Ўзбекистон республикаси со


Баркамол шахс тарбиясини таълим-тарбия жараёнига татбиқ этиш



Download 175,5 Kb.
bet8/9
Sana30.04.2022
Hajmi175,5 Kb.
#600600
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2012 диплом

Баркамол шахс тарбиясини таълим-тарбия жараёнига татбиқ этиш
Ватанимизнинг келажаги бўлган фарзандларимизни одобли ва олижаноб қилиб тарбиялаш давр талаби. Шу боис баркамол инсон ҳақида, унинг мехнати, турмуши, намунавий камолоти хусусида ғамхўрлик қилиш асосий мақсад бўлиб қолмоқда. Миллий тарбия, энг аввало, таълим олувчи рухияти билан боғлиқ ички кечинмаларни хис этиш, ўқитишни табақалаштириш, миллий рух билан суғорилган ўқув-тарбия дастурларини яратиш, тарбиявий-ташкилий тадбирларнинг асосини ташкил этади.
Дунё маданияти хазинасидан ўрин олган алломаларимизнинг одоб-ахлоқ ҳақидаги фикрлари, панду-насихатларидан таълим-тарбия тадбирларида фойдалансак, кўзлаган мақсадга эришамиз. Яхши тарбия инсоннинг бебахо маънавий бойлигидир. Бу билан ёш авлодни тарбиявий ишлар уйғун ташкил қилингандагина таъминлаш мумкин. Маълумки, инсоннинг баркамоллиги ташки кўринишига қараб эмас, балки кўпроқ унинг маънавий дунёсига қараб белгиланади. Жамиятнинг равнақи ва келажаги ана шу жамиятда яшовчиларнинг ҳам маънавий, ҳам моддий камолотига боғлиқ. Маънавий қашшоқ шахслар билан келажаги порлоқ жамият қуриб бўлмаслиги хаёт хақиқати эканлиги маълум. Шундай экан, бутун куч-ғайратимизни, қалб қўримизни таълим-тарбия ишига сарфламоғимиз зарур. Демак, келажагимиз, орзу-умидларимиз, ишончимиз, бутун борлигимиз тарбияга, тарбиячи-мураббий олиб бораётган ишнинг самарадорлигига, тарбиявий соатларнинг ҳамда дарсдан ташқари тарбиявий тадбирларнинг нечоғлик маҳорат билан ташкил эта билишига боғлиқ.
Таълим олувчилар ўртасида мехр-оқибат, хақиқий инсоний муносабатлар нихоятда зарур бўлиб қолган вазиятда тарбиявий соатларнинг ахлоқ, одобга оид сабоқлар аҳамияти мухимдир. Ёшлар ўртасида бундай фазилатларни шакллантириш тарбиячиларга боғлиқ. Агар мураббий тарбиясиз бўлса, унинг атрофида ўзига ўхшаганлар тўпланиб қолади, чунки улар устозига тақлид қила бшлашади. Бундай холатнинг олди олинмаса, тарбиясизлик чуқур илдиз отиши мумкин. Одатда, икки холатда хатога йўл қўямиз: биринчиси ёшларни хали ёш деб, кўпинча уларга ишонилмайди, иккинчиси кексаларнинг маслахатига хар вақт амал қилинмайди. Ёшларда келажакка ишонч, интилиш билан боғлиқ бўлган катта ташаббус, куч-ғайрат бўлади. Кексалар эса, хаёт йўлида кўп иссиқ ва совуқларни бошидан кечириб, бой тажриба орттиргани учун уларда узоқ ўйлаб, босиқлик билан иш тутиш, етти ўлчаб бир кесиш каби етук тафаккур салохияти бор. Ёшларнинг ташаббуси, кучи ва ғайрати кексаларнинг бой хаётий тажрибаси билан боғлангандагина ижобий самарага эришиш мумкин.
Ёшларда инсонийлик омилини шакллантириш лозим. Шу боис сўнгги вақтда инсон омили ҳақида тез-тез гапириладиган бўлиб қолинди. Аммо унинг туб мохиятини баъзан чуқур англаб ета олмаймиз. Инсон омили шахснинг маънавий жихатдан камол топишидир.
Тарбиявий соатлар – мураббийларнинг ижодий изланиш, педагог маҳоратининг намойиши дейиш мумкин. Унда таълим олувчиларнинг ўз-ўзини бошқаришига ўрганишига, тарбиявий-ташкилий ишларни демократлаштиришга, инсонпарварлаштиришга, ўқитувчи – таълим олувчи – мураббийларнинг эркин мулоқотига кенг йўл берилган. Хозирги кунда тарбияга оид инсониятнинг маънавий хазинасидан муносиб ўрин олган тарихий, миллий-маданий меросимиз, урф-одатларимиз, қадриятларимизга бенихоя катта хурмат, эътибор ва эхтиром билан қараб, улардан ёш авлодни тарбиялашда самарали фойдаланишимиз лозим.
Инсон омили ҳамма вақт хал қилувчи ўрин эгаллайди. Инсонпарварлик – ўқув масканининг бутун фаолиятини ўқитувчи ва таълим олувчига қаратиш, унинг мохиятини хурмат қилиш, қадрлаш, ишонч билдириш, шаклланиш жараёнида уларнинг талаб ва эхтиёжларини, шахсий манфаатларини тўғри тушунишдан иборатдир. Бу унинг бутун қобилиятини руёбга чиқаришда, ўзини-ўзи англаб етишга имкон бериш, таълим олувчининг билим масканидаги хаётини тўлиқ қамраб олишдир.
Тарбиявий ишларни такомиллаштириш янгича педагогик фикрлашнинг калитидир. Унинг сифати, меъёри ва самарадорлиги ўқитувчининг меҳнат фаолиятига боғлиқ. Тарбиявий ишларни такомиллаштириш фақатгина таълим олувчи учун муносабатнинг мохияти ва тавсифини ўзгартиришдангина иборат бўлмай, балки уни қадр-қиммат, ахлоқийлик, мехр-шафқатлилик, рахмдиллик тарбиясига йўллаш демакдир.
Такомиллаштириш асосан: дарс, тарбиявий соатлар, дарсдан ташқари тарбиявий тадбирларни ўз ичига олган педагогик жараён ҳамда унинг мохияти, мазмуни, шакл ва услублари юқори сифат кўрсаткичи билан такомиллаштиришга, ўқитувчи ва таълим олувчиларнинг қизиқишларини шакллантиришга, шахсий йўналиш бўйича қўлга киритиладиган тажриба ютуқларига қараб белгиланади ва амалга оширилади. Бироқ, ўқитувчининг шахсий сифати, унинг ижодкорлигига маданиятлилик даражасига ҳамда касбий маҳоратини руёбга чиқариш, унга яратиб берилган имкониятга боғлиқдир. Тарбиявий ишларни такомиллаштириш таълим олувчиларнинг инсон ва жамият ҳақида мавжуд тасаввурларини кенгайтиришдан, уларнинг она табиат билан ўзаро муносабати ҳамда уларнинг олдидаги масъулият тушунчаларини шакллантиришдан иборат.
Дарс ва ундан ташқари тарбиявий тадбирларни ўтказиш жараёнида миллий маданиятимиз дурдоналари, урф-одатларимиз, юриш-туришларимиз, расм-русумларимиз, энг яхши анъаналаримиз ҳақида ҳам тушунча бериб бориш, ўргатишга тегишли кўникма ва малака хосил қилишга, намуна олишга ўргатиб бориш керак. Айниқса, улар билан миллий маданиятимизга оид мунозаралар «Ўзбек халқ урф-одатлари ва анъаналари», «Буюк аждодларимиз», «Ўзбек халқининг аллома ва мутафаккирлари», «Адаб дурдоналари», «Наврўз байрами» каби мавзуларда олиб борилса, бу таълим олувчиларда қадриятларимизга нисбатан мехр-муҳаббатини орттиради. Олдимизда ўқитувчи ва таълим олувчи орасидаги муомала маданияти, илм ва хунар ўрганишга интилишни тарбиялашдек кечиктириб бўлмас вазифа турибди. Хар бир таълим олувчи учун ягона ҳисобланган талабни зўр бериб ташвиқот қилиш ва уни хақиқий ҳаётда, турмушда қўлланилишига эришиш учун бор куч, ғайратимизни аямаслигимиз лозим.
Инсон тарбиясига оид таълимотдан ҳозирги даврда ҳар томонлама камол топган эркин, баркамол инсонни шакллантиришда фойдаланиш, уни таълим-тарбия таркибига киритиб, ҳаётга тадбиқ этиш энг муҳим талаблардан деб ҳисобланади. Шу мақсадда педагогик фикрлар тараққиёти жараёнида баркамол инсон тарбиясига оид тажрибаларни ҳаётга тадбиқ этишни қуйидаги йўналишда олиб бориш мумкин:

  1. Олий таълим муассасалари, коллеж ва лицейлар учун «Педагогика»дан олий ўқув курси мазмунига киритиш.

  2. Олий таълим муассасалари, ўрта махсус ва касб-ҳунар коллежлари учун «Маънавият асослари» ўқув фанларини ўқитишда фойдаланиш.

  3. Таълим самарадорлигини оширишда таълим-тарбия метод ва шаклларига оид тавсиялар ишлаб чиқиш.

  4. Олий таълим муассасалари, коллеж ва лицейларнинг маънавий-ахлоқий тарбия ишларида баркамол шахсни тарбиялашга оид миллий анъаналаримизга эътиборни кучайтириш.

Қадимий бой меросимизнинг қимматли манбаларини юзага олиб чиқиш, уни ҳозирги замон илмий-педагогик тафаккури истеъмолига киритишдан мақсад аждодларимизнинг маънавий-ахлоқий ривожланиши, тарбияси, инсоният тафаккури тарихи, унинг жамият ижтимоий-иқтисодий, маънавий-ахлоқий ривожланишида тутган ўрни ва мавқеини билиб олиш ҳамда янги давр шароитида баркамол шахсни шакллантиришда фойдаланишдан иборат.
Бунда қуйидаги талабларга риоя этиш назарда тутилади:
-талабаларнинг миллий-маърифий қадриятларни ўрганишда тайёргарлик даражасини ҳисобга олиш;
-таълим-тарбиядаги изчилликка риоя этиш;
-унинг илмийлиги ва миллийлигига эришиш;
-миллий-маърифий ва умуминсоний қадриятларни уйғунликда ўрганишга эътиборни қаратиш;
-миллий-маърифий ва умуминсоний қадриятларнинг устуворлигига эришиш ва бошқалар.
Маълумки, ўзбек халқи узоқ йиллар давомида шаклланиб келган хулқ-одоб қоидалари негизида ўзига хос турмуш одобига эга. Бу маънавий меросимсиздан замонамиз ёшлари Ўзбекистон Республикасининг жаҳон миқёсига чиқишида фойдаланишларини тақозо этади. Зеро, жаҳон мамлакатлари билан ўрнатилган дипломатик алоқалар ёшларни ўта маданиятли, хулқ-одоб қоидаларини биладиган ва уларни янги жамият турмуш тарзида қўллай оладиган баркамол шахс сифатида намоён бўлишини талаб этади.
Таълим-тарбия тарихида мутафаккирларимиз баркамол инсонни тарбиялашда илмий билимларни ўрганишда катта аҳамият берганлар. Яратилган ҳар бир рисола, ҳар бир таълимий-ахлоқий асар ўзига хос таълим ва тарбия жиҳатдан маълум қимматга эга.
Шунинг учун ҳам бу асарларда инсонни ақлий, ахлоқий, жисмоний жиҳатдан камол топтиришнинг мақсад ва воситалари, турли услублари, усуллари ўз ифодасини топган, ёшларда билимларни чуқур ва тез эгаллаш қобилиятлари, кучли хотира, зукколик, ўткир зеҳн, ёд олиш қобилияти кабиларни тарбиялаш йўллари баён этилган. Демак, таълим-ахлоқий асарлардан мисоллар танлашда ва таълим жараёнида талабаларни фикрлашга ўргатиб, тафаккурини ривожлантириш, билим олишга қизиқишини ошириш зарур. Айни пайтда ўитиш учун мос бўлган илмий мунозара, шарҳли ўрганиш, муаммоларни ҳал этиш, кузатиш, савол-жавоб, билимларни синаш, кўргазмали тажриба каби усулларни қўллаш яхши натижалар беради.
Ҳозирги даврда билимлар кўпроқ ҳаммага бир хил, тайёр ахборот тарзида етказилмоқда. Натижада, болалар дарсларда зерикиб, билим олишга қизиқиши пасайиб кетмоқда. Ўтмиш таълим тажрибасидан фойдаланилган ҳолда таълим услубларини ҳар бир талабанинг қобилиятини намоён этишга, зеҳнини ўткирлашга, тафаккурини ривожлантиришга қаратиш керак. Натижада, аъло яхши ўртача ўзлаштирган талабалар ажратилиб, улар билан машғулотлар ҳам ўзига хос индивидуал тарзда олиб борилгани маъқул.
Иқтидорли талабаларга бериладиган билимлар ҳажми орттирилиб, уларнинг адабиётлар билан мустақил шуғулланишига кўпроқ эътибор бериш зарур. Иқтидорли талабаларни мактаб ва ўрта махсус касб-ҳунар таълимида талаб этиладиган билим ҳажмини ўзлаштириб, маълум синовдан ўтгач, ўқишни муддатидан олдин битириш имкониятига эга этиш керак.
Ҳар бир ўқитувчи талабаларга бериладиган умумий билимлар билан бир қаторда санъат сирлари, муаммо ечиш маҳорати кабилар билан таништириб бориши муҳимдир. Талабаларда зеҳнни тарбиялаш, билимларни мусатаҳкамлаш, узоқ эсда сақлаб қолиш, тафаккур қобилиятини ривожлантиришга ҳам катта эътибор бериш зарур. Ўтмишда муаллим ва мударрислар кўпроқ муҳокама, мунозаралар уюштириб, мавзуни ёки маълум бир матнни шарҳли-изоҳли ўрганишга эътибор берганлар. Муҳокамада аввал маълум бўлган воқеа-ҳодисалардан ҳукм чиқариб, сўнгра маълум воқеа ва ҳодисаларни муҳокама этиш назарда тутилган. Муҳокамада талабаларга тўғри маълумотлар берилиб, кейин тўғри воқеа ва ҳодисаларни нотўғрилардан ажратиб олиш қобилиятини таркиб топтирганлар.
Мутафаккирлар ўз ишларида таълим ва тарбияга катта эътибор бериши натижасида билимларнинг услубий масалалари, инсон ва уни камолга етказиш муаммолари асосий ўринни эгаллай бошлади. Зеро, ақлий етукликни тарбиялашга, илмий билимларни ўрганишга доир таълимоти дарслик ва қўлланма сифатида ўқитилган. Яратилган ҳар бир рисола, ҳар бир асар ўзига хос таълим-тарбия услубига эга бўлган. Улар яратган ҳар бир асарда инсонни ақлий, ахлоқий, жисмоний камол топтиришнинг мақсад ва воситалари, таълим-тарбия мазмуни, услуби ўз ифодасини топган.
Таълим-тарбия тарихидан маълум бўлдики, ҳар бир шахснинг ақлий тарбиясида фикр тарбияси, тафаккурини ривожлантириш, зеҳнни тарбиялашга катта эътибор берилган. Мактаб ва мадрасаларда талабаларнинг мустақил фаолияти, ижодий қобилиятини ривожлантиришга мантиқий тафаккурини оширишга йўлланган. Зукколик, фаҳм тезлиги, зеҳн ўткирлиги, билимни тез эгаллаш қобилияти, муаммоларни тез англаб олиш, ёдлаш қобилиятини ривожлантиришга, хотирани мустаҳкамлашга оид метод ва усуллари айниқса диққатга сазовор. Бунинг учун ўқитишга мос услублар ҳам танланган. Илмий мунозара, шарҳли ўрганиш, муаммоларни ҳал этиш, синов-тажриба каби услублар қўлланилиб, таълим услублари ҳар бир талабанинг қобилиятини намоён этишга, зеҳнини ўткир қилишга, тафаккурини ривожлантиришга ёрдам берган. Натижада аъло, яхши, ўртача даражада ўзлаштирувчилар ажралиб, улар билан машғулотлар ҳам ўзига хос, индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган тарзда олиб борилган. Гуруҳларда иқтидорли болаларга бериладиган билим ҳажми орттирилиб, улар маълум синовдан ўтгач, мактаб ёки мадрасани, ҳатто муддатидан олдин битириш имкониятига эга бўлган.
Талабаларга умумий билимлар билан бир қаторда, санъат асарларининг сирлари, муаммо санъати, абжад ҳисоби, турмуш одоби ҳам ўқитилган. Буларнинг барчаси ўз навбатида чуқур билимга эга бўлишга, ақлий тарбия мукаммаллигига олиб келган.
Баркамол шахсга хос иккинчи мезон юксак ахлоқийлик саналган. Ахлоқийликнинг асосий белгилари саховат, мурувват, қаноат, камтарлик, эҳсон, сабр, авф, саодат, ёрдам, олий жаноблик, ҳимматлардан иборат бўлиб, ҳавоий нафсдан сақланиш, кибр ва ҳавога берилмаслик, бадгумонлик, хиёнат, бўхтон, чақимчилик, бадфеъллик, ёлғончилик, жосуслик, ғийбат, зино, ғазаб, ҳасад кабилардан ўзни тозалаш тарғиб этилган.
Маърифий меросимизда инсонда ижтимоий ҳаётда, меҳнатда, турмушда гўзалликни ҳис этишни таркиб топтириш ҳам юксак ахлоқий ҳислат ҳисобланган. Таълимий-ахлоқий асарларнинг барчасида ахлоқий ҳислатларга таъриф берилган, уни таркиб топтириш йўллари, усуллари кўрсатилган.
Педагогик фикр тараққиётида инсонни жисмонан соғлом этиб тарбиялаш ҳам энг муҳим саналган. Жисмоний етукликни таркиб топтириш ҳамма даврларда ҳам талаб этилган. Тарбия тарихида болаликдан мерганлик, сувда сузиш, овга ўргатиш, чавандозлик, кураш, ҳарбий-жисмоний тарбия, сипоҳгарчилик жанг ҳунарини ўргатиш, қиличбозлик, найзабозлик кабиларда катта эътибор берилган. Айниқса, жисмоний тарбия таркибида халқ табобатига оид тиббий тарбия асослари билан таништириш инсон мижози, тана қуввати учун талаблари, жисмоний машқлар, барчаси соғлом инсонни тарбиялашда зарур саналган.
Маърифий тажрибалар ва комил инсон тарбияси республикамизни жаҳон тараққиёти даражасига қодир салоҳиятли, билимдон, мустақил фикрлайдиган, эркин, ижодкор, ҳам ақлий ҳам ахлоқий жиҳатдан баркамол, соғлом шахсни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.
ХУЛОСА
Ўзбекистон мустақил давлатга айланган бир шароитда баркамол авлод тарбияси қатор омиллар таъсирида амалга оширилади. Маънавий-ахлоқий сифатлар шахснинг барча муҳим хусусиятларини яхлит ҳолга келтиради.
Маънавий-ахлоқий тарбия ёши ва таълим олувчининг тўғри йўналиш олиш учун ҳал қилувчи таъсир кўрсатадиган муҳитини ҳам ҳисобга олганда шахснинг бутун ҳаётий фаолияти жараёнида амалга оширилади. Маънавий-ахлоқий билим асосан баркамоллик, ахлоқ тўғрисидаги суҳбатлар, маърузалар, танланган мавзуга оид кечалар, турли касб намоёндалари билан учрашувлар, анжуманлар ва бошқа тадбирлар орқали амалга оширилади.
Маънавий-ахлоқий тарбиянинг мазмуни аввало таълим олувчиларнинг амалий фаолиятларида, ўқиш, меҳнат, жамоатчилик ишларида, уларнинг муносабатлари характерида, ўзаро таъсир кўрсатиш усуллари, хулқ-атвор меъёрларини ўзлаштиришларида намоён бўлади.
Психологларнинг аниқлашларича, кичик мактаб ёши ахлоқий талаб ва меъёрларни ўзлаштиришга мойиллигининг юқорилиги билан характерланади. Бу шахс ривожланишига ўз вақтида ахлоқий пойдевор қўйиш имконини беради. Кичик ёшда шахснинг ахлоқий ривожланишини белгиловчи тарбиянинг моҳияти боланинг ҳиссий ҳозиржавоблигига таянувчи инсонпарварлик муносабати ва ўзаро муносабатларини шакллантиришдан иборат.
Ўсмирлик ёшида яқин атроф муҳитини ўзлаштиришда муайян тажриба пайдо бўлади, тенгдошлар билан барқарор алоқалар ўрнатилади, ўз-ўзини англаш, хусусий шахсини тасдиқлашга эҳтиёж кучаяди. Ўсмир атрофдаги кишилар намунасига эргашади, идеал ахтариш, ўз мавқеини белгилаш воситасини танлашга интилади.
Ўз-ўзини англашни ривожлантириш, ўз ўрнини топиш эҳтиёжи ўспирин учун характерли хусусиятдир. Бу эҳтиёж инсон шахсига қизиқиш, инсонларнинг ишларига, уларнинг асосланган доирасига таҳлилий ёндашиш туйғуларини шакллантиради.
Ўз-ўзини англаш ҳиссиёти ривожланишнинг маълум босқичида ўспиринда ҳаётда ўз ўрнини топиш эҳтиёжи пайдо бўлади. Бу эҳтиёж шахснинг ижтимоийлашиш жараёни, илгариги ҳаётий тажрибаси, руҳий ва жисмоний ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари қандай ўтишига боғлиқ равишда ниҳоятда қарама-қаршиликда намоён бўлади.
Ўз мавқеини белгилашга интилиш ўспиринлик вақтида тез-тез намоён бўлиб турадиган фаол мустақилликнинг ўсиши билан қўшилиб кетади. Ҳозирги таълим олувчиларнинг интеллектуал ривожланиши айрим ҳолларда энг аввало атрофдаги одамлар билан ўзаро муносабат ва ўзаро таъсирда олий маънавий туйғу ва ахлоқий ҳатти-ҳаракат тажрибасида ўзиб кетади.
Ўсмирлик ва ўспиринлик ёши тарбия учун қийин давр ҳисобланади, ҳолбуки, агар тарбиячи таълим олувчини, оиласини, унинг ривожланишида юзага келадиган қийинчиликларнинг ҳарактерини билса бу қийинчиликларнинг олди олиниши мумкин.
Ўспиринлик ва айниқса илк ўсмирлик ёшларида таълим олувчилар бошқа кишиларнинг асосий ҳатти-ҳаракати ва ишларини таҳлил қиладилар, оқибатда шаклланган қарашларини ўзгартириш қобилиятига эга бўладилар. Бу эса ахлоқий намуналарни ўзлаштиришларига ижобий таъсир қилади.
Баркамол шахсни тарбиялашда ўқув юртининг умумий муҳити катта аҳамиятга эга. Билим, малака ва кўникмалар, анъаналар, жамоа қонунлари билан қўллаб-қувватланаётган феъл-атворнинг шаклланиш усуллари таълим олувчилар томонидан енгил ўзлаштирилади. Феъл-атвор тажрибасини ташкил қилиш асосан барқарор ижобий таъсир воситаларини яратишдадир.
Таълим тизимида барча тарбия турларини таълим жараёнида барча педагоглар уқтиришга ҳаракат қилишади. Лекин, шунга қарамай ёшларимизнинг баъзилари шак-шубҳасиз онгини заҳарловчиларга дуч келиб қолса ножўя ишларни қилишга жалб этилаётганини ҳам билмай қолади. Биз буларнинг олдини олиш учун ҳам фойдали тарбия турларини амалиётга жорий этиб боришимиз керак.



Download 175,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish