Ўзбекистон республикаси со


Таълим ва тарбия назариясининг баркамол шахсни тарбиялаш билан боғлиқлиги



Download 175,5 Kb.
bet6/9
Sana30.04.2022
Hajmi175,5 Kb.
#600600
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2012 диплом

Таълим ва тарбия назариясининг баркамол шахсни тарбиялаш билан боғлиқлиги


Таълим-тарбия тизимини инсонпарварлик йўналишида тубдан ўзгартириш ва янги замон талаблари даражасига кўтаришнинг биринчи шарти унга бир бутун тизим сифатида ёндашиш ва шунга мувофиқ иш олиб боришдан иборатдир. Маълумки, ҳар қандай барқарор тизим қисмлар, элементларнинг муайян тузилмаларидан таркиб топади. Бинобарин, ундаги ҳар бир қисм ўз ўрнида турганда ва ҳар қайсиси ўз вазифасини мукаммал тарзда бажаргандагина тизим ташқи таъсирларсиз ўз-ўзини бошқариш томон йўналиши мумкин. Бу ҳолатда таълим-тарбия тизимининг узлуксиз ҳаракати, узлуксиз такомиллашуви унинг бир маромда ишлашининг зарур шарти бўлиб қолади.
Таълим-тарбияга узлуксиз тизим сифатида қаралишининг ўзи инсонпарварликнинг амалда намоён бўлишидир. Айни чоғда инсонпарварлик таълим-тарбиянинг узлуксиз ва изчил бўлишини тақозо этади. Зеро, бундан кузатилган асосий мақсад муайян касб-корни мукаммал эгаллаб олиш ва айни чоғда соғлом, баркамол инсон шахсини вужудга келтириш, уни ҳозирги замон фан-техника ва технологияси ютуқларидан баҳраманд этиш, ахборот асри сифатида намоён бўлаётган ХХI асрнинг юксак талабларига мувофиқ кадрлар бўлиб етишишларига эришишдир. Кадрлар чуқур ва кенг билимли, юқори малакали мутахассис бўлишлари зарур, аммо бу билимдонлик тарихий-миллий заминларда қарор топадиган бой маънавият, пок ахлоқ, иймон-эътиқод бутунлиги билан омухта бўлиб кетгандагина ижтимоий аҳамият касб этади, тор ихтисослик тафаккур тарзидан кенг миқёсли фалсафий тафаккур тарзи томон ривожланиш учун йўл очилади. Бу жуда катта ўзгариш сифат жиҳатидан янгиланишга олиб келиши керак. Чунки, муайян тарихий ва ижтимоий сабабларга кўра тор ихтисослик натижасида тафаккурнинг торлиги ҳам барқарор бўлиб қолиши мумкин. Бунда мутахассис ўз касб-кори доирасидагина фикр юритиш билан чегараланиб қолади. Бу эса миллий, ҳам умумбашарий муносабатларнинг бундан буёнги ривожига монелик қилади. «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида кўзда тутилган муаммоларни ҳал этаётганда масаланинг ана шу жиҳатига асосий эътиборни қаратиш лозим.
Бугун туғилиб вояга етаётган бола муайян вақтдан кейин бирон-бир касбда ишлайди, иқтисодчи, муҳандис, ўқитувчи, шифокор ва бошқа оммавий касб эгаси бўлади ёки давлат ва нодавлат тузилмаларида фаолият кўрсатади. Узлуксиз талим-тарбия тизимини инсонпарварлик руҳи билан суғорилган бўлса, бўлажак авлод онги, ҳис-туйғуси шу руҳдан озиқ олади ва бундай одамларда маънавият энг юксак чўққига чиқади. Одамлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар чинакам инсоний тус олса, шубҳасиз, бу ҳолат жамиятнинг бутун фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.
Бунинг учун ана шу қисмларда ишловчи кишилар, ижтимоий гуруҳлар, жамоалар ўз вазифаларини қандай бажаришларига қараб узлуксиз таълим-тарбия тизими ҳаракатга келади. Мабодо у қисмларнинг бирортаси ёмон ишласа, ўз функциясини етарли бажара олмаса, бутун тизимга салбий таъсир кўрсатишини ўша қисмларга уюшган кишилар жамоалари англашлари, шу юксак масъулиятни ҳис этишлари муҳимдир. Инсонпарварлик шунда оддий дунёқарашликдан чиқиб, амалий ҳаракат тусини олади. Шу муносабат билан, таълим-тарбия дастурида, болалар, ўсмирлар ва ёшларнинг (масалан, туғилганидан тортиб, то 18 ёшгача) қандай кўникма ва малакаларни, қанча билимларни, қадриятларни ўзлаштириши зарурлиги, ўртача меъёр ва мезонлари ҳам илмий асослаб чиқилиши лозим.
Узлуксиз таълим-тарбия тизими жамиятни ташкил этган тизимнинг таркибий қисмидир. Бу қисмнинг самарали ишлаши ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг барча жиҳатларига ўз ижобий таъсирини кўрсатади. Шунинг учун “Таълим тўғрисида”ги Қонунда «Таълим Ўзбекистон Республикаси ижтимоий тараққиёти соҳасида устувор» деб эълон қилинади. Япон, Америка, Француз, Инглиз ва Немис таълим тизимлари сингари дунёдаги энг кучли таълим тизимларидан бири бўлиб ҳисобланади. Лекин шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бу таълим тизимининг айрим камчиликлари ҳам бор эди. Бу таълимнинг тарбиявийлиги ва инсонпарварлиги хусусиятидир.
Таълим жараёнини ривожлантириш ҳамда инсонпарварлаштириш муаммолари тадқиқ этилган илмий-педагогик адабиётлар ва уларда илгари сурилган ғоялар, шунингдек, етакчи педагог олимларнинг қарашлари, педагогик тажрибаларига таянган ҳолда ўқитиш жараёнини инсонийлаштириш ва инсонпарварлаштиришга қуйидаги шарт-шароитлар мавжудлиги асосида эришиш мумкин:
- маънавий-ахлоқий ғоялар, шунингдек, умуминсоний ва миллий қадриятлар билан бойитилган таълим тизимининг шаклланганлиги;
- баркамол шахс ва малакали мутахассисни тарбиялашга йўналтирилган педагогик фаолият мақсадининг аниқлиги;
- ўқув манбалари (КТМД, ДТС, ўқув дастури ва режаси, қўлланма ҳамда дарсликлар) мазмунида берилган материалларнинг таълим олувчининг ёш физиологик ва психологик хусусиятларига мослигига эришиш;
- таълим жараёнида шахсни ҳар томонлама шакллантириш, шахсни мустақил фикрлаш, ижодкорлик ҳислатларини ва ижодий интеллектуал салоҳиятини тарбиялашга алоҳида эътибор берилиши;
- таълим жараёнида эркин мустақил фикрловчи, ўзининг ҳамда ўзгаларнинг шаъни, ор-номуси, қадр-қимматини ҳурмат қиладиган, уларнинг истакларини инобатга олувчи таълим олувчи шахсини тарбиялашга имкон берувчи самарали шакл, метод ва воситалардан фойдаланишга етарли даражада эътибор қаратилаётганлиги;
- педагогик жамоа ўртасида ўзаро ишонч, ёрдам ва ҳамкорликни юзага келганлиги, педагогик жамоа имкониятларининг муайян, аниқ белгиланган мақсадни амалга оширишга йўналтирилганлиги;
- таълим жараёни субъектларининг ижтимоий-ижодий фаолликларининг муайян даражасининг шаклланганлиги;
- таълим олувчи шахсига таълим жараёнининг фаол бўлмаган объекти сифатида эмас, балки фаол субъекти сифатида ёндошиш борасидаги қарашнинг шаклланганлиги, таълим олувчи шахсига ҳурмат ва эътиборнинг ошганлиги;
- педагог-ўқитувчиларнинг таълим олувчига жисмоний жазо бериш анъаналарига қарши курашишлари, шунингдек, уларда таълим олувчи томонидан содир этилган салбий мазмундаги ҳатти-ҳаракатларга барҳам бериш йўлида руҳий таъир ўтказиш методларидан самарали фойдаланишга нисбатан рағбатнинг кучайганлиги;
- ҳар бир таълим олувчининг ички имконияти, қобилиятини руёбга чиқаришга хизмат қилувчи муҳитнинг қарор топганлиги ва ҳоказолар.
Юқорида қайд этилган мазкур педагогик шарт-шароитлар таълим жараёнини ривожлантиришгагина хизмат қилиб қолмасдан, балки таълим олувчи шахсининг эркин шаклланиши, етарли даражада ижтимоийлашувини таъминлаш жараёнини тезлаштиради.
Таълим тизимида тарбия технологияларини жорий этиш, ўқувчи-талабага мажбурий тарзда билимларни бериш эмас, балки уларда илмий билимларни ўзлаштиришга нисбатан ички эҳтиёж, қизиқиш ҳамда рағбатни юзага келтириш, уларнинг мустақил, эркин ҳаракат қилишларига имкон яратиш, ижодий фикрлашга ундаш, таълимий фаолликларини юзага келтиришга йўналтирилган педагогик-дидактик фаолият саналади.
Демак, таълим жараёнини ривожлантириш мақсадида ташкил этилаётган педагогик фаолият самарадорлиги ушбу жараёнда тарбия тамойиллари ҳамда таълим методларининг уйғунлигини таъминлаш асосида кечади.
Шу муносабат билан, таълим муассасаларида гуманитар муҳитнинг шаклланишида ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраларнинг ўрни катта эканлигини алоҳида таъкидлаш зарур. Улар бу борада таълимнинг илғор ва самарали шаклларини, услубларини дадил ва жадал равишда жорий этмоқлари ва кенг ёймоқлари лозим. Жумладан, талабалар гуруҳлари ёки айрим бир талаба учун мўлжалланган дифференциал - фарқли ижодий топшириқлар тизимини яратиш ва улардан таълим жараёнларида фойдаланиш, таълимнинг «думалоқ стол», «матбуот анжумани», симпозиум, «иш ўйинлари», реферат ҳимояси, баҳс-мунозаралар, етакчи олимлар ва машҳур кишилар билан учрашув, мулоқот уюштириш каби шаклларини кенг қўллаш.
Талабани баркамол шахс сифатида тарбиялаш ишларининг таълим муҳитини инсонпарварлаштириш билан чамбарчас боғлиқлиги ва алоқадорлиги масаласи ўқув жараёнининг бутун мазмуни ва моҳиятини белгилайдиган муҳим вазифадир. Таълимда тарбиявий таъсирнинг муҳим хусусияти унинг умуминсоний маданиятнинг асосий тамойиллари ва қадриятлари билан алоқадорлигидадир. Предмет орқали тарбиялаш талаба шахсининг шаклланиши ва тараққий этишига мақсадли йўналиш ва аниқлик бахш этади:
а) жамиятни ва олий мактабни ислоҳ қилиш натижалари бамаслаҳат, кенгашиб иш қилиш, тадбиркорлик ва ташаббускорлик, масъулият, талабчанлик каби демократик тамойилларининг амалга ошиши учун муҳим замин тайёрлайди. Бу жараёнда ижтимоий-психологик шаклланиш ва таълим муассасаларида бунинг учун қулай шароитни вужудга келтириш ишлари муҳим аҳамият касб этади;
б) ижтимоий-маданий соҳанинг таркибий қисмлари бўлган кутубхона, ўқув ва ўқув-услуб хоналари, спорт-соғломлаштириш мажмуалари, талабалар ётоқхоналари, ошхона ва болалар муассасалари, бозор иқтисоди муносабатларига ўтиш шароитида, ўқув юртида қулай ижтимоий-психологик шароитни юзага келтиришнинг муҳим ва белгиловчи омилига айланади.
Гуманитар муҳитни вужудга келтириш ва таълимни инсонпарварлаштириш ишларида ҳозирги вақтда баъзи бир таълим муассасаларида айрим салбий ҳолатлар ҳам кўзга ташланади: ўқитувчилар муҳитидаги моддий шароитнинг ва фаолиятнинг нисбатан қийинлашуви оқибатида келиб чиқаётган муайян таранглик, ходимлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш имкониятларининг ҳозирги замон талаблари даражасида эмаслиги, талабалар орасида мустақил билим олишга интилишнинг сустлиги, ёшлар орасида маданий ва илмий билимларни эгаллашдан кўра фақат бугунги, тор манфаатларни кўзлаб, моддий фойда орттиришга интилишнинг тобора устунлик қилаётганлиги, баъзи бир ёш мафкуравий таъсирларга, миллий-аҳлоқий меъёрларимизга зид қарашларга, оз бўлса-да, берилиб қолиши кабилар.
Айни чоғда инсонпарварлик таълим-тарбиянинг узлуксиз ва изчил бўлишини тақозо этади. Зеро, бундан кузатилган асосий мақсад муайян касб-корни мукаммал эгаллаб олиш ва айни чоғда соғлом, баркамол инсон шахсини вужудга келтириш, уни ҳозирги замон фан-техника ва технологияси ютуқларидан баҳраманд этиш, ахборот асри сифатида намоён бўлиши кутилаётган ХХI асрнинг юксак талабларига мувофиқ кадрлар бўлиб етишишларига эришишдир. Кадрлар чуқур ва кенг билимли, малакали мутахассис бўлишлари зарур, аммо бу билимдонлик тарихий-миллий заминларда қарор топадиган бой маънавият,пок ахлоқ, имон-эътиқод бутунлиги билан мужассам бўлиб кетгандагина ижтимоий аҳамият касб этади.
Узлуксиз таълим-тарбия тизимида меҳнат қилаётган ҳар бир мутахассиснинг қатъиятли маълум бир фикри бўлиши керак. Таълим-тарбия тизимини инсонпарварлик йўналишида шакллантиришда қатъиятли фикр айтиш учун журъат керак. Журъат учун эса жавобгарликни ҳис этиш зарур. Жавобгарлик, масъулият учун илмий асос керак. Илмий асос инсонпарварликка, эътиқодли амалий ахлоққа келиб тақалади. Буни эса, шахснинг малакали мутахассис бўлиб шаклланиши ечиб беради. Бугунги кундаги таълим тизимимизга ислоҳотларни амалга ошириш юқорида айтиб ўтилган Журъат, жавобгарлик ва илмий асосни ўзида умумлаштирувчи Давлат ҳужжати яратилишини тақозо қилади.
"Таълим тўғрисида"ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури" шундай ҳужжатлардир. Энди жамиятимизнинг ҳар бир аъзоси масъулият билан уларни бажариши шарт. Агар таълим муаммосини ечишга масъулият билан ёндошадиган бўлсак, унда ўз-ўзидан "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури"нинг туб моҳият мазмунини жиддий англаб етишга тўғри келади. Бу ҳолнинг ижобий, ижодий ечилиши таълим тизими учун ўта муҳим аҳамиятга эга. Зотан, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”нинг мақсади ва вазифаларини узлуксиз амалга оширилишини кенг маънода тушуниш керак.

Download 175,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish