Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг



Download 6,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet299/383
Sana13.05.2023
Hajmi6,79 Mb.
#938176
1   ...   295   296   297   298   299   300   301   302   ...   383
Bog'liq
f4e0cef0d17340703943a4ef29102e91 (1)

 
Силденафил
Силденафил дастлаб 1998-йилда қўлланилиши бошлангандан бери 
савдода мавжуд бўлган биринчи ФДЭ-5 ингибитори бўлган. Уни 25 мг, 50 мг ва 100 мг 
дозада қўлланилади. Тавсия этилган бошланғич доза 50 мг ни ташкил этади ва уни дорига 
жавобга ва ножўя таъсирларга қараб коррекция қилиш керак. Силденафилнинг таъсири 
қабул қилгандан 30-60 дақиқадан сўнг юзага чиқади [137]. Дорини қабул қилишдан олдин 
оғир ёғли овқат истъемол қилиш унинг сўрилишини пасайтириб, самарадорлигини 
камайтиради. Самарадорлик 12 соатгача давом этиши мумкин [138]. Силденафилнинг 
фармакокинетик xусусиятлари 5-жадвалда келтирилган. Ножўя таъсирлари (6-жадвал) 
сезиларсиз ва довомий қўлланганда ўз-ўзидан йўқолади [139, 140]. «Доза – жавоб»ни 
ўрганган тадқиқот маълумотларига кўра 24 ҳафтадан сўнг ЭД ли 25, 50 ва 100 мг 
силденафил қабул қилган эркакларнинг мос равишда 56, 77 ва 84 фоизида, плацебо 
гуруҳидаги 25% га нисбатан эрекциянинг яхшиланиши кузатилган [141]. Силденафилни 
қўллаш ЭДХИ шкаласи, жинсий муносабатлар кундалиги 2 (SEP2), SEP3, умумий 
текширув саволлари (GAQ) ва даволашдан қониқиш кўрсаткичларини статистик жиҳатдан 
яхшилайди. Силденафилнинг самарадорлиги ЭДли деярли барча кичик гуруҳдаги 
беморларда ёшидан қатъий назар аниқланган [142]. Яқинда стандарт таблеткани ютишга 
қийналувчи беморлар учун силденафил цитратниг 50 мг дозадаги орал дисперсияланувчи 
шакли пайдо бўлди.
Тадалафил.
Тадалафил ЭДни даволаш учун 2003-йил феврал ойида рухсат 
этилган. Препаратнинг таъсири қабул қилингандан 30 дақиқа ўтгач бошланади ва 
максимал самарадорлик 2 соатдан сўнг юзага келади. Препарат таъсири 36 соат давом 
этади [143] ва овқат қабул қилиш билан боғлиқ эмас. ЭДни даволаш учун 10 мг ва 20 мг 
ҳамда ҳар куни ичиш учун 5 мг доза тавсия этилган. Тавсия этилган бошланғич доза 10 мг 
ни ташкил қилади, сўнгра доза препаратнинг жавоби ва ножўя таъсирларга мувофиқ 
аниқланади [143, 144]. Препаратнинг фармакокинетик маълумотлари 5-жадвалда 
келтирилган. Ножўя таъсирлари (6-жадвал), одатда, унчалик аҳамиятли эмас, улар узоқ 
вақт давомида қўллашга кўра ўз-ўзидан енгиллашади.
Сотувдан олдин олиб борилган тадқиқотлар маълумотлари шуни кўрсатадики, 
«доза-жавоб» доирасидаги текширув 12 ҳафталик даволашдан кейин плацебо назорати 
остидаги гуруҳдаги эркакларнинг 35%и билан таққосланганда, 10 ва 20 мг тадалафилни 
қабул қилган эркакларнинг мос равишда 67 ва 81% да эрекциянинг яхшиланиши 
кузатилган. Тадалафил ЭФХИ, SEP2, SEP3, GAQ кўрсаткичларини ва даволанишдан 
қониқишни сезиларли даражада яхшилади [143].
Ушбу натижалар маркетингдан кейинги текширувларда тасдиқланган [136, 145]. 
Тадалафилнинг самарадор эканлиги ЭДли беморларнинг деярли барча кичик гуруҳида, 
жумладан даволаш қийин бўлган беморларда (қандли диабетли беморлар) аниқланган 


231 
[146]. Тадалафилни ҳар куни қўллаш ПБХГ билан боғлиқ ПСЙСда ҳам руйxатга олинган. 
Шу сабабли препарат бир вақтниг ўзида ҳам ЭД, ҳам ПСЙС мавжуд беморларда самарали 
[146]. Оҳирги маълумотларга кўра, 45 ёшдан катта, ЭД ва ПЙСЙ/ПБХГ мавжуд 
беморларда тадалафилни 5 мг кунига бир маҳал дозада қўллаш терапиянинг 12 
ҳафтасидан кейин симптомларнинг яхшиланиши билан ижобий таъсир қилади [147].

Download 6,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   295   296   297   298   299   300   301   302   ...   383




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish