Ўзбекистон республикаси со



Download 175,5 Kb.
bet7/9
Sana30.04.2022
Hajmi175,5 Kb.
#600600
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2012 диплом

Биринчидан, инсон, инсон учун олий қадрият, олий мақсад бўлиб қолиши, бунинг учун эса, аввало ёшларнинг, уларга таълим-тарбия бераётган барча кишиларнинг, маънавий юксак, ўз соҳасини пухта эгаллаган, педагогик маҳорати юқори бўлмоғи лозим.
Иккинчидан, Ўзбекистон жаҳонга юз тутди, жаҳон ҳам Ўзбекистонга ўз бағрини очмоқда. Бинобарин, эндиги кадрлар жаҳон халқлари билан доимий мулоқотда бўладилар. Ўзбекистонга, унинг халқига ҳар бир кадрнинг шахсий сифатларига қараб баҳо берадилар, муносабат белгилайдилар. Бундай шароитда бўлажак мутахассиснинг ўз касбининг қай даражада устаси эканлиги, айни чоғда Ўзбекистон фуқароси сифатидаги фазилатларига қараб хорижликлар бизнинг мамлакатимиз ҳақида тасаввурга эга бўладилар. Буни ҳар бир ёш авлод назарда тутиши, шундан келиб чиқиб таълимга муносабат белгилаши, ўз-ўзини ва миллий ўзлигини англаши муҳимдир. Яъни ёшларда ўз халқи, Ватани олдидаги фуқаролик, фарзандлик бурчини чуқур ҳис этишни, юксак масъулият туйғуларини тарбиялашни бу соҳадаги муҳим вазифалар сифатида белгилаш зарур.
Учинчидан, Ўзбекистон бозор муносабатларини шакллантириш, ижтимоий йўналтирилган мазмунга эга бўлмоқда. Демак, ана шу муносабатларни шакллантирадиган ва унда фаолият кўрсатадиган кадрларнинг маънавий олами – «Мен»и юксак идеаллар, инсонпарварлик ғоялари, миллий қадриятлар асосида шаклланиши учун таълим-тарбия тизимининг бутун йўналиши инсонпарварлик ғояси билан суғорилган бўлиши лозим, яъни бозор иқтисоди муҳити инсонда чинакам инсоний фазилатларнинг тўла номоён бўлишини таъминлашга хизмат қилсин. Қисқаси, бозор муносабатлари муҳити пировард натижада тўкин-сочин, фаровон турмуш тарзи билан бирга, баркамол, иймон-эътиқодли, юксак маданиятли инсонларни вояга етказиш ҳамда улар ўз қобилиятлари, истеъдодларини эркин рўёбга чиқариши учун қулай шароит сифатида қаралиши керак.
Тўртинчидан, таълим ва тарбиянинг узлуксиз жараёни инсонпарварлик тамойиллари асосида ривожланишининг назарий ва методик жиҳатларини шу соҳада меҳнат қилаётган кадрларнинг онги ва қалбидан ўрин олиш керак. Улар таълим-тарбияни «Таълим тўғрисидаги» Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш бўйича белгиланадиган яқин ва узоққа мўлжалланган тадбирларда, ўқув режаси ва дастурлари, тест саволлари тузаётганида, дарслик, қўлланмаларни яратганда ва бошқа шу каби таълимий ишларда уларнинг мазмуни инсонпарварлик ғояси билан, миллий ғоя ва мафкура билан суғорилган бўлишига асосий эътиборни қаратишлари даркор бўлади. Бундай мақсад ва вазифаларни рўёбга чиқариш ҳамда таълим-тарбия тизимини инсонпарварлаштириш учун қуйидаги асосий тамойилларга амал қилиш мақсадга мувофиқдир:

  1. Республикада маънавий-ахлоқий муҳитни миллий заминда соғломлаштиришда таълимнинг устуворлиги тамойили;

  2. таълим ва тарбиянинг узлуксизлиги ва бир-биридан ажралмаслиги тамойили;

  3. таълим ва тарбияда оила ва маҳалла жамоаси масъулиятини ошириш тамойили;

  4. таълим жараёнида тарбия самарадорлигини ва тарбиялаш жараёнида таълим қадриятини ошириш тамойили;

  5. таълим-тарбияни дунёвий таснифида шакллантириш тамойили;

  6. ўқитувчи-таълим олувчи муносабатларида устоз-шогирдликни ҳамкорлик педагогикаси талаблари асосида қарор топтириш тамойили;

