Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент тиббиёт академияси



Download 89,49 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana14.04.2023
Hajmi89,49 Kb.
#928017
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Нерв тукимаси1

 
Тиббиётдаги аҳамияти
Алцгеймер касаллиги кекса ёшдаги инсонларда учраб, деменциянинг кенг тарқалган 
туридир. Бош миядаги нейронлар танаси ва синапс сохаларнинг патологик ўзгариши
билан боғлиқ. Функционал дефектлар нейрофибрилляр коптокчалар ҳосил бўлиши 
сабабли вужудга келиб, бунда тау-оқсилининг тўпланиши кузатилади. Бундан ташқари
нейрон танаси ва аксон тепалигида бета-амилоид оқсили нейрит пилакчаларини ҳосил 
қилади. (Junqueira’s Basic Histology text & atlas 13
th
edition 172-бет) 
Нейроглия 
– 
юқорида айтиб ўтилганидек нейроглия ҳужайралари ҳужайралараро 
модда вазифасини бажаради. Бош ва орқа мия нерв тўқимасида томирлар деворидан ташқари 
бириктирувчи тўқима учрамаганлиги учун у юмшоқ ва сийрак бўлади. Нейронларниниг 
танасида ётувчи структурасиз массага ўхшаш нейроглия ҳужайралари ва капиллярлари - 
нейропил дейилади ва кулранг моддани асосини ташкил этади. Электронмикроскопик 
текширишлар кўрсатадики, ҳужайра таналари, нейроглиал ҳужайралар ўсиқлари ва нейронлар 
бир-бири билан чигал ҳосил қилади. Кумуш билан бўяш шуни кўрсатадики, 4 хил типдаги 
нейроглиал ҳужайралар мавжуд: 
1.
Олигодендроцитлар - шохсимон ўсимтали майда ҳужайралар 
2.
Астроцитлар - майда кўп ўсимтали,нурли юлдуз кўринишга эга бўлган ҳужайралар 
3.
Эпендимоцитлар 
4.
Микроглия - жуда майда ҳужайралардир, қоннинг моноцит ҳужайраларидан хосил бўлган. 
У макрофаг вазифасини бажаради. 

Олигодендроцитлар - 
оч, қорамтир ва оралиқ олигодендроцитлар фарқланади. Ёши 
катта одамларда қорамтир олигодендроцитлар кўп бўлади. Бу ҳужайраларда жуда кўп 
миқдорда рибосомалар ва ингичка шохланмаган ўсимталар тутади. Улар спонгиобластлардан 
тараққий этади. Нерв найлариниг субэпендим ҳужайралар қаватида астроцит ҳужайралари 
ривожланади. Уларнинг дифференцировка жараёни тугаганидан сўнг улар бошқа 
бўлинмайдилар. Олигодендроцитлар кулранг модданинг нерв ҳужайралари таналарининг 
атрофида жойлашган бўлиб, уларнинг ўсимталари атрофида парда ёки қобиқ ҳосил қилади.Оқ 
моддада олигодендроцит ўсимталари зичлашади ва пластинка шаклида кўп маротаба нерв 
толалари атрофини ўрайди. Хар хил ўсимталар турли хил нерв толаларини қоплайди. Бу 
мембранали қаватлар миелинли толаларни ҳосил қилади. 

Астроцитлар - 
уларниниг айрим ўсимталари қон-томирларгача етиб боради, 
бошқалари нейроннинг юзаларигача бориб астроцитар оёқчаларини ҳосил қилган холда 
капиллярлар юзаларига ёки нейронгача тармоқланади. Бу оёқчалар базал мембранагача 
тарқалади, мияни юмшоқ мия пардасидан ажратади. Уларнинг цитоплазмасида лизосомалар 
ва фибриллалар бўлиб, оқсиллари филаментларидан фарқ қилади,
Ўсимталарнинг тузилишига қараб 2 хил астроцитлар фарқланади. 
1)
фибрилляр астроцитлар
2)
плазматик астроцитлар 
Фибриляр астроцитлар-узун кам шохланувчи ўсимталарга эга хужайралардир. Бу 
астроцитлар марказий нерв системасининг оқ моддасида жойлашган. Плазматик 
астроцитлар-калта ва кўп сонли шохланувчи ўсимталарга эгадир. Бундай астроцитлар 
қадоқсимон моддада кўпдир. Асосий вазифаси-таянч ва чегараловчи. 

Download 89,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish