Туғруқ мажмуалари (бўлимлари), болалар стационарлари ва реанимация ва интенсив терапия бўлимларига (РИТБ) кириш тартиби
Туғруқ мажмуалари (бўлимлари), болалар станционарлари, РИТБларда санитария-эпидемиологик тартиб оғир ҳолатдаги шифохона ичи инфекциялари хавфи ривожланишини камайтиришга қаратилган.
Туғруқ мажмуалари (бўлимлари), болалар станционарлари, реанимация ва интенсив терапия бўлимларига кириш (РИТБ) тартиби санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тартибни бузмаган ҳолда ўрнатилади.
Беморларга (болаларга) қараётган шахслар ва уларни кўргани келувчилар даволаш муассасаси ички тартиб қоидалари, амалдаги санитария нормаларига қатъий риоя қилишлари ва тиббиёт ходимлари талабларини бажаришлари керак.
55
Палаталарда бемор кроватида ўтириш қатъиян ман этилади.
Беморларнинг дам олиш вақтида (сокин соат) ва 19:00 дан кейин келиб кўриш ман этилади.
Оператив аралашувлардан кейинги беморларни келиб кўриш даволовчи врач рухсати билан операциядан кейинги суткада рухсат этилади.
Алоҳида қаровга муҳтож беморларни даволаш бўлимларининг палаталарида келиб кўришгабўлим бошлиғи, дам олиш кунлари навбатчи врач рухсати билан рухсат берилади.
Кўргани келганларни бўлимга киритиш устки кийимсиз, бош кийимсиз ва алоҳида пойабзалда ёки кўча пойабзалини артиб кейин бахила кийиб амалга оширилади.
Эълон қилинган расмий карантин мобайнида стационарларда барча беморларни келиб кўриш бекор қилинади.
Беморларни маст ҳолда кўргани келганлар киритилмайди.
Туғруқ мажмуаларига (бўлимларига) кўргани келишда қуйидаги қоидаларга риоя қилиниши керак:
Туғруқ мажмуаларида (бўлимларида) самарали перинатал қаров принципларига биноан, ҳамкорликдаги туғруқни қўллаб-қувватлаш тавсия этилади.
Ҳомиладор/туғаётган аёл ихтиёрига кўра туғиш пайтида унинг ёнида яқин қариндошлари (турмуш ўртоғи, опаси, синглиси, қайнонаси, дугонаси ва бошқалар) бўлишига рухсат этилади.
Эпидемиологик нуқтаи назардан, ҳамкор ҳаво орқали, тегиш орқали юқувчи инфекция ва касалликларни тарқатувчи бўлмаслиги керак (яъни, унда ҳеч қандай ҳаво-томчи инфекциялари, катар кўринишлар, янги герпетик тошмалар, қўлларида панариция типидаги йирингли яллиғланишларбўлмаслиги керак).
Ҳамкорликдаги туғруққа фақатгина битта одам қатнашиши рухсат этилади.
Туғиш жараёнида қатнашиш учун ҳамкор ўзи билан шу мақсадда олиб келган тоза кийим (кўйлак, шим, пойабзал) кийиши керак. Бошига рўмолча ўраши ёки қалпоқча кийиши керак.
Туғиш жараёнида ҳамкор ниқобда бўлиши керак.
Палатага киргач албатта қўл ювилиши керак. Она-бола биргаликда ётувчи палатага кўргани кирганларга докали ёки бир марталик ниқоб тақиш тавсия этилади (туғилган чақалоқни кўришга келган вақтда).
Туғруқ блокида ҳамкор бўлиши ёки ҳомиладорни/туққан аёлни РИТБда келиб кўриш учун бўлим мудири, тунги вақтда навбатчи врач рухсат бериши керак.
56
Do'stlaringiz bilan baham: |