Ички қон кетишнинг клиник белгилари:
Умумий симптомлар:
а. рангпарлик
б. Бош айланиши
в. Хушдан кетиши
г. Тахикардия
д. Қон босимининг пасайиши
махаллий симптомлар:
а. Паренхиматоз аъзоларнинг ёрилишида гемоперитонеум, гемоторакс.
б. Қоринда оғриқ, қорин парданинг таъсирланиш симптомлари.
в. Қорин олди деворининг таранглашуви.
г. Қорин ён сохаларида перкутор тўмтоқлик.
д. гемотораксда – нафас қисиши, перкутор товушнинг тўмтоқлиги, овоз қалтирашининг сусуйиши, нафас шовқинларининг пасайиши.
ҚОН КЕТИШНИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИШ
Босиб турувчи боғлам қўйиш.
Оёқ ёки қўлни баланд кўтариш.
Оёқ ёки қўл бўғимларини максимал букиш ва боглаш.
Бармоқ билан қон томирни суякка босиб туриш.
Резина тасма / Эсмарх ва бошқа тасмаларни қўллаш/.
Жарохатдан қон оқиб турган томирга қисқич қўйиш.
Жарохат деб тери ёки шиллик каватлар, баъзан эса чуқур жойлашган тўқималар ёки ички органлар бутунлигининг механик бузилишига айтилади
Кон йукотилиши.
Жарохатнинг хавфи қуйидагиларга боғлиқ:
Йўқотилган қоннинг миқдорига
Травматик шокнинг ривожланиш даражасига
Маҳаллий ёки умумий инфекция
ривожланганлигига
Ҳаёт учун зарур органларнинг
шикастланганлигига
Жарохатдан қон кетиши:
тўқималарни ажратувчи асбоблар қанчалик ўткир бўлса, жароҳатдан қон кетиши шунчалик кучли бўлади
- шикастланишларда хар доим ҳам қон кетиши ташқи бўлавермайди.
Қон кетишини вақтинчалик тўхтатиш усуллари.
1.Жарохатланган қўл-оёқларни бўғимда иложи борича максимал букиш. Бармоқ билан йирик томирларни суякка босиш хам баъзи бир йирик: уйқу,ўмров ости, елка, сон артерияларидан қон кетишини вақтинчалик тўхтатиш имқониниберади.
2. Жгут қўйиш. Одатда резина ёки матодан ясалган жгутлар ишлатилади. Жгут қўйилган пайтда қон томирлар билан бирга юмшоқ тўқималар хам қисилиб, эзилади. Бунда фақат қонни тўхтатмасдан, бошқа тўқималар, айниқса нерв толаларини шикастламаслик зарур. Жгут қўйилганда уни 2 соатдан кўп вакт ушланмаслик зарур. Акс холда жгутдан дистал сохада жойлашган тўқималарда қайтмас ўзгаришлар юзага келиши ва «турникет шок» холати ривожланиб, бемор ўлимига хам олиб келиши мумкин. Бу асорат гипоксияда пайдо бўлган тўқималардаги захарлар қонга тушиб, организмни захарлаши сабабли кузатилади. Жгутни одатда артериал қон кетишда ва иложи борича жарохатга яқин жойга қўйиш тавсия этилади. Жгутнинг тўғри қўйилгани қон кетиши тўхтаганлигидан билинади. Агар жгут бўш қўйилган ва фақат веналар қисилган бўлса, қон кетиши давом этаверади, тери эса цианотик тус олади. Жгутни елканинг ўрта хамда соннинг пастки қисмига қўйишмумкин эмас, чунки 1-холда елка нерви шикастланса, 2-холда артерияни қисиш учун жуда кўп тўқималарни эзишга тўғри келади.
3. Механик усуллар: қон кетаётган томирга чок қўйиб, унинг бутунлигини тиклаш ; қон кетаётган томирнинг хар иккала учларини қисқич билан қисиб олиб, шойи, капрон иплари билан боғлаб ташлаш ; агар қон кетаётган томирни жарохатнинг ўзида топишнинг иложи бўлмаса, уни узоқроқ масофадан топиб боғлаш. Бу усул агар кесилиб кетган артерия қон томири қисқариб, жарохатдан анча узоқ масофага тортилиб кетганда куйиладФизик усуллар: электрокоагулятор ёрдамида қонни тўхтатиш усули жуда кенг тарқалган; юқори кучланишли лазер нури ёрдамида «иссиқ физиологик эритмага шимдирилган дока»қонни узил-кесил тўхтатиш; тўхтатиш мумкин. Кимёвий усуллар: водород пероксиднинг 3% ли эритмаси, кальций хлориднинг 1% ли эритмаси, Е-аминокапрон кислотанинг 5% ли 100 мл эритмаси, викасол, дицинон қон кетишни узил-кесил тўхтатади; Биологик усуллар: Янги тайёрланган қон, плазма, криопреципитат, фибриноген, тромбоцитар масса хам ташқи яширин қон кетишини узил-кесил тўхтатишда мухим ахамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |