3.2.1. Туғруқ зали 3.2.1.1. Она ва бола биргаликда бўладиган туғруқ бўлимларида алоҳида туғруқ заллари фаолият кўрсатиши назарда тутилади. Туғруқ зали “Оилавий хона” типида тузилишига рухсат этилади.
Туғруқ залидаги кроватлардаги матраслар клеёнка билан тўлиқ қопланган бўлиши керак. Клеёнка билан қопланмаган ўрин-кўрпалар (адёл, ёстиқ ва бошқалар) шамоллатилиши, ифлосланганда ювилиши ёки камерали дезинфекциядан ўтказилиши керак.
Туғруқ залида тиббиёт ходимлари асептика ва антисептика қоидаларига риоя этган ҳолда ишлайдилар. Ҳаво ҳарорати камида 25°С бўлиши керак (хона термометри бўлиши шарт).
Туғруқ залига келганда туғадиган аёлга индивидуал тоза ички кийим кийдирилади.
Ҳар бир туғадиган аёл учун қуйидаги гинекологик асбоб-анжомлардан ташкил топган индивидуал стерил тўпламлардан фойдаланилади:
бачадон бўйнини кўздан кечириш учун тўпламлар (кенг узун пластинасимон ойна, катта кўтаргич, 2 та абортцанг, 1 та корцанг, 2 та Кохер қисқичи);
Стерил тўпламлар сони туғруқ блокида суткалик туғилишларнинг ўртача сонига қараб белгиланади.
Туғадиган аёл туғишнинг учта даври: туғиш биринчи даври, туғиш ва туғруқдан кейинги эртанги давр (+2 соат) давомида индивидуал туғруқ залида бўлади. Туғруқда ҳамроҳнинг (онаси/опа-синглиси/эри, туғадиган аёл хоҳлаган шахс) биргаликда қатнашиши тавсия этилади. Ҳамроҳ ҳам тоза кийим ва пойабзал кияди. Шамоллаш касалликлари (ЎРК) аломатларига эга ҳамроҳнинг қатнашишига рухсат этилмайди.
Янги туғилган чақалоқ тоза йўргакка олинади. Янги туғилган чақалоққа бирламчи ишлов бериш учун индивидуал тоза стерил тўплам ишлатилади. Киндикда томир уриши тўхтаганидан кейинги биринчи дақиқа охирида киндик қисиб қўйилади ва кесиб ташланади (янги туғилган чақалоқ туғилганидан сўнг дарҳол киндик кесиб ташланадиган резус-иммунизациялаш ҳолатларидан ташқари).
Киндикка бирламчи ишлов бериш учун стерил тўплам 2 та қисқич, қайчи ва стерил шариклар, Роговин скобалари учун қисқич, 2 та метал скобалардан иборат бўлиши керак. Киндик скобалар, бир марталик қисқичлар бўлмаган тақдирда, бир марталик система ҳалқасидан фойдаланишга рухсат этилади (стерилликка амал қилган ҳолда). Пластик скоба (ёки лигатура) қўйилиши олдидан ходимлар қўлларига гигиеник ишлов бериши керак. Киндик тўмтоғига скоба, қисқич ва ҳалқа қўйишда стерилликка риоя этиш керак.
42
43
Неонатолог шифокор томонидан янги туғилган чақалоқнинг бирламчи кўрикдан ўтказилиши ва тозаланиши туғруқ залида чақалоқ туғилганидан кейин дарҳол амалга оширилади. Туғилганидан кейин янги туғилган чақалоқ дарҳол илиқ тоза йўргак билан артиб олинади ва кейинчалик кўкракка қўйган ҳолда “тери-терига” алоқаси учун она қорнига ётқизилади. Она қорни устидаги чақалоқ тоза (ип-газламали) қуруқ илиқ йўргак ва адёл билан ўраб қўйилади.
Янги туғилган чақалоқнинг тери қопламларига бирламчи ишлов бериш фақат чақалоқнинг тери қопламлари меконий ёки қон билан ифлосланган тақдирда амалга оширилади, бунда илиқ водопровод суви билан (ҳарорат занжирига риоя этилган ҳолда) ювилади.
Чақалоқларда кўз инфекцион касалликлари профилактикаси (офтальмобленнорея) чақалоқ она қорнида ётганидан сўнг, бироқ бир соатдан ошмасдан эритромицин ёки тетрациклин мази билан амалга оширилади.
Янги туғилган чақалоқ вазни тарозида тортилгандан ва кийинтирилгандан сўнг тарози ва йўргаклаш столи дезинфекцияловчи воситалар эритмаси билан артилади. Янги туғилган чақалоққа бирламчи ёрдам кўрсатишда ишлатилган барча асбоб-анжомлар дезинфекцияловчи эритмалар билан (ушбу асбоб-ускуна қўлланилиши йўриқномасига кўра) зарарсизлантирилади.
3.2.1.13. Янги туғилган чақалоқда шиллиқни тортиб олиш учун фақат бир марта қўлланиладиган баллончалар ва катетерлар ишлатилиши зарур.
3.2.1.14. Туққан аёл туғруқ залидан бошқа жойга ўтказилганидан сўнг туғруқ залида 30 дақиқа давомида сифатли кундалик тозалов ишлари ва кварцлаш олиб борилади ва кейин ушбу туғруқ залида кейинги туғруқни қабул қилишга рухсат берилади.
Акушерлик бўлими Акушерлик бўлими она ва боланинг асосан биргаликда бўлиши тамойили бўйича ташкил этилади.
Она ва боланинг биргаликда бўлиши учун битта ёки иккита ўринга мўлжалланган палаталар ташкил этилиши мақсадга мувофиқдир. Палатани тўлдириш бир сутка давомида олиб борилади.
Оналарда алоҳида гигиеник прокладкалар ва бир марталик ички кийимлар, ҳамда чақалоқларда бир марталик тагликлар ишлатилишига рухсат этилади. Улар ифлосланишига кўра алмаштирилиши керак. Ишлатилган бир марталик прокладка ва тагликлар амалдаги норматив ҳужжатга асосан санитария хонасида кейинчалик утилизация қилиниши учун алоҳида идишга тўпланиши керак.
Туққан аёл ва янги туғилган чақалоқ юқумли касалликка гумон қилинганда уларни даволаш ҳақида масалани ҳал этиш учун алоҳида палатага (изоляторга) ўтказилади.
Кўп маротаба ишлатишга мўлжалланган барча тиббий буюмлар, шу жумладан, янги туғилган чақалоқни парваришлаш учун қўлланиладиган асбоб-анжомлар (шпателлар ва бошқалар) дезинфекция ва сўнгра стерилизация қилинади. Муолажалар ўтказилганда алоҳида ўрамлардаги стерил дока шариклардан фойдаланилади. Очилган ва ишлатилмаган тўплам такроран стерилизация қилиниши керак. Стерил материални олиш учун стерил пинцетлар (корцанглар) ишлатилади, улар ҳар 7 соатда ҳар бир янги туғилган чақалоқдан кейин алмаштирилади.
Чақалоқлар учун фақат майда қадоқдаги ёки бир марта қўлланиладиган дори шакллари ишлатилади.
Вакциналарни сақлаш ва вирусли гепатит В, БЦЖ ва полиемиелитга қарши эмлаш амалдаги норматив ҳужжатга мувофиқ она иштирокида эмлаш хонасида сертификатга эга тиббиёт ҳамшираси томонидан амалга оширилади.
Сутли аралашмалар, ичимлик эритмалари янги туғилган чақалоқ учун фақат зарурат бўлганда шифокор кўрсатмасига кўра тайинланади. Бир неча нафар чақалоқни битта бутилкадан овқатлантириш тақиқланади. Ичиш учун сув ва эритмалар қайнатилган ҳолда бўлиши керак.
Қуруқ сутли аралашмалар, ўрами очилганидан сўнг очилган санаси ва вақти кўрсатилган ёрлиққа эга бўлиши керак. Аралашмаларни эритиш ҳар бир овқатлантириш олдидан бир маротаба овқатлантиришга мўлжалланган миқдорда тоза идиш ишлатилган ҳолда амалга оширилади. Аралашмаларни туққан аёл ўзининг палатасида янги туғилган чақалоқни овқатлантириш учун етарли бўлган ҳароратгача совитиш учун овқатлантиришдан бироз олдин қайнатилган сувни ишлатган ҳолда, қатъий тарзда тайёрлаш йўриқномасига биноан тайёрлаши мумкин. Врач неонатолог ҳисоблаб берган миқдорда сутли аралашмани тайёрлаши мумкин.