  7. ўқув дастурлари ва қўлланмаларни, дарсликларни, бошқа ёрдамчи ўқув адабиётларни, таълимнинг техник воситаларини замон талабларига мувофиқ мунтазам янгилаб бориш тамойили;

  8. таълим-тарбия жараёнлари ва воситаларини давр талабига мувофиқ мунтазам янгилаб бориш, тегишли ахборот билан таъминлаш ва уларга миллий ғояни сингдириш тамойили;

  9. талабалар билимларини, профессор-ўқитувчилар маҳоратини баҳолаш ва рағбатлантиришда узвийлаштириш тизимидан фойдаланиш тамойили;

  10. таълимни жаҳон андоза-стандартлари ва кўрсаткичлари даражасига чиқариш тамойили ва бошқалар.

Муҳими, бу тамойилларни таълим-тарбия тизимига жорий этишда ва асосий мақсадлар ва вазифаларни амалга оширишда асрлар мобайнида шаклланган илғор анъаналарга, қадриятларга суяниш, илғор мамлакатларнинг тажрибаларини ҳам қўллаш, улардан самарали фойдалана билишдадир. Талаба-таълим олувчиларни зарур билимлар ва бой ахборот билан таъминлаш, тегишли касб-ҳунар малакаларини бериш масаланинг бир томони бўлса, бўлажак мутахассиснинг маънавий ахлоқий жиҳатдан ҳам баркамол шахс сифатида шаклланишини, умуммаданий савияси, онги ва дунёқарашининг кенг, чуқур, сермазмун бўлишини ҳам таъминлаш масаланинг яна ҳам муҳим томонидир. Маънавияти, иймон-эътиқоди суст, маданий савияси паст, онги ва дунёқараши тўла шаклланмаган кимсага замонавий билимларни, нозик касб-ҳунарни ишониш хавфлидир.
Ҳозирги шароитда тарбияга оид инсониятнинг бой маънавий хазинасидан муносиб ўрин олган тарихий, миллий, маънавий маданий меросимиз, урф-одатларимиз ва қадриятларимиздан таълим жараёнида самарали фойдаланиш, ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарвар, фидокор, юксак маданиятли ва маънавиятли қилиб тарбиялашнинг асосий омилларидан биридир.
Талабаларнинг қобилиятларини ва маҳоратларини ривожлантириш, мустақил фикр юритишни кенгайтириш, инсонпарварлик, меҳр-мурувват ҳисларини тарбиялаш, диёнатни асраш, меҳр оқибатни мустаҳкамлаш, нутқ маданиятини, тараққиётини ўстириш, ахлоқий эстетик камолатга етказиш, меҳнат ва табиатга муҳаббат руҳини сингдиришда тарбиявий ишларнинг ҳамда ижтимоий-гуманитар фанларнинг роли бениҳоя каттадир. Демак, олий таълим тизими олдига асосий вазифалардан бири умуминсоний ва миллий, маънавий қадриятларга таянган ҳолда таълим ва тарбия мазмунини инсонпарварлик ғояси билан бойитиш, демократлаштириш, узвийлиги, изчиллиги ва дунёвийлигини таъминлашдан иборатдир.
Талаба-ёшларнинг тарбиясида устоз-ўқитувчиларнинг роли беқиёсдир. Агар устоз шахсий ибрат кўрсатсагина, тарбияда яхши натижага эришиш мумкин бўлади. Талаба-ёшлар 4-8 соат вақтини таълим муассасасида ўтказса, қолган 20-16 соат вақтини ўз оиласида ёки талабалар уйида ўтказади. Агар таълим муассасаларида раҳбарият ва ота-она, гуруҳ мураббийлари ўртасидаги муносабатлар, ички интизом назорати, давомат, тарбиявий ишлар, дарсдан ташқари тарбиявий тадбирлар тўғри йўлга қўйилса, ишёқмаслик бекорга вақт ўтказишлар бўлмаса, бўш вақтдан унумли фойдаланиш бошқарилсагина тарбия яхши натижалар беради.
Мустақил юртимизнинг маънавияти эртанги келажакни қураётган буюк давлатимизнинг мустаҳкам пойдеворидир. Талаба-ёшларнинг маънавий маданиятини таркиб топтириш учун барча таълим муассасаларида тарбиявий ишларни тўғри ташкил этиш, тарбиявий соатларни ўтказишни оммалаштириш, дарсдан ташқари ўтказиладиган тарбиявий тадбирларни кўпроқ ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.



Download 175,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish