Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази



Download 4,14 Mb.
bet121/145
Sana16.12.2022
Hajmi4,14 Mb.
#888601
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   145
Bog'liq
Шош-3

Куйишнинг биринчи даражаси: (эритематоз даражаси) унчалик юкори булмаган термик омилнинг киска муддатли таъсирида кузатилиб терининг кизариши ва пича шишиши билан кузатилади. Утиш миддати 2-3 кун.
Куйишнинг иккинчи даражаси: (буллёз даража) пуфаклар пайдо булиши билан кузатилади, яллигланиш бирмунча аник юзага чикади. Пуфаклар куйишдан сунг бир неча дакикадан сунг баъзан эса эртасига хосил булиши мумкин. Терининг юза кавати жонсизланади. Куйиш асоратсиз утганда 4-6 кунда пуфакдаги суюклик сурилиб кетади.
Куйишнинг учинчи даражаси: (некротик даража) терининг юза кавати шу жумладан усиш сохаси ёки барча ички каватларнинг жонсизланиши билан кечади. Куйган юзада тук рангли пустлок пайдо булади. Пустлок оксиллар коагилятсияси(ивиши) ва кон айланиши тыхташи щисобига вужудга келади.Куйишнинг бу даражаси иккиламчи тортишиш тартибида битади. Пустлок кучиб тушгандан кейин грануляциялар пайдо былиб, улар чандикли тукимага айланади. Куйишнинг бу даражаси бир неча ойда битади.
Куйишнинг туртинчи даражаси: (гангреноз даража) теридан ташкари бирмунча ичкарида жойлашган тукималар (тери ости клечаткаси, мускуллар, суяклар)нинг жонсизланиши кузатилади. Бу жуда секинлик билан битиб катта чандиклар хосил булади. Тукиманинг айрим булаклари кучиб тушиб, хатто оёк ёки кул уз- узидан узилиб кетиши мумкин. Куйишнинг клиник кечиши куйган юзанинг даражаси ва майдонига боглик.
Куйиш майдонини улчаш: Кафтлаб улчаш– одамнинг кафт тери юзасининг тахминан1-2%ни ташкил килади.
Туккизлар доирасига мувофик улчаш: (Тенисон– Руслаки усули) бош ва буйиннинг майдони гавда жами юзасининг(1) 9%, 2та кул юзаси хам (2-3) 9%, тананинг олдинги юзаси (4-5)18 %, орка юзаси хам (6-7) 18%ни, 2 та оёк (8-9-10-11)18% ни ташкил этади, 100%нинг 1%ни оралик сохаси териси ташкил этади.
Термик куйишда биринчи ёрдам бериш: нинг асосий тадбири термик омил таъсирини тухтатишдир, куйишда кийим бош ечилмайди, балики киркилади, шикастланган кисми иммоблизатсия килинади, беморни иссик килиб ураб куйилади,
1. Огриксизлантириш анальгин 50% 2мл м\о, ёки огир даражали куйишларда 1% -1мл промедол, 2. Полиглукин 200-400мл в\ит 3. Гидрокартизон 2-4 мл м\о, 4. Седуксен 2%-2мл м\о, 5. Куйган жойга асептик боглам куйиш, 6. Жарохатлар, кон кетишларда асептик богланади.
Даволаш икки ёналишда олиб борилади:
1. Куйган юзани мащаллий даволаш,
2. Умумий даволаш,
Умумий даволашда шок, плазма йукотилиши ва кон куюклашиши, инфексиялар, токсемиянинг олдини олишга каратилган даволаш усуллари киради.
Куйган юзани тозалаш: олдиндан баданини катта кисми куйган беморларни илик калий перманганат эритмаси солинган ваннага туширилади, шундан сунг богламлар хулланиб, пича кучади.
Оёк – куллар куйганда махаллий ванналар кулланилади, куйган юза унчалик катта булмаганда богламларни калий перманганат ёки водород пероксид эритмасига ботирилади. Куйган юзани тозалашдан олдин беморга аналгетиклар берилади, катта юзани тозалашдан олдин эса наркоз берилади.
Куйган жой атрофидаги терини ифлосдан бензин, эфир ёки спиртга хулланган дока тампонлар билан тозаланади, куйган юзани физиолагок эритма билан эхтиётлик билан ювилади, сакланиб колган пуфаклар ситилмайди. Кейинги даво очик, ёпик ёки аралаш усулларда олиб борилади.
Очик усулда беморни стерил чойшаблар ёзилган уринга, электр лампочкалари булган каркас остига ёткизилади ва каркас устига стерил чойшаблар ташланади.Бу усулда куйган юза бир меёрда куритилади ва унинг урнига пустлок хосил булиб бу плазма йукотишдан ва куйган юзани йиринглашдан саклайди. Пустлок хосил булиши учун 10%ли калий перманганат эритмаси, 5%ли танин эритмаси ишлатилади.

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish