Анаэроб инфекцияли беморлар учун палаталарда санитария-гигиена тартиби
Газли қорасоннинг ҳар қандай шаклидаги беморлар инфекция манбаи ҳисобланади: эмфизематозли, шишли-токсик, аралаш ва газли-йирингли.
Газли қорасон қўзғатувчилари патоген клостридиялар оиласига, яъни анаэроб спора ташувчи бациллаларга киради. Одатда, микроблар уюшмаси патоген клостридиялар ёки патоген ва яримпатоген клостридиялар аралашмаси, шунингдек клостридиялар ва аэроб бактериялар: стафилококк, ичак таёқчаси, протейаралашмасидан таркиб топган бўлиши мумкин.
Инфекцияларнинг асосий юқиш йўли — контакт/алоқа. Инфекция газ қорасонининг тупроқ, ифлос тўшак, кийим-кечак, шикастланган тери қопламлари ёки шиллиқ пардаларга тушганида, етарлича стерилланмаган асбоб-анжомлар, шприцлар, игналар, тикиш ва боғлов материаллари ишлатилганда, шунингдек, тиббиёт ходимларининг ишлов берилмаган қўллари орқали юқиши мумкин.
Газли қорасонга чалинган беморларни даволаш учун алоҳида палата ажратилади.
Анаэроб инфекцияли беморлар даволанадиган барча хоналар девор ёки шифтга ўрнатиладиган бактерицид лампалар билан жиҳозланади.
Зарур ҳолатларда бемор қабулхонада тўлиқ ёки қисман санитария тозаланишдан ўтади: душ қабул қилади, тирноқларини олади ва ҳ.к.
29
Бемор келиб тушиши олдидан ва чиқиб кетганидан кейин кроват, кроват олди тумбочкаси, тувак таглиги (агар шундайи бўлса) 0,5 %ли ювувчи восита билан 7% водород пероксиди эритмасига ҳўлланган латта билан яхшилаб артиб чиқилади. Спорали бактерия шакллари учун белгиланган тартибда камерали дезинфекция билан ишлов берилгандан сўнгкроватга чойшаб-тўшак тўплами тўшалади.
Идишлар ишлатилганидан сўнг овқат қолдиқларидан тозаланиб соданинг2%ли эритмасида ивитилади ва 20 дақиқа давомида қайнатилади, сўнгра оқар сувда ювилади ва ёпиқ шкафда сақланади.
Палаталарни тозалаш 0,5% ювиш воситаси билан 7% водород пероксиди эритмаси қўлланилган ҳолда намли усул билан кунига камида 2 марта амалга оширилади.
Тозалашвоситалари (челак, тоғора, латта ҳ.к.) маркировкаланади ва белгиланган мақсадда ишлатилади. Латта ишлатилгандан сўнг 20 дақиқа давомида 2 кгс/см2 (132°С) да автоклавда стерилланади.
Жарроҳ ва муолажа ҳамшираси боғлов хонасига кириш олдидан ниқоб, халат ва бахилла кияди. Операция ёки боғлаш вақтида клеёнкали фартук кийилади, ҳар бир операция ёки боғлашдан кейин фартукни 0,5% ювиш воситаси билан 7%водород пероксиди эритмасида ҳўлланган латта билан артилади.
Операцион ва боғлов материалларини зарарсизлантирмасдан ташлаб юбориш қатъиян тақиқланади.
Операцион-боғлов хоналарини тозалаш ишлари 0,5% ювиш воситаси билан 7% водород пероксиди эритмасини қўллаб нам усул билан кунига камида 2 марта амалга оширилади. Кундалик тозалаш ишлари пайтида алоҳида ҳимоя воситалари ишлатилиши зарур.
Гипербарик оксигенациялаш сеанси ўтказиш пайтида беморга кичик матрас туридаги алоҳида кичик тўшак ва бош тирагич ажратилади. Ушбу талабга риоя қилиш имконияти мавжуд бўлмагандатўшакни клеёнка ёки плёнка билан қопланади. Сеанс ўтказилгандан сўнг жилди алмаштирилади, тўшак дезинфекцияловчи эритма билан ҳўлланган латта билан яхшилаб артилади.
Ҳар бир оксигенация сеансидан кейин барокамералар ички юзасини дезинфекция қилиш 0,5% ювиш воситаси билан 7% водород пероксиди эритмасида ҳўлланган латта билан яхшилаб артиб чиқилади. Сўнгра стерил сочиқча ёки чойшаб билан қуригунча артиб чиқилади.
Барозални тозалаш 0,5% ювиш воситаси билан водород пероксидининг 7% эритмаси қўлланилган ҳолда нам усул билан кунига камида 2 марта амалга оширилади. Бунда дезинфекцияловчи эритмада ҳўлланган латта ёрдамида барча буюмлар ва аппаратура артиб чиқилади ва қуригунча артилади. Гипербарик оксигенация сеанслари ўртасидаги танаффусларда бактерицид нурлантирувчи лампа ёқилади.
Операция ёки боғлаш олиб борилгандан кейин барча тиббий асбоб-анжомлар 60 дақиқага 0,5% ювиш воситаси билан 7% водород пероксиди эритмасига солиб қўйилади ёки қайнаган вақтдан бошлаб 20 дақиқа давомида қайнатилади.
30
Do'stlaringiz bilan baham: |