Нерв ҳужайраларининиг тузилиши.
Нейронларнинг ядролари йирик булиб,кўпинча марказда жойлашган. Хроматини
деярли бутунлай деконденсацияланган, битта йирик ядрочага эга.
(
Junqueira’s Basic Histology text & atlas 13
th
edition 164-бет, 9-4 расм
)
Кўпчилик нейронлар тетраплоидли. Нерв ҳужайрасининг
цитоплазмасида умумий
органеллалар: митоходриялар, Голдьжи комплекси, лизосомалар, микронайчалар ва
микрофиламентлар мавжуд. Нерв ҳужайра структурасининг характерли
белгиларидан бири-
унда Ниссл моддасининг бўлишидир. Бу модда цитоплазмада базофил бўяладиган қисми.
Электронмикроскоп остида нейроннинг цитоплазмасини бу қисмида кўп сонли рибосомалар,
полисомалар ва донадаор эндоплазматик тўр бўлади. Характерли белгиларига кўра бу
тузилмани тигроид модда деб аташган. Базофиллик рибосомал рРНК кўплиги билан боғлиқ.
Кўп сонли рибосомалар цитоплазмада ўсимталарга йўналувчи тўхтовсиз оқсил синтезлайди.
Яна бир цитоплазманинг характерли структураси – нейрофиламентлардир, улар тутам
бўлиб жойлашган. Айниқса улар ўсимталарда кўпдир. Бундан ташқари цитоплазмада
нейронинг танасини ушлаб турувчи(тайанч вазифани бажаради) нейронайчалар мавжуд. Ядро
ва аксонни орасида яхши тараққий этган Голдьжи комплекси жойлашган. Шунингдек у ўзида
липофусцин ва меланин деб аталувчи пигмент сақлайди.
Дендритлар – тaъсирoтлaрни қaбул қилувчи вa нeрв импулсини хужaйрa тaнaсигa
ўткaзувчи ўсимтaлaр дeндритлaр (юнoнчa dendron - дaрaxт) дeб нoмлaнaди. Дeндрит бўйичa
импулс нейрон тaнaси тoмoн интилaди. Улaр унчaлик узун эмaс вa нeйрoн тaнaси яқинидa
дaрaxтгa ўxшaб шoxлaниб тугaллaнaди. Дeндритлaр миқдoри турли нeйрoнлaрдa турличaдир.
Кўпчилик дeндритлaр мaxсус тузилишгa эгa бўлгaн сeзувчи нeрв oxирлaри (рeцepтoрлaр) билaн
тугaйди. Бошқа дендритлар эса қўшни нейронларнинг аксонлари билан синапс ҳосил
қилади. (Junqueira’s Basic Histology text & atlas 13
th
edition 164-бет)
Кўп нейронлар битта аксон тутади. У цилиндрсимон бўлиб, нейрон турига кўра
бутун
узунлиги ва диаметри ўзгаради. Аксонлар асосан жуда узун ўсимталардир. Аксонлар
нейрон танасининг аксон тепалиги деб номланувчи ва пирамидасимон шаклга эга бўлган
қисмидир. Аксоннинг плазмолеммаси аксолемма, унинг ички қими эса аксоплазма дейилади.
Аксон тепалиги сўнг бошланғич бўлим деб номланувчи қисмига ўтади. Бу сохада аксонга
келувчи турли хил қўзғатувчи ва тормозловчи импулслар келиб алгебраик йиғиндиси
импулсларни тарқалиш ёки тарқалмаслиги муаммоси ҳал бўлади. (Junqueira’s Basic Histology
text & atlas 13
th
edition 165-бет)
Do'stlaringiz bilan baham: