Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг


  Профилактика ва кузатув



Download 6,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet193/383
Sana13.05.2023
Hajmi6,79 Mb.
#938176
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   383
Bog'liq
f4e0cef0d17340703943a4ef29102e91 (1)

6.4. 
Профилактика ва кузатув
Агар даволаниш тугагандан сўнг симптомлар йўқ бўлмаса ёки қайталанса, 
беморларни қайта текширувдан ўтказиш керак. Беморларга даволаниш бошланганидан 
кейин бир ҳафта давомида жинсий алоқа қилишдан сақланиш зарурлиги тўғрисида 
маълумот берилиши керак, бу симптомларни йўқ қилиш ва жинсий шерикларининг етарли 
даражада даволанишини таъминлайди. Ҳисоботларни тайёрлаш ва жинсий шерикларини 
излаш миллий тавсияларга мувофиқ ва агар керак бўлса, венерология мутахассислари 
билан биргаликда амалга оширилади. Янги ЖЙЮИ ташхиси қўйилган беморлар бошқа 
ЖЙЮИ, ОИТС инфекцияси ва сифилисга текширишлари керак. 
6.5. 
Тиббий ёрдамни ташкил этиш 
Асоратланмаган ўткир нонспецифик уретрит билан оғриган беморларни даволаш 
амбулатория шароитида амалга оширилиши мумкин. 
6.6. 
Тиббий ёрдам сифатини баҳолаш мезонлари 
Ўткир нонспецифик уретрит билан оғриган беморларни даволашда тиббий ёрдам 
сифатини баҳолаш мезонлари қуйидагилардир: 

даволаш бошлангунга қадар бўлган клиник белгиларнинг яхшиланиши (уретрадан 
йирингли ажралма, қов усти соҳада оғриқ, дизурия); 

лаборатор кўрсаткичларнинг яхшиланиши ва нормаллашуви (уретрадан олинган 
суртмада лейкоцитлар йўқлиги, сийдикнинг бошланғич порциясида пиуриянинг 
камайиши). 


120 
7
. БАКТЕРИАЛ ПРОСТАТИТ 
7.1. 
Тушунчалар ва касалланиш 
Бактериал простатит – бу простата безида (ПБ) яллиғланиш ва инфекция 
белгиларига асосланган ҳолда клиник ташхисланган касаллик. 
Простатит кенг тарқалган касалликдир, аммо қўзғатувчи 10% дан кам ҳоллардагина 
ажратиб олинади [219]. 
Ўткир бактериал простатит (ЎБП) нинг етакчи қўзғатувчилари энтеробактериялар, 
хусусан 
E. Coli
[223] бўлиб ҳисобланади. Сурункали бактериал простатитда қўзғатувчилар 
спектри кенгроқ ва атипик қўзғатувчиларни ўз ичига олиши мумкин [217]. Иммунитет 
танқислиги ёки ОИТС инфекцияси бўлган беморларда простатит 
Mycobacterium 
tuberculosis

Candida spp.
каби «инжиқ» қўзғатувчилар, шунингдек 
Coccidioides imitis

Blastomyces dermatitidis
и 
Histoplasma capsulatum
каби кам учрайдиган қўзғатувчилар 
сабабли юзага келиши мумкин [224]. 
Chlamydia trachomatis
каби ҳужайра ичи 
микроорганизмларининг аҳамияти номаълум бўлиб қолмоқда [225], аммо иккита тадқиқот 
уларнинг сурункали бактериал простатитнинг қўзғатувчиси сифатидаги ролини 
тавсифлайди [226, 227]. 
Урологлар томонидан Қандли диабет, овқат ҳазм қилиш тизими ва буйрак 
патологиясини ўрганиш бўйича миллий институти (NIDDK) ва АҚШ Миллий соғлиқ 
институтлари (NIH) томонидан таклиф этилган классификациядан фойдаланиш тавсия 
этилади, унга кўра тасдиқланган ёки гумон қилинган қўзғатувчили бактериал простатитни 
сурункали тос оғриғи синдромидан (CТОС) фарқлаш керак (9-жадвал) [216-218]. 

Download 6,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   383




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish