Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент тиббиёт академияси



Download 89,49 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana14.04.2023
Hajmi89,49 Kb.
#928017
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Нерв тукимаси1

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Нейронлар 

йирик ҳужайралар сафига киради (130мк гача).Уларнинг 
таналари йирик, овалсимон, яссилашган, дуксимон, ёки пирамидасимон шаклда бўлади. Барча 
нейронлар ўсимталарга эга. Улардан бири нейрит ёки аксон дейилади, қолганлари-
дендритлардир. Нейронлар ўсимталарининг сонига қараб классификацияланади. 
 
1)
Униполяр-1 та ўсимтали нерв ҳужайралар. Бу ҳужайралар одамда фақат эмбрионал даврда 
учрайди. 
2)
Биполяр - икки ўсимтали нерв ҳужайралар 
3)
Мултиполяр - уч ва ундан ортиқ ўсимтали ҳужайраларга айтилади. 
Биполяр нейронлар орасида псевдоуниполяр ҳужайралар фарқланади. Псевдоуниполяр 
ҳужайралар танасидан иккита усимта чикиб, “T” шаклида иккига бўлинади. Нерв системасида 
нейронларнинг асосий қисми мултиполяр бўлиб, уларда уч ва ундан ортиқ ўсимталар бор. Бу 
ўсимталарнинг фақат биттаси нейрит бўлиб, қолганлари дендритлардир. Бажарадиган 
вазифаларига қараб нейронлар сезувчи (рецептор ёки афферент) ассоциатив
харакатлантирувчи (эффектор ёки эфферент), секретор нейронларга бўлинади. 


Нерв ҳужайраларининиг тузилиши.
Нейронларнинг ядролари йирик булиб,кўпинча марказда жойлашган. Хроматини 
деярли бутунлай деконденсацияланган, битта йирик ядрочага эга.
(
Junqueira’s Basic Histology text & atlas 13
th
edition 164-бет, 9-4 расм

Кўпчилик нейронлар тетраплоидли. Нерв ҳужайрасининг цитоплазмасида умумий 
органеллалар: митоходриялар, Голдьжи комплекси, лизосомалар, микронайчалар ва 
микрофиламентлар мавжуд. Нерв ҳужайра структурасининг характерли белгиларидан бири-
унда Ниссл моддасининг бўлишидир. Бу модда цитоплазмада базофил бўяладиган қисми. 
Электронмикроскоп остида нейроннинг цитоплазмасини бу қисмида кўп сонли рибосомалар, 
полисомалар ва донадаор эндоплазматик тўр бўлади. Характерли белгиларига кўра бу 
тузилмани тигроид модда деб аташган. Базофиллик рибосомал рРНК кўплиги билан боғлиқ. 
Кўп сонли рибосомалар цитоплазмада ўсимталарга йўналувчи тўхтовсиз оқсил синтезлайди. 
Яна бир цитоплазманинг характерли структураси – нейрофиламентлардир, улар тутам 
бўлиб жойлашган. Айниқса улар ўсимталарда кўпдир. Бундан ташқари цитоплазмада 
нейронинг танасини ушлаб турувчи(тайанч вазифани бажаради) нейронайчалар мавжуд. Ядро 
ва аксонни орасида яхши тараққий этган Голдьжи комплекси жойлашган. Шунингдек у ўзида 
липофусцин ва меланин деб аталувчи пигмент сақлайди. 
Дендритлар – тaъсирoтлaрни қaбул қилувчи вa нeрв импулсини хужaйрa тaнaсигa
ўткaзувчи ўсимтaлaр дeндритлaр (юнoнчa dendron - дaрaxт) дeб нoмлaнaди. Дeндрит бўйичa 
импулс нейрон тaнaси тoмoн интилaди. Улaр унчaлик узун эмaс вa нeйрoн тaнaси яқинидa
дaрaxтгa ўxшaб шoxлaниб тугaллaнaди. Дeндритлaр миқдoри турли нeйрoнлaрдa турличaдир. 
Кўпчилик дeндритлaр мaxсус тузилишгa эгa бўлгaн сeзувчи нeрв oxирлaри (рeцepтoрлaр) билaн
тугaйди. Бошқа дендритлар эса қўшни нейронларнинг аксонлари билан синапс ҳосил
қилади. (Junqueira’s Basic Histology text & atlas 13
th
edition 164-бет) 
Кўп нейронлар битта аксон тутади. У цилиндрсимон бўлиб, нейрон турига кўра бутун
узунлиги ва диаметри ўзгаради. Аксонлар асосан жуда узун ўсимталардир. Аксонлар
нейрон танасининг аксон тепалиги деб номланувчи ва пирамидасимон шаклга эга бўлган
қисмидир. Аксоннинг плазмолеммаси аксолемма, унинг ички қими эса аксоплазма дейилади. 
Аксон тепалиги сўнг бошланғич бўлим деб номланувчи қисмига ўтади. Бу сохада аксонга 


келувчи турли хил қўзғатувчи ва тормозловчи импулслар келиб алгебраик йиғиндиси 
импулсларни тарқалиш ёки тарқалмаслиги муаммоси ҳал бўлади. (Junqueira’s Basic Histology 
text & atlas 13
th
edition 165-бет) 

Download 89,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish