Ўзбекистон республикаси со


Таълим ва тарбия назариясининг баркамол шахсни тарбиялаш билан боғлиқлиги ..................................................................................................... 16 бет



Download 175,5 Kb.
bet2/9
Sana30.04.2022
Hajmi175,5 Kb.
#600600
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2012 диплом

Таълим ва тарбия назариясининг баркамол шахсни тарбиялаш билан боғлиқлиги ..................................................................................................... 16 бет


  • Баркамол шахс тарбиясини таълим-тарбия жараёнига татбиқ этиш масалалари ..................................................................................................... 26 бет

    III. ХУЛОСА ................................................................................................. 34 бет


    IY. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ .............................. 36 бет


    КИРИШ
    Ўзбекистон мустақилликка эришиши муносабати билан унинг жамият тизимида сифат жиҳатдан кўпгина ўзгаришлар содир бўлди. Республикада амалга оширилган ижтимоий-иқтисодий, маданий ва сиёсий ислоҳотлар жамиятнинг тубдан янгиланиши, қайта қурилиши учун муҳим замин яратди, шу жумладан, таълим-тарбия соҳасида ҳам кенг ислоҳотлар ўтказиш имкониятлари вужудга келди.


    Мустақил Ўзбекистон тараққиётининг ҳозирги босқичида таълимнинг инсонпарварлик ва тарбиявий воситаларига, баркамол авлод тарбиясига, жаҳон таълим тизимининг ижобий тажрибалари ва ютуқларига алоҳида диққат-эътибор кучайди.
    Ишнинг долзарблиги. Ўқув жараёнида таълим олувчилар зарур билим, малака ва кўникмаларни эгаллаш билан бирга маънавий-ахлоқий жиҳатдан ҳам тарбияланиб боришади. Таълим тарбия жараёни билан узвий боғланган ҳолда олиб борилиши зарур. Ҳар қандай даврда ҳам ёш авлодни баркамол, комил ва жамиятда ўз ўрнига эга шахс қилиб тарбиялаш энг асосий мақсад бўлиб келган. Президентимиз И.А.Каримов 2010 йилни “Баркамол авлод йили” деб эълон қилишининг замирида ҳам юксак мақсадлар ётади. Жамиятимиз келажаги, равнақи ва тараққиёти ҳар томонлама ривожланган, етук, ижодкор, бунёдкор, интеллектуал салоҳиятли ҳамда маънавий бой авлодни тарбиялашга боғлиқ. Шу сабабли ҳам ушбу мавзу ўз долзарблиги ва аҳамиятини ҳеч қачон йўқотмайди.
    Президентимиз таъкидлаганидек, олдимизда турган энг долзарб вазифалардан бири – эркин фуқаро маданиятини, мустақил фикрловчи, баркамол шахсни шакллантириш масаласидир. “Биз ўз ҳақ-ҳуқуқларини танийдиган, ўз кучи ва имкониятларига таянадиган, атрофида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга мустақил муносабат билан ёндашадиган, айни замонда шахсий манфаатларини мамлакат ва халқ манфаатлари билан уйғун ҳолда қурадиган эркин, ҳар жиҳатдан баркамол инсонларни тарбиялашимиз керак” (И.А.Каримов. Ўзбекистон XXIасрга интилмоқда. Т. “Ўзбекистон”, 1999).
    Таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш тадбирлари – бу таълим тизимини демократик ва инсонпарварлик йўналишларида қайта қуриш билан боғлиқ. Чунки, инсонпарварлик ғоялари ва тамойиллари миллий ғоя билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, инсоннинг моддий ва маънавий фаровонлигини, эркин, мустақил, ижодий фаолиятини, кишиларнинг ўзаро ҳамкорлиги, дўстлиги, ҳамжиҳатлиги, бирдамлиги ва бир-бирига ғамхўрлиги каби энг юксак, илғор инсоний фазилатларни ўзида мужассам этади. Одиллик, ҳалоллик, поклик, тўғрилик, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик, байналмилалчилик, одоблилик, виждонлилик, иймон-эътиқодлилик, меҳмондўстлик, камтарлик, ор-номусни, шарм-ҳаё ва иффатни эъзозлаш, тинчликсеварлик, олижаноблик, эл-юрт манфаатини ўз манфаатидан устун қўйиш каби юксак инсоний фазилатлар ҳам инсонпарварликнинг намоён бўлишидир. Биз танлаган ушбу мавзу мазкур масала бўйича илгари сурилган фикр-мулоҳазаларни ва тавсияларни таълим-тарбия тизимига жорий этиш, ижтимоий-гуманитар фанлар мазмунига киритиш йўл-йўриқларини ўзида ифода этади.
    "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури"да шахс миллий моделимизнинг асосий ташкил этувчиси сифатида белгиланган бўлиб, унга нисбатан қўйиладиган талабларнинг амалга оширилиши таълим ислоҳотларининг натижасини белгилаб беради. Ўз навбатида мазкур ҳужжатда шахснинг ижодкорлиги ва интеллектуал қобилиятлари баркамолликнинг асосий белгилари сифатида қаралади. Бундан келиб чиқадиган асосий вазифа таълим тизимида шахсда ижодкорлик ва интеллектуал қобилиятларни ривожлантириш орқали унинг баркамоллигига эришишдан иборат.
    “Баркамол авлод йили” Давлат дастурида ҳам болалар ҳамда ёшларнинг уйғун камол топтириш; ўсиб келаётган авлодни ўқитиш ва тарбиялаш соҳасида яратилган замонавий моддий-техника базасидан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш; ўқув жараёнида янги ахборот коммуникация ва педагогик технологияларни, электрон дарсликлар ҳамда мультимедия воситаларини кенг жорий этиш, таълим муассасаларининг ўқув-лаборатория базасини мустаҳкамлаш, ўқитувчилар ва мураббийлар меҳнатини моддий ҳамда маънавий рағбатлантиришнинг самарали тизимини шакллантириш ҳисобига мактаблар, касб-ҳунар коллежлари ва лицейларда, олий таълим муассасаларда таълим бериш сифатини тубдан яхшилаш; ёшларни мунтазам равишда спорт билан шуғулланишга жалб этишни кучайтириш; илм-фанни янада ривожлантириш, талантли, иқтидорли ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш учун шароит яратиш, улар томонидан ўзларининг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини амалга ошириш; ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини қарор топтириш, уларни гиёҳвандлик, ахлоқсизлик, ташқаридан кириб келаётган тубан “оммавий маданият”нинг турли иллатлари хавфи ва зарарли таъсирларидан ҳимоя қилиш каби муҳим масалалар ўрин олган.
    Ушбу тадқиқот ишининг мақсади баркамол шахс тарбиясининг мазмун-моҳияти, мақсад-вазифалари, йўналишлари, таълим-тарбия жараёнларининг узвий боғлиқлиги, таълим жараёнида таълим олувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш усуллари ва хусусиятларини илмий-амалий жиҳатдан ўрганиш ҳамда бўлажак педагогик фаолиятда ушбу билимлардан кенг фойдаланиш, тажрибаларни амалиётда фаол тадбиқ этишни йўлга қўйишдан иборат.



    Download 175,5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish