Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг


  Алоҳида гуруҳларда ва специфик ҳолатларда ташхислаш



Download 6,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/383
Sana13.05.2023
Hajmi6,79 Mb.
#938176
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   383
Bog'liq
f4e0cef0d17340703943a4ef29102e91 (1)

2.3. 
Алоҳида гуруҳларда ва специфик ҳолатларда ташхислаш 
2.3.1. Ҳомиладорлик пайтида визуализация усуллари 
Ҳомиладор аёлларда ҳомиланинг нурланиши ностохастик (тератогенез) ёки 
стохастик (канцерогенез) таъсирга олиб келиши мумкин. Тератоген таъсир қабул 
қилинган дозага боғлиқ бўлиб, чегаравий дозани талаб қилади (<50 мГр хавфсиз деб 
ҳисобланади) ва гестацион ёшга боғлиқ (8 ҳафтагача ва 23 ҳафтадан кейин минимал хавф). 
Канцерогенез (ҳатто <10 мГр доза ҳам хавф туғдиради) ва мутагенез (500-1000 мГр, бу 
асосий рентгенологик текширувлар дозасидан анча юқори) хавфи дозани оширганда 
ортади, аммо улар учун чегаравий дозани талаб қилмайди ва гестацион ёшга боғлиқ 
эмас [21]. 
Ҳомиладор аёлларда ташхислаш усулларининг ҳеч бири мунтазам равишда 
такрорланмаслиги керак. Илмий жамиятлар ва ташкилотлар УТТ [22], умумий урография, 
МРТ ва улар тавсия этилганда ташхислаш усулларининг хавфсизлиги тўғрисида 
келишувга эришдилар. Рентгенологик усуллар, агар уларнинг натижалари даволаш 
тактикасига таъсир қилса, фақат ишончли кўрсаткичлар бўлган тақдирда амалга 
оширилади. Одатда, 0,5 мГр дан юқори бўлган ҳомила томонидан ютилувчи дозада 
текширувлар ўтказишда консилиум қарори тавсия этилади. 
Ҳозирги вақтда буйрак санчиғига шубҳа бўлган ҳомиладор аёлларни текширишда 
асосий визуализация усули УТТ ҳисобланади (агар керак бўлса, резистив индекс 
ўзгаришини қўллаб ва қовуқ тўлалигида трансвагинал/трансабдоминал УТТ). Аммо 
ҳомиладорлик пайтида физиологик кенгайиш сийдик найи обструкцияси деб қабул 
қилиниши мумкин. 
Иккинчи қатор усули сифатида обструкция даражасини аниқлаш ва тошни тўлиш 
нуқсони сифатида визуаллаштириш учун магнит-резонанс томография (МРТ) 
ишлатилиши мумкин. Ҳомиладорлик даврида 3Т МРТ аппарати баҳоланмаганлиги 
сабабли, 1,5 Т аппаратларидан фойдаланиш тавсия этилади. Ҳомилага токсик таъсир 
эҳтимоли бўлиши туфайли гадолинийни киритиш тавсия этилмайди. 
Ҳомиладор аёлларда сийдик-тош касаллигини ташхислашда паст дозали КТ МРТ 
(80%) ва УТТ (77%) билан таққослаганда ижобий прогноз қийматига (95,8%) эга. Юқори 
аниқлик уретероскопия каби кераксиз аралашувларнинг энг паст кўрсаткичлари билан 
бирга келади. Паст дозали КТ нур юкламасиннг паст дозада бўлишига қарамай, ҳозирги 
вақтда уни фақат охирги танлов усули сифатида бажариш тавсия этилади. 

Download 6,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   383




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish