Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси



Download 465,66 Kb.
bet24/101
Sana19.03.2022
Hajmi465,66 Kb.
#501025
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   101
3.2 Туғруқ блоки
3.2.1. Туғруқ зали
3.2.1.1. Туғруқхона бўлимларида она ва болани бирга бўлишларини афзаллигини ҳисобга олган ҳолда алоҳида (индивидуал ) туғруқ залларини мавжуд бўлиши кўзда тутилади. Туғруқ залини қурилишида (ташкил этилаётганда) “оилавий хоналар” кўриниши шаклида бўлишига рухсат этилади.
3.2.1.2. Туғруқ залидаги кроватларга ёйиладиган матраслар клёнка билан тўлиқ ўралиб, тикилган бўлиши керак. Клёнка билан ўралиб тикилмаган ётиш жиҳозлари (одеял, ёстиқлар ва бошқалар) очиқ ҳавода шамоллатиш ва ифлосланган жойлари ювилиши ёки камерали дезинфекциядан ўтказилиши керак.
3.2.1.3. Туғруқ залида тиббий ходим асептика ва антисептика қоидаларига амал қилиб ишлаши керак. Ҳавонинг ҳарорати 25 градусдан паст бўлмаслик керак (хона термометрлари бўлиши керак).
3.2.1.4. Туғруқ залига келганда туғадиган аёлга индивидуал тоза ички кийим кийдирилади.
3.2.1.5. Ҳар бир туғаётган аёл учун индивидуалстерилтўпламлардан фойдаланиш керак, бу тўплам қуйидаги гинекологик асбоб-анжомлардан иборат бўлади;

  • бачадон бўйнини кўрадиган жиҳозлар тўплами (кенг узун пластинкасимон ойна, катта кўтаргич, 2 та абортцанг, 1 та корцанг, 2 та кохер қисгичи);

- йиртилган жойларни, бачадон бўйнини, қинни ва оралиқни тикадиган асбоб анжомлар (игнатутгич, қайчилар, пинцетлар, бачадон бўйнини тутадиган қисқичлар, кузгу ва хирургик игналар);
- резина ваакумли экстрактор.
Стерил тўпламлар сони туғруқ блокида суткалик туғилишларнинг ўртача сонига қараб белгиланади.
3.2.1.6. Алоҳидаланган (индивидуал) туғруқ залида туғадиган аёл туғруқни 3 та даври; туғруқни биринчи даврида, туғруқ даврида ва туғруқдан кейинги илк давр (2 соат) давомида бўлади. Туғаётган аёл, агар ўзи шуни хоҳласа, ҳамроҳи (онаси, опа-синглиси ёки эри) билан бирга бўлиши тавсия этилади. Ҳамроҳи ҳам тоза кийим ва пойафзалда бўлиши керак. Хамроҳида шамоллаш (ЎРК) белгилари бўладиган бўлса рухсат этилмайди.
3.2.1.7. Янги туғилган чақалоқ тоза йўргакка олинади. Янги туғилган чақалоққа бирламчи ишлов бериш учун индивидуал тоза стерил тўплам ишлатилади. Киндикда томир уриши тўхтаганидан кейинги биринчи дақиқа охирида киндик қисиб қўйилади ва кесиб ташланади (янги туғилган чақалоқ туғилганидан сўнг дарҳол киндик кесиб ташланадиган резус-иммунизациялаш ҳолатларидан ташқари).
3.1.2.8.Киндикка бирламчи ишлов бериш учун стерил тўплам 2 та қисқич, қайчи ва стерил шариклар, Роговин скобалари учун қисқич, 2 та метал скобалардан иборат бўлиши керак.Скобалар тутгичлар бўлмаган ҳолатларда 1 маротаба ишлатиладиган қисқич халқачалардан фойдаланиш мумкин. Пластинкали скобаларни (ҳалқачаларни) қўйишдан олдин ходим қўлини гигиеник - санитария ишловдан ўтказади. Скоба, қисқич ва ҳалқачалар киндик чўлтоғига стерилликка амал қилган ҳолда қўйилади.
3.1.2.9. Чақалоқни бирламчи ювиш ва врач неонатолог томонидан кўрикдан ўтказиш туғруқ залида чақалоқ туғилиши биланоқ амалга оширилади.Туғилгандан сўнг дарҳол, чақалоқни иситилган тоза чойшаб билан артилади ва онани қорнига “терини-терига” мулоқот қилдириб жойлаб қўйилади ва аста - секин кўкракка тутилади. Бола она қорнига ётқизилганда тоза, иситилганпахтали мато ва одеял билан ўралади.
3.2.1.10. Болани тери қопламларини бирламчи тозаловдан ўтказиш фақат туғруқда болани териси қон ёки мекония билан ифлосланган бўлсагина тозалов ўтказилади, бунда иситилган водопровод суви билан ювилади (иссиқлик занжирига амал қилган ҳолда) .
3.2.1.11. Чақалоқларни кўзига юқумли касалликларга қарши профилактика ўтказиш(офтальмобленнорея) она қорнига қўйилиб бўлгандан кейин, бироқ 1 соатдан узоқ бўлмаган муддат ичида эритромицин ёки тетрциклин мазларидан фойдаланиб ўтказилади.
3.2.1.12. Чақалоқ тортилиб, кийинтирилиб бўлгандан кейин, тарози ва йўргаклаш столи дезинфекцияловчи восита эритмаси билан артиб чиқилади. Барча чақалоққа бирламчи ёрдам кўрсатишда фойдаланилган жиҳозлар дезинфекцияловчи восита эритмаси ёрдамида (мазкур жиҳозни зарарсизлантириш йўриқномасига мувофиқ) зарарсизлантирилади.
3.2.1.13.Чақалоқни шилимшиқлардан тозалаш учун бир марта ишлатиладиган катетерлардан ёки балончалардан фойдаланилади.
3.2.1.14. Туққан аёлни туғруқ залидан кўчирилгандан кейин, туғруқ залида сифатли жорий тозалов ўтказилади ва 30 дақиқага кварц ёқилади, шундан кейин ушбу туғруқ залида кейинги туғруқни қабул қилишга рухсат берилади.



Download 465,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish