Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари


Жарроҳлар қўлларини тозалаш тартиби



Download 0,5 Mb.
bet11/74
Sana25.02.2022
Hajmi0,5 Mb.
#278184
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   74
Bog'liq
САНПИН0342-17 Uz

Жарроҳлар қўлларини тозалаш тартиби

  1. Оператив амалиётлар, туғруқлар, магистрал томирларга катетер ўрнатилишида қатнашувчи барча шахслар қўллари тозаланади. Тозалаш қуйидаги икки босқичда олиб борилади:

I. босқич- икки дақиқа давомида қўлларни совунлаб, сув билан ювиш, сўнгра стерил сочиқ (салфетка) билан қуритиш;
II. этап - Ўзбекистон ҳудудидаги ДПМларда қўлланиладиган антисептик воситалари билан йўриқномага мувофиқ қўл панжалари, билаклари ва тирсаккача ишлов бериш.

    1. Стерил қўлқоплар қўллар терисида антисептик тўлиқ қуриши билан дарров тақилади.

    2. Қўлларни ювиш учун салфеткалар автоклавда стерилланади, тирноқлар бир марта ишлатиладиган махсус чўп билан тозаланади.

    3. Тозалаш учун зарур антисептик миқдори, неча марта ишлов берилиши ва унинг давомийлиги мазкур воситалар қўлланилиши бўйича методик кўрсатмалар/йўриқномаларда баён этилган тавсияларга кўра белгиланади.

    4. Қўлларни жарроҳлик учун тозалашда препаратлар, шу жумладан «С-4» рецепти/аралашмаси ишлатилади.

    5. «С-4» рецепти/аралашмасиводород пероксиди ва чумоли кислотасининг зарур миқдорини шиша идишда аралаштириш орқали тайёрланади, тайёр бўлган суюқликни 1-1,5 соатга совуқ сувга солинади ва вақти-вақти билан чайқатиб турилади.


27




Ишчи эритма миқдори

30-33%ливодород пероксиди (мл)

Чумоли
кислотаси

Сув (л)







100%
(мл)

85%
(мл)




1

17,1

7,9

8,1

1 гача

2

34,2

13,8

17,2

2 гача

5

85,5

34,5

40,5

5 гача

10

171,0

79,0

81,0

10 гача


Эритма фақатгина операция куни тайёрланади ва шу куни ишлатилади.

    1. Эритма зич ёпиладиган қопқоқли шиша идишда салқин жойда бир суткадан ортиқ бўлмаган муддатда сақланади.

    2. Жарроҳлар қўлларига ишлов бериш учунбиглюконат хлоргексидин препаратининг 0,5% спиртли эритмаси ҳам қўлланилади (препарат 70% спиртда 1:40 нисбатда эритилади). Қўлларни хлоргексидин билан тозалаш пахтали тампон билан 5 дақиқа давомида олиб борилади. Антисептик восита тампонлар билан билаклардан тирсакларгача қисмнинг ҳамма юзасига суртилади ва биринчи ўнг қўл, сўнгра чап қўл тирсакларгача камида 2 дақиқа давомида яхшилаб ишқаланади. Такроран ишлов беришда янги стерил тампон ишлатилади.

    3. Қўлларга ишлов бериш учун 1% дегмин эритмаси ёки 0,1% йодоперон-йодофор эритмаси, шунингдек, йўриқномага мувофиқ бошқа препаратлар ҳам ишлатилади, ишлов бериш 4 дақиқа давомида тоғорада олиб борилади.

  1. Операцион юзани тозалаш

    1. Жарроҳлик аралашуви, тери қопламлари ва шиллиқ қатламлар бутлиги бузилиши (турли бўшлиқлар пункциялари, биопсиялар) билан боғлиқ бошқа манипуляциялардан олдин операцион юзанитозалашда таркибида спирт сақловчи бўёқли тери антисептиклари афзал ҳисобланади.

    2. Операцион юза ёнидаги ёки атрофидаги сочлар операция олиб боришга халақит бермаса, операция олдидан сочларни олиб ташлаш керак эмас. Агар уларни олиб ташлаш зарур бўлса, буни бевосита операциядан аввал депиляторлар (кремлар, геллар) ёки тери қопламларини шикастламайдиган бошқа усулларни қўллаган ҳолда бажариш керак. Фавқулотда ҳолатларда сочларни кесиш ва қириб ташлашга рухсат этилади.


28




    1. Операцион юза терисига антисептик билан ишлов бериш олдидан яққол ифлосланишларни бартараф қилиш учун бу жойни яхшилаб ювиш ва тозалаш керак.

    2. Операцион юзага тери антисептигига: 96 градусли этил спирти, йодонат, йодопирон, биглюконат хлоргексидин эритмаси ёки ушбу мақсадлар учун ишлатиладиган бошқа препаратлар билан ҳўлланган алоҳида стерил дока салфеткалар билан ишлов бериш ҳар бир воситанинг ўз қўлланиши усули кўрсатмалари/йўриқномаларига кўра тавсия этилган зарарсизлантириш вақти давомида артиш орқали олиб борилади.

    3. Операциядан аввал шикастланмаган терига ишлов беришда тери антисептигини марказдан атрофга томон концентрацияланган айланалар билан суртиш, йирингли яра бўлган ҳолатда эса – атрофдан марказга қараб стерил тампонлар билан суртиш керак.

    4. Тайёрланган юза зарур бўлганда кесишни давом эттириш ёки дренажлар ўрнатиш учун янги кесишларни амалга ошириш учун етарлича катта бўлиши зарур.

    5. Йодонат ишчи эритмалари дастлабки эритмага 5 марта кўп миқдорда қайнатилган ёки стерил сув (1:5 нисбатда) қўшиш орқали ex tempore усули билан тайёрланади.

    6. Операцион юза терисини изоляция қилиш учун стерил чойшаблар, сочиқлар, салфеткалар қўлланилади. Шунингдек, тери унинг устидан кесиладиган микробларга қарши қопламали махсус кесиладиган жарроҳлик плеёнкаси ишлатилиши мумкин.


  1. Download 0,5 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish