ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИКНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ПЕДИАТРИЯ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ
|
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
|
|
ГулДУ Ректори
___________М.Т.Ходжиев
“ __” __________ 2021 йил
|
ТИББИЁТ КАСБИГА КИРИШ МОДУЛИ
ЎҚУВ ДАСТУРИ
Билим соҳаси:
|
900000
|
Соғликни сақлаш
ва ижтимоий таъминот
|
Таълим соҳаси:
|
910000
|
Соғликни сақлаш
|
Таълим йўналиши:
|
60 910 300
|
Педиатрия иши
|
Тошкент – 2021
Модуль коди
|
Ўқув йили
|
Семестр
|
Кредитлар
|
|
2021-2022
|
I-II
|
6.5
|
Модуль тури
|
Таълим тили
|
Хафтадаги дарс соатлари
|
мажбурий
|
Ўзбек/рус
|
4-4
|
Модуль номи
|
Кредитлар
|
Аудитория машғулотлари
(соат)
|
Мустақил таълим
(соат)
|
Жами юклама
(соат)
|
Тиббиёт касбига кириш
|
I-сем 3.5
|
72(2/34/36)
|
54
|
126
|
II-сем 3
|
72(2/34/36)
|
36
|
108
|
Жами
|
6.5
|
144 (4/68/72)
|
90
|
234
|
1.Модуль мазмуни
Модульни ўқитишдан максад – талабаларда болалар ва катта ёшдаги беморларни парвариш қилишни, касб этикаси ва деонтологик тамойилларни, бемор хамда касалхона ходимларининг шахсий гигиена қоидалари ҳақида билим, кўникма ва малакани шакллантиришдир.
Модульнинг вазифаси– деонтология ва этика тамойилларини талабалар онгига сингдириш;
даволаш муассасаларидаги тизимни ўргатиш;
клиниканинг қабул бўлими, беморлар даволанадиган бўлими, реанимация ва интенсив терапия бўлимлари тузилмалари, уларнинг ишини ташкил қилиш асослари билан таништириш;
катталарни стационар даволаш тизимида парвариш қилишни ўргатиш;
касаллик тури ва оғирлик даражаси, беморнинг ёшига қараб овқатлантиришни ўргатиш;
дори воситаларини қабул қилиш усуллари ва киритиш йўлларини ўргатиш;
лаборатор текширув учун биологик материалларни тўплашни ўргатиш;
беморларни парвариш қилишнинг замонавий усуллари тўғрисидаги илмий адабиётлардан фойдаланишни ўргатиш.
II. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари)
II.I. Модуль таркибига қуйидаги мавзулар киради:
1-семестр
1-мавзу: Педиатрияга кириш. Педиатриянинг ривожланиш тарихи. Педиатрияда этика ва деонтология.
2-семестр
2-мавзу: Хирургик касалликлар хакида тушунча хирургик касалларни кабул килиш маслахат беришнинг асосий конуниятлари ва турлари. Шифокор ва бемор мулокотининг ахамияти, ятрогения ва эвтаназия муаммолари ва уларни хал килишинг ахамияти.
II.II. Модульдаги амалий машғулотлар мавзулари, ташкил этиш бўйича умумий кўрсатма ва тавсиялар:
2.2.1. Амалий машғулотларнинг мавзулар рўйхати:
1-семестр
1-мавзу: Болалар ҳуқуқларини ҳимояловчи Халқаро Конвенция. Болаларга ва ўсмирларга даволаш-профилактик ёрдам кўрсатишнинг замонавий тамойиллари. ЖССТ ва БМТ нинг “Болага яхши муносабатли шифохона” болалар фондининг ташаббус тамойиллари. Болалар парвариши ва тарбиясида тиббиёт ходимларининг ўрни. Тиббиёт ходимлари фаолиятининг этик-деонтологик тамойиллари. 2-мавзу: Болалар касалхонасининг тузилиши: маъмурий – хўжалик бўлим, қабул бўлими, даволаш бўлимлари, маҳсус даволаш бўлимлари, ташхислаш бўлими, ёрдамчи бўлимлар. Болалар касалхонасини ишлаш тартиби: даволаш-химоялаш, санитар-гигиеник, эпидемияга қарши кураш тартиби. Дезинфекция турлари. Дезинфекцияловчи суюқликларни тайёрлаш ва ишлатиш техникаси. Бемор болалар ота-оналарининг ташрифи ва озиқ-овқат олиб келишини назорат қилиш.
3-мавзу: Бемор болаларни ташиш (транспортировка) қоидалари. Турли ёшидаги ва оғир бемор болаларни ташиш (транспортировка) ҳусусиятлари. Бемор хонасини санитар ҳолатини назорат қилиш, тоза ва ишлатилган чойшабларни сақлаш ва алмаштириш тартиби. Хамшира постини ташкил қилиш. Тиббий хужжатлар ва навбатчиликни қабул қилиш ва топшириш тартиби ва қоидалари. Дори воситаларини ҳисобга олиш ва сақлаш.
4-мавзу: Болалар шифохонаси ходимларининг шахсий гигиенаси. Турли ёшдаги соғлом ва бемор болаларни шахсий гигенаси. Чақалоқларни чўмилтириш техникаси. Кўз, қулоқ, сочларни парвариши, қизлар гигиенасини ўзига хослиги. Турли ёшдаги болаларни кийим кечаклари, пойафзали. Эрта ёшдаги болаларни тувакка ўргатиш. Катта ёшдаги бемор болаларни хожатга чиқишида ёрдамлашиш.
5-мавзу: Болаларни шифохона шароитида овқатлантиришни ташкил қилиш. Пархез таомлари. Ошхона ва овқат тарқатиш хонасини жихозланиши. Идиш товоқларни ювиш ва дезинфекция қилиш. Бир ёшгача соғлом болаларни овқатлантириш ҳақида тушунча.
6-мавзу: Болаларни чиниқтириш тўғрисида тушунча. Чиниқтириш турлари. Скелет деформациясини олдини олиш. Уқалаш техникаси. Гимнастика.
7-мавзу: Турли ёшдаги болаларни жисмоний ва нерв-психик тарбиялаш воситалари. Турли ёшдаги болаларни кун тартиби, уйқу. Жисмоний, ақлий, эстетик тарбияни комплекс элементлари. Болалар хонасини эстетик жиҳозлаш. Хона анжомлари ва ўйинчоқларни танлаш.
8-мавзу: Дориларни организмга юбориш йўллари (энтерал, парентерал). Дориларни организмга юборишда кузатиладиган асоратлар (нафас йўлларига тиқилиши, дорили, ҳаволи эмболия, инфильтрат, абсцесс, гематома, игна синиши, анафилактик шок).
9-мавзу: Ташхислаш мақсадида лаборатор текшириш учун биологик материал (қон, сийдик, аҳлат, балғам ва бошқалар)ни йиғиш, сақлаш ва жўнатиш тартиб қоидалари. Беморни ультратовуш, эндоскопик ва рентгенологик текширувга тайёрлаш тартиби ва қоидалари.
10-мавзу: Термометрия. Тана хароратини ўлчаш техникаси ва уни регистрация қилиш. Иситмалаётган болаларни парваришлаш (ИВБДВ – иситматаётган болаларга ёрдам кўрсатиш). Овқатлантириш ва сув тартиби.
11-мавзу: Тери касалликларида бемор болаларни (ЭКД, бичилиш, иссиқлик, сохта фурункулёз, пуфакча) назорат қилиш ва парваришлаш. Тери касалликларида ташқи дори воситаларини ишлатиш. Ётоқ ярасини олдини олиш ва даволаш. Даволовчи ванналар.
12-мавзу: Нафас олиш аъзолари касалликларида бемор болаларни парваришлаш ва назорат қилиш (ИВБДВ – нафас олиши тўхтаган, йўталатаётган, нафас йўлларига ёт жисм тиқилган болаларга ёрдам кўрсатиш).
13-мавзу: Юрак қон томир тизими касалликларида бемор болаларни парваришлаш ва назорат қилиш (ИВБДВ – юрак тўхтаганда ёрдам кўрсатиш, пульс ва артериал босимни ўлчаш). Овқатланиш, сув ва туз қабул қилиш тартиби. Юрак - қон томир тизими касалликларида ҳаракат тартибини назорат қилиш ҳусусиятлари.
14-мавзу: Ҳазм аъзолари касалликларида бемор болаларни парваришлаш ва назорат қилиш (ИВБДВ – диареяда ёрдам кўрсатиш). Тозаловчи ва даволовчи ҳўкна қўйиш техникаси. Қорин оғриғида, диарея, қусишда ва ошқозон ичак трактидан қон кетишда шифокоргача бўлган ёрдам кўрсатиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |