Ташриф қоғози шакли
Лавозими
|
Ф.И.О.
|
телефон
|
Бош шифокор
|
|
|
Бош шифокор ўринбосари
|
|
|
Оила шифокори
|
|
|
Оила хамшираси
|
|
|
Оила шифокорининг қабул вақтлари
|
Хафта кунлари
|
кабулда
|
уйда
|
1
|
8-11
|
12-15
|
2
|
11-14
|
15-18
|
3
|
14-17
|
9-12
|
4
|
17-20
|
9-12
|
5
|
8-11
|
12-15
|
6
|
11-14
|
15-18
|
Антропометрик ўлчовларни амалга оширишдан олдин туман бош ҳамшираси томонидан ўрта тиббиёт ходимларини антропометрик ўлчовларни ўтказиш техникаси, артериал босим, пульс, сатурацияни ўлчаш ва бўй-вазн индексини ҳисоблашни амалий тарзда ўргатилган бўлиши лозим.
Ҳамшира хонадонга кирганида фойдаланиши учун БВИни ҳисоблаш махсус таблицаси билан таъминланган бўлиши керак.
Антропометрик ўлчовлар натижалари умумлаштирилади ва ҳар куни маҳаллалар кесимида ва туман/шаҳарда муассасалар кесимида таҳлил қилиб борилади
Маълумотларни планшетга киритиш ва умумлаштириш учун махсус электрон дастур ишлаб чиқилади, унга мувофиқ ҳисоботлар шакллантирилади. Улар асосида хонадоннинг электрон “Тиббий картаси”, маҳалла ва туманнинг “Саломатлик профили” шакллантирилади
Тарғибот ишларини олиб бориш.
Аҳолининг саломатлик ва физиологик ҳолатидан келиб чиқиб, уларни 4та хавф гуруҳларига бўлиш. 1-таянч гуруҳи - соғлом шахслар (сурункали касалликлар аниқланмаган, бундай касалликларнинг ривожланиш хавфи мавжуд бўлмаган касалликлар хавфи паст бўлган, диспансер кузатувига муҳтож бўлмаган шахслар).
2-паст хавф гуруҳи - сурункали касалликлар аниқланмаган, аммо касалликлар ривожланишининг хавфи (ортиқча вазн, семизлик, зарарли одатлар-чекиш, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш) юқори бўлган, диспансер назоратига муҳтож бўлган шахслар
3-ўрта хавф гуруҳи - сурункали касалликлар билан касалланган, диспансер назоратига муҳтож бўлган, тиббий ёрдам кўрсатишни талаб қиладиган шахслар.
4-юқори хавф гуруҳи - диспансер назоратига муҳтож бўлган, камида 2 та ёки ундан ортиқ сурункали касалликлари мавжуд, 1 та сурункали касалликнинг асоратлари аниқланган, ихтисослаштирилган, юқори технологик тибий ёрдам кўрсатишни талаб қиладиган шахслар.
Ушбу гуруҳларга кирувчи аҳолига соғлом овқатланишга амал қилиш, жисмоний фаол бўлиш, кун тартиби ва шахсий гигиенага риоя килиш ҳамда тамаки чекишни ва спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан воз кечиш бўйича индивидул тавсиялар бериши лозим. Шунингдек, аҳолининг кенг қатлами учун етарли миқдорда тарқатма ва кўргазмали ахборот материалларни етказиш.
1-таянч гуруҳи - соғлом аҳоли учун
Э С Л А Т М А
Соғлом овқатланиш тамойилларига амал қилинг
-кун давомида тақсимлаб 4-5 маротаба овқатланинг
-камида 400 гр мева ва сабзавотлар, кўкатлар истеъмол қилинг
-таркибида ёғ, қанд ва туз миқдори кўп бўлган махсулотларни чекланг
-кечки овқатни 19.00дан кечиктирманг
Жисмоний фаоллик – 10-15 дақиқалик эрталабки бадан тарбия, кун давомида камида 30 дақиқа жисмоний машқлар, кечки сайр, имкон қадар спортнинг бирор тури билан шуғулланинг,
Тамаки чекишни ва спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан йироқ бўлинг.
Зарарли одатлар саломатликка путур етказади ва умрни қисқартиради.
Шахсий гигиенага коидаларига риоя килинг-
қўлларингизни овқатдан олдин ва кейин, кўчадан уйга кирганда ва ҳожатдан сўнг албатта совунлаб ювинг;
Ўйқу меъёрида – 7 - 8 соат бўлиши керак;
Йилда бир маротаба оилавий шифокор кўригада бўлинг!
Мақсадли скрининг кўригида қанташинг
Do'stlaringiz bilan baham: |