Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари


Реанимация ва интенсив терапия бўлимларида шифохона ичи инфекциялари профилактикаси



Download 0,5 Mb.
bet9/74
Sana25.02.2022
Hajmi0,5 Mb.
#278184
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   74
Bog'liq
САНПИН0342-17 Uz

Реанимация ва интенсив терапия бўлимларида шифохона ичи инфекциялари профилактикаси

  1. Узоқ муддат реанимация қаровини (реанимация зали) талаб этувчи беморларга қараш учун, ҳамда наркоздан чиқиш ва операциядан кейинги даврда (палатада) қисқа муддатли кузатув учун бўлимга келиб тушаётган беморларга қараш учун алоҳида хоналар ва ўрта тиббиёт ходимлари тайинланиши керак.

  2. Реанимация бўлими ходимлари ҳар куни алмаштириладиган махсус кийим тўплами (кўйлак ва шим, қалпоқ, шиппаклар, халатдан иборат тўплам) билан таъминланади.

  3. Бемор бўлимдан чиққанидан сўнг кроват тумбочкаси, кроват дезинфекцияловчи эритма билан дезинфекция қилинади. Матрасларда намлик ўтказмайдиган жилдлар бўлса, улар дезинфекцияловчи эритмалар билан артилади.

  4. Беморнинг келишидан олдин кроват тоза чойшаб тўплами билан ҳозирлаб қўйилади (матрас, чойшаб, ёстиқ, ёстиқжилди, адёл, адёл жилди).Чойшаб тўплами ифлосланишига кўра алмаштирилади.

  5. Марказий қон томир катетерларини ўрнатиш ва сифатини назорат қилиш врач томонидан олиб борилади, уларга бевосита қараб туриш махсус ўқитилган ходимлар томонидан (ўрта тиббиёт ходимлари) олиб борилиши керак.

  6. Марказий веноз ва артериал катетерларни ўрнатишда стерил асбоб-ускуна, шу жумладан, стерил қўлқоплар, ниқоб ва салфеткалардан фойдаланилади.

  7. Катетер киритиладиган жой катетер ўрнатилишидан олдин тери антисептиги билан тозаланади.

  8. Марказий веналарга катетер қўйиш муолажалари реанимация ва/ёки интенсив терапия бўлимидаги кичик операциялар журналида қайд этилади.


23




    1. Касаллик тарихида марказий венага катетер ўрнатилиши санаси, вақти, кўрсатмалари, тери антисептиги билан тозаланиши, қўлланилган анестезия усули, катетер қўйилган томир, катетер тури ва ўлчами (серия, рақами), нечанчи уринишда катетер ўрнатилганлиги, асоратлари ва катетер қўйишни ўтказган врач Ф.И.Ш. ёзилади. Катетер олиб ташланган сана кўрсатилиши зарур.

    2. Катетернинг қўйилган жойи ва функционал ҳолатига қараб катетернинг томирда туриши муддатини врач реаниматолог ҳал этади. Катетер қўйилган жой ва функционал ҳолат ҳар куни даволовчи шифокор томонидан касаллик тарихида акс эттирилади.

    3. Катетер билан ҳар қандай муолажаларни бажариш олдидан ходим қўлларини ювади, сўнгра қўлларини тери антисептиги билан тозалайди ва стерил қўлқоплар тақиб олади.

    4. Катетер киритиш жойини ёпиш учун махсус стерил боғламлар ишлатилади.

    5. Инфекциянинг биринчи аломатлари пайдо бўлганда катетер олиб ташланади.

    6. Ҳар сафар катетер билан ишлаш олдидан ходимлар қўлларини ва ишлаш жойини тери антисептиги билан тозалайдилар.

    7. Сийдик пуфагига катетер қўйишни тайинлаш фақатгина қатъий клиник кўрсатмаларга кўра олиб борилади.

    8. Фақат бир марталик, стерил сийдик катетерларини ишлатиш керак.

    9. Сийдик катетерини қўйиш олдидан периуретрал зона гигиеник тозаланади.

    10. Катетер қўйиш фақат стерил қўлқопларда бажарилади.

    11. Катетернинг уретрада силжишини чегаралаш учун уни маҳкамлаш зарур.

    12. Сийдик йиғиш учун ёпиқ идишлар қўллаш керак.

    13. Сийдик йиғилувчи идиш контаминацияси хавфини камайтириш ва сийдик рефлюксининг одини олиш учун сийдик йиғиш идиши пол сатҳидан юқорида, бироқ бемор кровати сатҳидан пастда туриши керак.

    14. Катетерни олиб ташлаш жуда қисқа муддатда бажарилиши керак. Сийдик катетерининг уретрада туриши муддати 3 кундан ошмаслиги керак.

    15. Агар бемордан респиратор ажратмалари билан ифлосланиш эҳтимоли мавжуд бўлса, клеёнкали фартук тақиш керак, бунда бошқа бемор билан ишлашга ўтганда клеёнкали фартук алмаштирилади.

    16. Трахеостомик найчани алмаштириш асептик шароитларда бажарилиши керак, металл трахеостомик найчалар стерилизация қилиниши зарур.

    17. Трахеобронхиал дарахт санацияси бажарилганда бир марталик стерил қўлқоплар тақиш керак.

    18. Нафас йўллари секретларини аспирация қилиш учун очиқ системалар ишлатилганда бир марта қўлланиладиган стерил санацион катетерларини қўллаш керак. Бир нафар беморга 6 соат давомида физиологик эритма билан ювиш ва қуруқ ҳолда сақлаш шарти билан битта катетер қўлланилишига рухсат этилади.


24




    1. Бемор нафас йўлларига тегиши учун стерил, бир марта фойдаланиладиган материалларни (эндотрахеал найчалар, бактериал фильтрлар, трахеостомик канюлялар, трахеобронхиал дарахт секретини аспирация қилиш учун катетерлар) ишлатиш керак.

    2. Битта беморнинг ўзида контур ишлатилганда фақатгина унинг қўлланилиши давомийлигидан келиб чиқиб нафас контурини алоҳида (яққол ифлосланиш, ишлаши бузилиши ва ҳ.к.) кўрсатмаларсиз алмаштириш керак эмас.

    3. Контурдаги ҳар қандай конденсат ўз вақтида олиб ташланиши керак.

    4. Нафас олдириш наркоз аппаратини ҳар бир бемордан сўнг тозалаш зарур.





  1. Download 0,5 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish