Қайта тош хосил бўлишини олдини олиш учун умумий чора-тадбирлар
(матафилактика):
1. Ичимлик тартиботи.
Кунлик ажралувчи сийдик миқдори 2 литрдан кўп бўлса, бу сийдик
тошларининг хосил бўлиш хавфини камайтиради. Бундай сийдик хажмига эришиш
учун катта ёшдаги одамлар кун давомида 2,5 литрдан кўп суюқлик ичиши лозим.
Йилнинг иссиқ кунларида ёки кўп терловчи ёки тер билан кўп суюқлик
йўқотилувчи шароитда ишловчилар учун кунлик суюқлик миқдори 3 литрдан кам
бўлмаслиги мақсадга мувофиқ.
Кўп суюқлик ичиш тавсия қилинмайдиган беморлар (юрак қон томир системаси
ёки бошқа аъзолар касалликларида) кунлик суюқлик миқдорини коррекция қилиш
учун шифокор билан маслахатлашиши тавсия этилади.
Тавсия этиладиган суюқликлар:
доривор ўсимликлардан тайёрланадиган
дамламалар (янтоқ, қора-андиз, пол-пола, буйрак чойлари, маккажўхори попуги ва
бошқалар), қайнатилган сув, аччиқ қилиб дамланмаган чой, турли мевалардан
тайёрланган компотлар, лимонли дамлама.
Чекланган миқдорда қабул қилиш тавсия этиладиган суюқликлар:
аччиқ чой,
кофе ва какао.
Тавсия этилмайдиган суюқликлар
: турли суньий тайёрланган ичимликлар
(масалан, кола ва бошқалар), спиртли ичимликлар (пиво, ароқ, вино ва бошқалар).
Етарли суюқлик қабул қилганликни аниқлаш учун мутахассислар сийдик
рангига эътибор беришни тасвия қилишади:
– Агар сийдик сувга ўхшаш рангсиз бўлса, демак суюқлик етарли миқдорда қабул
қилинмоқда.
– Агар сийдик ранги оч сариқ бўлса, демак суюқлик бироз кам миқдорда қабул
қилинмоқда.
– Агар сийдик ранги тўқ сариқ бўлса, демак суюқлик кам миқдорда қабул
қилинмоқда, суюқлик миқдорини ошириш керак
2. Пархез.
Кальций
оксалатли
тошларда
пархез
тартиботи
Тавсия этилади:
-
Қайтатилган ёки буғда пиширилган гўшт (ёғсиз мол гўшти),
товуқ, балиқ гўшти. Кунига 100-150 г;
-
Тухум;
-
Сут махсулотлари (қатиқ, сметана, йогурт);
-
Нон (оқ, қора), нон-булка махсулотлари;
-
Макарон махсулотлари;
-
Дуккаклилар (нўхот, мош, ясмиқ дони, ловия);
-
Сабзавотлар (каром, яшил нўхат, шолғом, бодринг, редиска);
-
Мевалар (ўрик, нок, олма, узум);
-
Полиз экинлари (тарвуз, қовун);
-
Сув (қайнатилган), аччиқ қилиб дамланмаган чой (кора, кўк);
-
Шарбатлар (нокли, узумли, қовоқли, сабзили, олмали ва
бошқалар);
-
Минерал сув (Тошкент, Нафтуся, Смирновская, Славяновская).
Чеклаш тавсия этилади:
-
Гўшт махсулотлари (сосиска, колбаса);
-
Сут ва сут махсулотлари (творог, сыр, сливка, брынза);
-
Шоколад и шоколадли ширинликлар;
-
Сабзавотлар (картошка, отқулоқ, исмалоқ, ровоч);
-
Мевалар (олхўри, анжир);
-
Майда мева (йертут, крыжовник);
-
Кофе, какао;
-
Минерал сув (Джермук, Саирме).
Do'stlaringiz bilan baham: |