микдорда.
3. Ўтказувчи Пуркинье ҳужайралари - ўтказув системасининг терминал ҳужайралари хисобланади. Йирик бўлиб диаметри 15 мкмдан катта. Эндокард ва миокард ўртасида 1-2 қатлам бўлиб жойлашиб миокард қалинлигида занжир хосил қилади. Ядро –марказда айлана еки овал кўринишида бўлади. Миофибриллалар қисқарувчи кардиомиоцитларникига қараганда камроқ бўлиб турли хил йуналишли бўлади. Ҳужайранинг марказий қисми гликоген гранулалари билан тўлган. Митохондриялар етарли миқдорда бўлиб кристалари кўп бўлади ядро қутбида саркомер яқинида намоен бўлади. Донадор эндоплазматик тўр суст ривожланган Т-система йук. Оралик диск қисқарувчи кардиомиоцитларга қараганда нисбатан камроқ буралиб жойлашади.

Download 9,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish