Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг


ФДЭ-5 ингибиторларини қўллашда эҳтиёт чоралари



Download 6,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet302/383
Sana13.05.2023
Hajmi6,79 Mb.
#938176
1   ...   298   299   300   301   302   303   304   305   ...   383
Bog'liq
f4e0cef0d17340703943a4ef29102e91 (1)

ФДЭ-5 ингибиторларини қўллашда эҳтиёт чоралари.

Юрак-қон томир тизими учун хавфсизлик. 
Силденафил, тадалафил ва варденафил 
бўйича ўтказилган клиник тадқиқотлар натижалари ва маркетингдан кейинги 
маълумотлар ФДЭ-5 ингибиторларини қабул қилиш пайтида миокард инфаркти 
ривожланиши частотасининг ошмаганлигини кўрсатди. Барқарор стеконардия 
бўлган эркакларда ФДЭ-5 ингибиторларининг ҳеч бири жисмоний юкламаларни 
бажариш вақти ёки давр давомийлигига номақбул таъсир кўрсатмади. Аслида, улар 
ҳатто жисмоний юкламаларга толерантликни ошириши ҳам мумкин. Мавжуд 
маълумотларга кўра, силденафил миокарднинг қисқаришига, юрак отилиб чиқиши 
ва миокард томонидан кислород истеъмолига таъсир қилмайди. Узоқ муддатли ёки 
«талабга биноан» қўллаш яхши муҳосаба қилинади ва унинг хавфсизлик 
профиллари бир-бирига ўхшаш. Барча ФДЭ-5 ингибиротларини қўйидаги гуруҳ 
беморларда қўллаш мумкин эмас:
 

6 ой ичида юзага келган миокард инфаркти, инсульт ёки ҳаёт учун хавфли 
аритмия;


тинч ҳолатдаги гипотензия (артериал қон босим < 90 мм сим. уст) ёки 
артериал гипертензия (>170/100 мм сим. уст.);
 

ностабил стенокардия, жинсий алоқадаги стенокардия ёки NYHA бўйича IV 
синф сурункали юрак етишмовчилиги [82, 166–168].
 


234 

Нитратлар ва ФДЭ-5 ингибиторларини биргаликда қўллаш қатъий ман этилади. 
Органик нитратлар (масалан, нитроглицерин, изосорбиднинг мононитрати, 
изосорбиднинг динитрати) ва NO донорлари (стенокардияни даволаш учун 
қўлланиладиган бошқа нитрат препаратлари), шунингдек амилнитрит ёки 
амилнитрат («рекреацион дори воситалари») ФДЭ-5 ингибиторларини қабул қилиш 
фонида мутлақо қўлланиши мумкин эмас. Улар клиник жиҳатдан намоён бўлган 
гипотония ривожланиши билан цГМФ тўпланишига ва қон босимининг прогноз
қилиб бўлмайдиган пасайишига олиб келади. Органик нитратлар ва ФДЭ-5 
ингибиторларининг ўзаро таъсири давомийлиги ушбу гуруҳларда ишлатиладиган 
дориларга боғлиқ. Агар ФДЭ-5 ингибиторларини қабул қилиш фонида кўкрак 
оғриғи ривожланган тақдирда, силденафил ишлатилган бўлса (ва, эҳтимол, 
варденафил ҳам - ярим чиқарилиш даври 4 соат), камида 24 соат давомида, агар 
тадалафил ишлатилган бўлса, камида 48 соат давомида (ярим чиқарилиш даври 
17,5 соат), агар аванафил ишлатилган бўлса 12 соат (ярим чиқарилиш даври 6–17 
соат) нитроглицеринни қабул қилишдан сақланиш керак [169].
 

Антигипертензив препаратлар. 
ФДЭ-5 ингибиторларини гипотензив препаратлар 
билан биргаликда қўллаш (ангиотензин-ўзгартирувчи фермент ингибиторлари
ангиотензин рецепторлари блокаторлари, кальций блокаторлари, β-блокаторлар, 
диуретиклар) одатда аҳамиятсиз бўлган қон босимининг кичик ўзгаришларига олиб 
келиши мумкин [82]. Одатда, ФДЭ-5 ингибиторларининг салбий таъсир профили, 
гипотензив препаратларини қўллаш фонида ҳам, ҳатто бемор бир неча гипотензив 
препаратларини қўллаётган бўлса ҳам, ёмонлашмайди [170].
 

Download 6,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   298   299   300   301   302   303   304   305   ...   383




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish