1. КИРИШ
Мотивация
Нерв тўқимаси нерв системасининг асосий структур элементи ҳисобланади, у
таъсиротларни қабул қилиб олишни, нерв импулсларини ишчи аъзолардан МНСга ва аксинча
узатилишини таъминлайди. Нерв тўқимаси аъзолар ва тўқималарнинг фаолиятини бошқаради,
уларни ўзаро муносабатини таъминлайди.
Нерв тўқимаси нейронлардан ва нейроглиядан ташкил топган, нейроглия таянч, трофик,
чегараловчи ва ҳимоя вазифаларни бажаради.
Нерв тўқимасининг гистофизиологиясини билиш нерв системаси аъзоларининг тузилиши ва
вазифаларини тушунишга ёрдам беради, бу эса даволаш амалиётида невропатологлар,
психиатрлар ва бошқа соҳадаги шифокорлар учун жуда муҳим.
Фанлараро ва фан ичида боғлиқлик
Нерв тўқимасининг структур элементлари барча аъзоларда мавжуд, шунинг учун нерв
тўқимаси бўйича олинган билимлар бутун хусусий гистология ўрганилаётганда, нормал ва
патологик физиологияда, патологик анатомияда, фармакологияда, асаб касалликларида,
психиатрияда, терапияда, жаррохлик ва бошқа клиник соҳаларда қўллаш мумкин.
2.Машғулот мазмуни
Нерв тўқимаси нерв системасини ташкил этади. Структур-функционал бирлиги
нерв ҳужайраси - нейрон хисобланади. Нерв системасида тахминан 10
12
нейрон бор.
Нерв тўқимада оддий ҳужайралараро модда бўлмайди. Унинг ролини умумий
ривожланиш манбасига эга бўлган ва нейрон орасида жойлашган ҳужайралар-
нейроглия бажаради. Улар таянч, чегараловчи, трофик, секретор ва химоя вазифасини
бажаради. Нерв тўқимаси мушак тўқимасидан фарқ қилиб, уларда деярли
бириктирувчи тўқима бўлмайди.У фақат қон томирлар атрофида бўлиб, мия
пўстлоғини хосил қилади.
Гистогенез.
Нерв тўқимасиниг тараққиёт манбаи-эктодерма ва унинг хосилалари :нерв найи ва нерв
тожларидир. Миграцияга учрамайдиган нерв найининг ички ҳужайралари эпендима
ҳужайраларининг ўтмишдоши бўлиб, кейинчалик орқа мия ва мия қоринчаларини қоплайди.
Глиал
ҳужайралари
астроцит
ва
олигодендроглиоцитларни
ўтмишдоши
эркин
спонгиобластлар (миграция килувчи) ва нейронларни ўтмишдоши нейробластлар нерв
найининг ўрта қаватини хосил қилади. Нерв тожлари ҳужайралари латерал ва вентрал
йўналишда миграция қилади.Бош қисмида улар бош мия нервлари нейронларини, тана қисми
нерв системани периферик нерв тугунларидаги нейрон ва нейроглияларни ва теридаги пигмент
ҳужайраларни хосил қилади. Нейронлар дифференцияллашиш ва ихтисослашишда бўлиниш
қобилиятини йўқотади, глиал ҳужайралар эса бу хусусиятларни ўзида сақлаб қолади
(пролифератив фаолликни). Нейрондаги ихтисослашиш белгиларига донадор эндоплазматик
тўр микдорининг кўплиги, Гольджи комлексини яхши ривожланганлиги, нейронайчалар ва
нейрофиламентларни цитоплазмада тўпланиши шунингдек олдин аксон кейин дендритларни
ривожланиши киради. Нейронлар орасида синапс кўринишдаги контактлар хосил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |