Наркоз-нафас олдириш аппаратини (ННА) тозалаш ва дезинфекция қилиш Наркоз-нафас олдириш, анестезиологик аппаратлар ва ўпка сунъий вентиляцияси аппаратларининг янгилари ҳам ва ҳар бир ишлатишдан кейин ҳамтозаланиши (ювилиши ва зарарсизлантирилиши) керак.
Наркоз-нафас олдириш, анестезиологик аппаратлар ва ўпка сунъий вентиляцияси аппаратларининг конструктив хусусиятларига қараб уларни икки усулда тозаланади:
Замонавий наркоз-нафас олдириш аппарати ишлатилганда дезинфекция ва стерилизация қилиш ушбу аппаратура йўриқномасига мувофиқ олиб борилади.
Нафас контури алоҳида элементлари ва блоклари, ҳамда аппаратнинг ташкилий қисмлари ювилиши ва дезинфекция қилиниши наркоз-нафас олдириш ва анестезиологик асбоблар ва ЎСВ аппаратларни зарарсизлантиришнинг ишончлилигининг мажбурий шарти ҳисобланади.
Янги аппаратлар чанг, боғловчи, кукунли моддалардан тозалаш мақсадида, ишлатилгандан кейин аппаратлар деконтаминация қилиш ва пироген моддалар, тўқималарҳамда бошқа органик қолдиқлар бўлакларидан тозалаш мақсадида тозаланади.
Ювиш жараёни (блоклар бўйича) бир қатор кетма-кет босқичларни ўз ичига олади.
Тайёрлаш –туташ жойларни қисмларга ажратиш, шланглар, бириктирувчи элементлар, клапан қутилари қопқоқларини ечиш, конденсат тўплагичларни ажратиш ва бўшатиш ва ҳ.к.
Деталларни дезинфекция қилиш 3% водород пероксидига 60 дақиқага ёки тегишли концентрациядаги бошқа дезинфектантда унинг йўриқномасига мувофиқ тозаланадиган бўшлиқларни тўлиқ ботириб қўйиш орқали бажарилади.
Дезинфекциядан кейин қисқа муддат ичида оқар сув остида чайилади.
25
Бу айниқса бириктирувчи элементлар ва найчаларга тегишли бўлиб, уларда ажратмалар, экссудатлар, қон ва ҳ.к.лар қуриб қолишининг олдини олиш мақсадида амалга оширилади.
Деталлар ювувчи эритмада пахта-докали тампонлар билан ювилади. Тозалаш ва ювиш учун ўткир буюмлар, шунингдек, чўтка (юмалоқ чўтка/ёршик) ишлатиш керак эмас, чунки патрубкаларда чўткалардан (ёршик) тукчалар қолиб кетиш ва уларнинг кейинчалик нафас йўлларида аспирация бўлиши хавфи бор. Дока тампонлар ювиш учун бир марта ишлатилади.
Ишқорли қўшимчалар қолдиқларини аниқлаш учун фенолфталеин синови ўтказилади. Ишқор қолдиқлари аниқланганда (ижобий натижа) назорат учун олинган буюмларнинг барча гуруҳи салбий натижага эришилгунга қадар такроран тозаланади.
Наркоз-нафас олдириш аппарати 360 дақиқага 6%ли водород пероксидига ботириб қўйиш орқали ёки бошқа дезинфектант(кимёвий стерилизация учун мўлжалланган)га унинг йўриқномасига мувофиқ стерилизация қилинади.
Стерилизациядан кейин элементлар ва деталлар стерил сув билан чайилади ва стерил чойшаб билан қуритилади, сўнгра стерил матога қайта солинади ва бир сутка давомида сақланади.
Стерилизация олди ва стерилизациянинг барча босқичлари операцион блокда олиб борилади.
Замонавий наркоз-нафас олдириш аппарати ишлатилганда уни дезинфекция ва стерилизация қилиш ушбу аппаратнинг йўриқномасига мувофиқ бажарилади.
Ларингоскопларни тозалаш ва дезинфекция қилиш Ларингоскопия – бу овоз пайчалари ва ҳиқилдоқни текшириш усули.
Ларингоскопларни тозалаш кўпинча газли ва плазмали стерилизация орқали ўтказилади.Мазкур усул термик тозалаш мос келмайдиган асбобларга қўлланилади. Уларга ойна юзали ёки аккумуляторлижарроҳлик асбоблар киради.
Мазкур стерилизация усули ўрнини юқори даражадаги дезинфекция боса олади.
Кимёвий дезинфекцияишлаб чиқарувчилар томонидан тақдим этилган тозалаш вақти ва концентрацияси кўрсатилган йўриқномага мувофиқўтказилади.
Ҳар бир марта ишлатилганидан сўнг ларингоскоплар тозаланади (ювиш ва зарарсизлантириш).
Ювиш жараёни бир қатор кетма-кетликдаги босқичлардан иборат:
- қон, йиринг ва шилимшиқ жисмлар қуйилиши ва қуриб қолиши олдини олиш учун тиғни оқар сув остида ювилади. Бунда электрон контактларга сув тегмаслигига диққат билан эътибор бериш керак.
26
Тиғни бетадин эритмаси, хлор сақловчи дезинфектантлар ёки водород пероксидида тозалаш мумкин эмас.
тиғ дезинфекция учун маркировкаланган идишда ивитилади, сўнгра шу эритмада бир марталик дока салфетка билан ювилади.
тиғ оқар сув остида 2 дақиқа мобайнида ювилади.
тиғ дистилланган сув билан чайилади ва йўриқномага асосан қўлланилаётган стерилянт эритмасига солинади. Сўнгра тиғни дистилланган сув билан чайилади.
сўнгра тиғ стерил пинцет билан стерил чойшабга олинади, стерил салфетка билан қуритилади ва стерил матога ўралади.
ларингоскоп дастаги дезинфекцияловчи эритмали стерил салфетка билан артилади, сўнгра 70% спирт билан артилади ва стерил матога ўралади.
ларингоскоп ичига стерил чойшаб солинган стерилизацион қутида сақланади.